Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
17.11.2020 / 23:12:47
Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида давлат байроғи-миллий ғуруримиз мавзусида суҳбатҲар бир давлатнинг миллий ифтихори, миллий ғурури, шубҳасиз бу унинг давлат рамзларидир. Худди шу нуқтайи назардан олиб қарайдиган бўлсак, байроғимиз бутун халқимиз учун энг муҳим аҳамият касб этадиган рамзларимиздан бири ҳисобланади. Халқаро майдонларда жонажон байроғимиз кўтарилганида, нуфузли спорт мусобақаларида юртимиз байроғи барқ урганида беҳосдан қалбингиз юксак бир туйғуни ҳис қилади. Бу – ватанга, она тупроққа бўлган меҳр-муҳаббат туйғусидир. Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчи-ёшларга Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи - миллий рамзимиз тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Уларнинг билим ва кўникмалари ошишига оз бўлсада ҳисса қўшилди. Бизга маълумки, жорий йилда байроғимиз қабул қилинганлигига 29 йил тўлади. Айтиш жоизки, бир йигит ёки бир қиз балоғат ёшига етиб, оила қуриб ўсиб унади. Худди шу каби миллий рамзимиз ҳам ўз қадр-қимматини кундан кунга ошириб бораверади. Албатта, биз байроғимизни ҳар куни кўрамиз ва у биз учун оддий ҳолатдек гўё. Лекин диққат қилиб эътибор берганмисиз! У ҳақида тўлиқ маълумотга эгамисиз!? Маълумот ўрида айтиб ўтишимиз мумкинки, адабиётларда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи энига 250 см, бўйига 125 см ўлчамдаги тўғри тўртбурчак шаклидаги мато бўлиб, ҳар бирининг эни 40 см келадиган, мовий, оқ ва яшил эн чизиқлардан иборат. Ўртадаги оқ эн чизиғининг ҳар икки ён тарафидан кенглиги 2.5 см келадиган қизил ҳошия ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий эннинг олд ва орқа томонларида, байроқнинг чап четига яқин жойда, дастадан 20 см масофада вертикал ҳолатдаги оқ рангли янги ой тасвири жойлаштирилган. Ярим ой тасвиридан ўнг тарафда, 12 та беш қиррали юлдузлар тасвирланган бўлиб, улар юқорида 3 та, ўрта қаторда 4 та ва пастки қаторда 5 тадан жойлаштирилган. Ҳар бир юлдуз диаметри 6 см келадиган доирага сиғади. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ўқувчи ёшларда давлат байроғига бўлган ҳурматни янада ошириш, уларни туғилиб ўсган она ватанига садоқат туйғусини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилот Етакчиси Равшан ХУРРАМОВ
|
|