Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
06.06.2020 / 12:22:34
Устоз-шогирд анъанаси: Ситора ЗиёеваМамлакатимиз ривожланишида маданият ва санъатни тараққий топиши асосий омиллардан биридир. Хусусан ўзбек миллий рақс санъатини ривожлантириш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Соҳани ривожланитиришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, Миллий рақс ва хореография олий мактаби фаолияти ёўлга қўйилди. Бу каби амалий ишлар айни пайтда ҳам давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 4-февралдаги ПҚ-4585-сонли қарорига мувофиқ Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академиясини (кейинги ўринларда — Академия) ташкил этилди. Рақс санъати соҳасида «устоз-шогирд» анъаналарига асосланган рақс мактабларини яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунга қадар мазкур анъаналар бир неча тарихий босқични босиб ўтиб, ўз шакли шамойилига эга бўлди. Бунда Ҳамдамхон, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Гавҳар Раҳимова, Розия Каримова, Қундуз Миркаримова, Карим Раҳимов, Қодир Мўминов, Маъмура Эргашева, Юлдуз Исматова, Шокир Аҳмедов, Гавҳар Матёқубова, Рушана Султонова ва Дилафрўз Жабборова, Қизлархон Дўстмуҳамедова, Малика Аҳмедова, Углой Мухамедова каби рақс усталарининг хизмати катта бўлган. Бугунги кунда уларнинг изидан бориб, ижод йўлини давом эттираётган ёш ниҳолларимиз ҳам ушбу анъанани давом эттириб шогирдлик вазифасини аъло даражада бажармоқда. Жумладан Ўзбекистон хореография академияси талабалари, Ниҳол-2019 мукофати совриндорлари Мирзаева Дилноза Билолхон қизи, Очилов Улуғбек Ботиралиевич, Зиёева Ситора Бахтиёр қизи, Хасанова Ёқутхон Баходиржон қизи ва рақс санъатининг кўплаб истедод эгалари бунинг исботидир. Уларнинг ҳар бирининг ўзига хослиги ва юқори марраларни забт этиб келаётганини ёш раққосамиз Ситора Зиёева мисолида кўришимиз мумкин.
Зиёева Ситора 1998йил Сурхандарё вилояти Шерабод туманида туғилган. Ёшлигидан рақс санъатига қизиқиб, 2012- йил Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига ўқишга киради. 2016-йил Қозоғистон Республикаси Олмата шахрида бўлиб ўтган, Халқаро “5-Орлеуъ” рақс кўрик танловида 2-ўринни қўлга киритди. 2017-йил Хореография олий мактабининг бакалаврятига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди. 2017-йил Ҳиндистон Давлати Ҳайдарабод шахрида 1-Халқаро рақс фестивалида сертификат билан тақдрланди. 2018-йил Республикамизда илк бора бўлиб ўтган “Бухора жилолари” кўрик танловида 3-ўринни эгаллади. Шу йили Шветсария, Полша, Эстония, Латвиа, Финландия давлатларида рақс ва мусиқа фестивалларида иштирок этиб сертификат билан тақдрланди. 2018-йил декабр ойида Қозоғизтон Республикаси Астана Шахрида бўлиб ўтган 4-Халқаро “Nеw star” номили кўрик танловда 1-ўринни қўлга киритди. 2019 Ниҳол Давлат мукофоти соҳибаси бўлди 2019 йил октабр ойида Жанубий Корея Давлати Андонг шахрида Халқора “Маск дане” фестивали доирасида кўрик танлов бўлиб ўтди ва ундан бронза медал соҳибасга айланди. Бу юқори қўрсаткичлар негизида албатта устозларнинг хиссаси беқиёсдир. - Мен бу ютуқларга эришишимда ва ижодий изланишларимни давом эттиришимда, мени ўз шогирди қилиб, тўғри йўл қўрсатаётган устозларимга рахмат. Шу жумладан, жонкуяр устозларнинг шогирдлари қаторида менинг ҳам борлигим мен учун юксак фахрли масулият юклайди десам, адашмаган бўламан чунки, устознинг берган билим ва кўникмалари, энг асосийси билдирган ишончини оқлаш, эл-юрт олдида устоз номига доғ тушурмаслик каби катта масулият турибди. – дея таъкидлади Ситора Зиёева.
Ўзбекистон давлат хореография академияси Санъатшунослик йўналиши талабаси Гўзал Махаммаджонова
|
|