Бугун Россиянинг Москва шаҳрида Шарқ давлат музейи ва Москва давлат университети қошидаги Осиё ва Африка халқлари институти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда "Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тафаккурий мероси" мавзусида Халқаро илмий-амалий конференцияси очилди.
Унда Туркия, Афғонистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келган олимлар, бобуршунослар қатнашмоқда. Халқаро анжуманда Ўзбекистон давлат хореография академияси номидан "Санъат назарияси ва тарихи" кафедраси катта ўқитувчиси, фил. ф. номзоди Ҳ. Ҳамроева ва санъатшунослик йўналиши 2-курс талабаси, "Санъатшунос" тўгараги аъзоси Б. Муллажонов иштирок этмоқда.
Халқаро конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Б. Асадов, Шарқ давлат музейи директори А. Седов, Москва давлат университети қошидаги Осиё ва Африка университети директори И. Абилгазиев, Халқаро Бобур фонди раиси З. Машрабов сўзга чиқдилар ва меҳмонларни табриклаб, конференция ишига муваффақият тиладилар. Ҳ. Ҳамроева ўз сўзида Республика Маънавият ва Маърифат маркази раҳбари, таниқли шоир ва сенатор М. Мирзонинг ҳамда Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори Ш. М. Тохтасимовнинг саломларини, ҳамда уларнинг номларидан олиб келган китобларини топширди. Конференция давом этмоқда.
Бобур Муллажонов, санъатшунослик
йўналиши 2-курс талабаси