Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
24.06.2016 / 10:14:50

"Садоқат" операси ШҲТ меҳмонлари учун намойиш қилинди


Юртимизда бу ҳафта ШҲТнинг саммити ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ўзбекистон дунё нигоҳида.  Ушбу саммитга Россия, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон давлатларининг раҳбарлари иштирок этишмоқда. Ўзбекистон Республикаси раислигида ўтадиган мазкур саммитда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Санъат, маданият, адабиёт - тинчлик, дўстлик, барқарорлик элчисидир. Шунга кўра, куни кеча пойтахтимиздаги муҳташам Халқаро Форумлар саройида намойиш қилинган меҳмонларни кутиб олишга қаратилган концерт дастури, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Академик катта театрида Халқаро саммит меҳмонларига тақдим этилган композитор Рустам Абдуллаевнинг “Садоқат” операси меҳмонларда ўзгача ёрқин таассурот қолдирди.

Шоира Зулфиянинг дунёга келиши, шоир ва халқаро миқёсдаги жамоат арбоби бўлиб етилиши тасодифмикин?      Юртимизда ардоқланиб келаётган шоиранинг Неру халқаро мукофоти лауреати, Нилуфар халқаро мукофоти лауреати, Болгария Халқ Республикасининг 1-даражали Кирилл ва Мефодий орденини олиши унинг тинчлик ва дўстлик тарғиботчиси сифатида эътироф этилиши эмасмикан?

Ҳарорат не ўзи?                                               

Ҳарорат, ҳарорат     

минг йиллар...

Безовта этган ҳис эмасми ҳарорат?(Зулфия)

2 парда, 5 кўринишдан иборат, операнинг бош қаҳрамони Зулфия (артист Малика Норматова) томонидан ижро қилинган лирико-драматик операдаги ушбу мисралар операнинг дебочаси сифатида залда ўтирган меҳмонларни асардаги воқеалар ривожига олиб кирди. Зеро, юракдаги ҳислар (тинчликни, барқарорликни, вафо, садоқат, муҳаббат) қўрадаги чўғлар каби эмасми Зулфия шеъриятида? Зулфия тақдирида бир эмас иккита жаҳон уруши акс этади. У кейинчалик фаолиятининг халқаро миқёсига кўра озодлик ва тенглик, адолатга интилган хотин-қизларнинг овозига айланди. Уни Осиё кенгликларида тимсол деб қабул қилдилар.

Жом даштларида ҳар баҳорда лолалар чаман очилсалар, бу бесабаб эмас. Ер туғилганда бу ерларга анвойи лолалар уруғини ташлаган, лолалар макон топган. Опера воқеа ривожидаги аввал навбаҳор (Наврўз байрами мисолида), сўнг кеч баҳор (мажнунтоллар ва баҳор ёмғири мисолида), саратон ёз (айни пишиқчилик, ишкомлардаги узумлар мисолида), совуқ урушнинг совуқ нафаси (қизил ва қора ранглар, уруш алангаси ҳамда димиққан тутутун мисолида), сўнгги кўринишда эса яна умрнинг сарҳисоб палласи – шоиранинг қайта туғилиши, ардоқланиши зумрад кўкламой кўринишида саҳналаштирувчи рассом Зубайдулла Ботиров саҳнага ишлаган безак декорациялари орқали томошабинни бевосита воқеалар иштирокчисига айлантиради. Бу ерда саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти, Фируддин Сафаровнинг ҳам саҳнадаги воқеаларни турли ранг, оҳанг уйғунлигини моҳирона мужассамлаштирганлигини таъкидламай илож йўқ. Операни кузатар эканмиз, Зулфиянинг инсон ва ижодкор сифатида кимлиги ва шахсиятининг миқёсини англаймиз. Нима учун Тихоновдай, Ғафур Ғуломдай, Қайсин Қулиевдай, Расул Гамзатовдай.Индира Гандидай, Мустай Каримдай, Чингиз Айтматовдай буюк инсонлар унинг миссиясини ардоқлаганликларига тушуниб етамиз.

Яқин ўтмишда яшаб ўтган ижодкорлар Зулфия (Малика Норматова) сопрано, Ҳамид Олимжон (Рустам Алимардонов) тенор, Ғафур Ғулом (Раҳим Мирзакамолов) барритон, Ойбек (Жаброил Идрисов) бас овозда, Зулфия издошлари ёш шоира қизларнинг меццо сопрано овозда куйлаган ария, дуэтлар мелодик ва гармоник ривожланишнинг узлуксизлиги мусиқий ҳамда мантиқий ривожланишни таъминлаган.

Оҳанг тўқнашувлари гоҳ бир маромдаги бахт-шодлик, гоҳ қайғу-ғам-аламларни акс этганда Малика Норматова томонидан опера давомида пайдо бўлиб, ўзига хос “тақдир леймотиви” вазифасини бажаради. Зулфияни характерини очиб берувчи ариялар катта таъсир кучига эга. У қаҳрамоннинг мафтункорлиги – унинг ҳаётга бўлган муҳаббатини, жўш уриб турган ғайрат ва шижоати, қатъият ва ирода кучини очиб бера олган. Товушларнинг тўхтовсиз ҳаракати шаклнинг узлуксиз ривожланишини Малика куйлаган ариялар ўзида акс этган.

“Садоқат” операсига ташриф буюрган ШҲТнинг меҳмонларидан ташқари юртимизнинг бир қатор зиёлилари “Соғлом авлод” Хайрия жамғармасининг раҳбари С.А. Инамова; академик, тиббиёт фанлари доктори А.А. Убайдуллаев; филология фанлари доктори Н.Ф.Каримов; Ўзбекистон халқ рассомлари Б. Жалолов, Р.Худойбергановлар операнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида бир қанча илиқ-самимий ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов:

-         “Туйғуларнинг ростлиги”. ҳаққонийлиги ҳар бир саҳна асарининг мувафаққиятини белгилаб берувчи етакчи мезондир. Композитор Рустам Абдуллаев куй басталаган “Садоқат” операсини кузата туриб шу фикрлар хаёлдан кечди. Шу билан бирга, операнинг яна бир муҳим шарти куй ва шеъриятнинг уйғунлигидир. Композитор ҳамда операнинг барча ижодкорлари операнинг ҳар бир томирига ажойиб оҳангдорлик, нафис бир тароват олиб кира олганлар. Умид билдираманки “Садоқат ”операси, опера қаҳрамони Зулфия опанинг замон ва макондаги фаолиятини давр руҳи билан ҳамнафас қилиб тасвирланишида нафақат ўзбек халқи, балки ҳамма халқлар қалбларидан жой олишини таъминлайди. Зулфия опа ҳар доим тинчлик ва дўстлик элчиси, вафо ҳамда садоқат тимсоли бўлиб келган. Бугунги кунда дунё таҳликали бўлиб турган замонда унинг тимсоли барча халқлар учун ўрнакдир.

Тиббиёт фанлари доктори, академик Абдулла Убайдуллаев

-         “Садоқат” операсини кўра туриб, болалигимиз кечган давр хаёлимдан ўтди. ўқувчилик йилларимизда Ҳамид Олимжон ва Зулфия шеърларини ёд олиб, улар биз учун ўз севги-муҳаббатлари билан ўрнак бўлишган. Шукур, турмуш ўртоғим профессор, “Оила” ижтимоий марказининг раҳбари Раъно Убайдуллаева билан қўшқанот бўлиб мен

академик, у киши фалсафа фанлари номзоди бўлдик. Франция, АҚШ, Россия Фанлар академиясида иккаламиз ҳам ёзган илмий ишлар, мақолаларимиз юксак эътироф этилди, 6 та набира, 6 эваранинг бобоси ва бувижониси сифатида фарзандлар ардоғидамиз.

50 йилдан ортиқ вақт давомида биргаликда кечирган умримиз мобайнида биз ибрат олган шахсларнинг вафо-садоқат, меҳр-муҳаббати ҳаётимиз учун дастуруламал бўлиб хизмат қилди. Зулфия ва Ҳамид Олимжондаги маслакдошликдан ибрат олган ёшлар асло кам бўлмайдилар.  “Садоқат” операсини оила қуриш арафасида турган бугунги кун  ёшларига тарғиб этиб, мактаб, академик лицей, коллеж ўқувчиларига ҳам кўрсатиш керак. Шунда улар юксак инсоний қадрият тушунчасини англаб етадилар.

 

Нигора УМАРОВА





Другие материалы рубрики

23.06.2016 / 23:44:43

Концерт мастеров искусств и молодых исполнителей Узбекистана в честь участников совещания министров культуры государств-членов ШОС в ГАБТе им.А.Навои прошел с большим успехом

В этот вечер в театре царила особая атмосфера красочного праздника искусств. С самого начала чувствовалось, что к нему гостеприимные хозяева тщательно готовились. И вот заполнен зал, занимают свои места министры культуры государств-членов ШОС. Далее...

23.06.2016 / 22:03:19

Веселым, творческим и разнообразным – вот таким великолепным может быть изучение иностранных языков!

В прошлую пятницу, Гете-Институт в Ташкенте вместе с 600 гостями праздновал ежегодный летний праздник "Sommerfest". Далее...

22.06.2016 / 23:15:48

В Ташкенте прошло тринадцатое Совещание министров культуры ШОС

22 июня в городе Ташкенте состоялось тринадцатое Совещание министров культуры государств-членов ШОС. Далее...

22.06.2016 / 22:11:35

МЕЧТА СВЕРШИЛАСЬ!

Как сообщалось, по приглашению Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова 21 июня в нашу страну с государственным визитом прибыл Председатель Китайской Народной Республики Си Цзиньпин. Далее...

22.06.2016 / 18:52:39

Исполнилось 120 лет со времени создания музея в Самарканде

Государственный музей истории культуры Узбекистана в Самарканде - один из старейших в Центральной Азии. Первый музей был организован в древнем городе в 1874 году на базе археологических, нумизматических, этнографических и геологических коллекций, собранных при статистическом управлении областного губернатора. Далее...





28.04.2024 / 12:14:12
Персональная выставка Мухтархана Исанова и его внука Эмина Мухтархонова "Связь поколений" производит большое впечатление
 
24.04.2024 / 12:09:37
Виктор Апухтин представляет выставку " Я вижу цветы Райского сада"
 


25.04.2024 / 13:02:16
Международная премьера художественного фильма узбекского кинорежиссера Зульфикара Мусакова "Шурочка". О чем подумали зрители...
 
13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 


29.04.2024 / 13:02:16
В Ташкенте вновь звучат мелодии мирового джаза. Центром проведения нового международного фестиваля джаза стала летняя площадка Дворца международных форумов "Узбекистон"
 
27.04.2024 / 12:01:08
Во Дворце профсоюзов Узбекистана с успехом прошли концерты известного узбекского композитора Султан Али Рахматова.
 


25.04.2024 / 19:02:49
Русский дом в Ташкенте принял участие в международной конференции "Русский язык и литература в современном мире", посвященной 100-летию со дня рождения выдающегося русского писателя В.П. Астафьева, которая прошла в Национальном университете
 
25.04.2024 / 16:07:26
Известный узбекский публицист и писатель Исмет Кучиев награжден золотым орденом "Друг Азербайджана"
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте