Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
21.06.2020 / 15:46:21
Ҳисобга олинган эҳтиёткорлик1789 йилнинг 1 июлъида Франциянинг Бордо шаҳрида илк номойиши бўлиб ўтган “Labille mal garde” (Ёмон тарбияланган қиз) деб номланган балет спектакли афсонавий балетмейстер, балет санъатида комедия жанри асосчиси Жан Жорж Добервалъ томонидан илк бора саҳналаштирилган. Асар икки актли бўлиб, унинг учун атайлаб куй басталанмаган Добервалъ асар ижросида ҳалқ куйларидан кенг фойдаланган. Ўшбу спектакл номи кўпгина йиллир мобайнида бир неча бор ўз номини ўзгартирган. “As solome” (Жахолатдан эзгуликкача), “La Fule” (Бор йўғи баргина қадам) каби. Ў ўзининг ҳақиқий муносиб номига Россияда “Счётная предосторожность” (Ҳисобга олинган эхтиёткорлик) номига эга бўлган. Асар ўз номи билан комедия жанрига мансуб. Воқеалар оддий қишлоқ шароитида деҳқонлар ҳаёти ҳақида сўзлайди. Ушбу балет спектакли комедия жанрида бўлишига қарамай ўта таъсирчан ҳис - туйғуларга бой. Асосий мавзуси муҳаббат тараннуми ҳақида. Икки севишган юрак дарди куй жўрлигида классик рақс понтамима мимикалари орқали жуда чиройли тасвирланади. Бунда оддийгина деҳқон йигитнинг қишлоқнинг фермер қизига кўнгил қўйиши, қизнинг онаси эса бу муҳаббатга қарши курашиши, ўз қизини бошқа фермернинг ақли норасо ўғлига турмушга бериш ниятида эканлиги икки ёш севишганлар қизнинг онасини кўндириши, унинг оқ фотиҳасини олиш ниятида чеккан машаққатли сай-ҳаракатлари ҳажвиявий тарзда номойиш этилган. Балет спектакли сўнггида эса муҳаббат тантанаси ҳам чиройли тарзда ўз якунини топган. Мен ушбу спектаклни рус балет ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган талқинини томоша қилдим. Спектакл томошабинга нафақат эстетик завқ шу билан бирга унинг камолоти ривожида катарсес ҳолатини вужудга келтиради. Балет асарини ишлаш жараёнида стенограф, либос усталарининг ютуқлари беқиёс. Саҳнада замон ва макон бирлаша олган. Гўё ҳар қандай томошабин ўзини Доберваль илк бора ушбу асарни яратган муҳитда ҳис эта оладигандек. Либослар саҳна безагига, даврга уйғун ҳолатда яратилган. Қолаверса, актёрлар жамоаси, синфоник оркестор, ҳаттоки чироқ усталари билан биргаликда мутлақо синтез жараёнини акс эттира олган. Истардимки бизни Алишер Навоий номидаги давлат катта опера ва балет театри репертуаридан мана шундай ажойиб, комедик балет, саҳна асари ўрин олса ва жонли тарзда барча балет муҳлислари бундан роҳатланиш бахтига муяссар бўлишса. Ўзбекистон давлат хореография академияси санъатшунослик йўналиши 3 босқич талабаси Рисолат АХМЕДОВА
|
|