Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
18.02.2021 / 19:11:12
"Ҳиндистон-Ўзбекистон" дўстлик жамияти билан ҳамкорлик меморандуми имзоландиЖорий йилнинг 17 февраль куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасива “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича онлайн учрашув ўтказилди. Онлайн учрашувдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Курбанов, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Ахатов, Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги консули Сипре Гош ва “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри иштирок этдилар. Ушбу онлайн учрашув Қўмита ва “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ҳамда келгусида икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган. Онлайн учрашув давомида Қўмита раиси Р.Курбанов иштирокчиларга Қўмитанинг мақсад ва вазифалари ҳамда фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Р. Қурбанов бугунги кунда республикада 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларидан иборат ягона оила булиб ҳамжиҳатликда яшаб келаётганлиги, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг пухта ўйланган сиёсати туфайли юртимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ҳукм сураётганлигини айтиб ўтди. Инвестициялар, инновациялар, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа устувор йўналишларда муҳим лойиҳа ва дастурлар амалга оширилаётганлиги Тошкент ва Андижон шаҳарларида Ҳиндистоннинг етакчи Амити ва Шарда университетлари филиаллари очилганлиги, ва мактабларда, жумладан 24-сон ихтисослаштирилган мактабда ҳинд тили ўқитилаётганлиги ҳақида гапирди, бугунги тадбир икки мамлакат ҳалқлари ўртасидаги алоқаларни ривожланишида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек онлайн учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Ахатов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан охирги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида бошқа соҳалар қатори маданий-маърифий алоқалар ҳам ривожланиб бораётгани ва ушбу онлайн мулоқот ҳам янги ҳамкорликларни бошланиши эканлигини айтиб ўтди. Икки мамлакат жамоатчилигининг бундай фаол мулоқоти мамлакатлар ўртасида халқ дипломатиясининг ривожланишига ва дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишига олиб келиши таъкидланди. Сипре Гош Ўзбекистонни Марказий Осиёда энг барқарор ривожланаётган, улкан иқтисодий-ижтимоий салоҳиятга эга ҳамкор давлат сифатида кўришини, кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалар, жумладан, маданият, санъат йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари янада ривожланаётганини, бунда икки мамлакат халқлари ўртасидаги халқ дипломатиясига асосланган алоқалар муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди. “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамиятининг раиси Анил Кумар Шастри “Ҳиндистон-Ўзбекистон” жамиятининг мақсад ва вазифалари, фаолияти ҳамда у томонидан ташкил этилиб келинаётган тадбирлар ва лойиҳалар ҳақида маълумот бериб ўтди. Анил Кумар Шастри Қўмита билан ҳамкорликда келажакда самарали ҳамкорлик олиб бориш ниятида эканлигини билдирди. Учрашув якунида Қўмита ва “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, томонларнинг ўзаро биргаликда ишлар олиб бориш масалаларида кўмаклашиш ва ҳамкорлик қилишга келишилди.
|
|