Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
11.08.2016 / 14:45:00
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! "Маҳалла 25 йил ичида" ва "Замонавий маҳалла " фототанловларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, мамлакатимиз ҳаётида маҳалла институтининг ўрни ва аҳмиятини тараннум этувчи профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар фаолиятини жонлантириш, иқтидорини муносиб рағбатлантириш мақсадида профессионал ва ҳаваскор фотографлар ўртасида “Маҳалла 25 йил ичида” ва “Замонавий маҳалла” фототанловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Танловларнинг асосий мақсад ва вазифалари “Маҳалла 25 йил ичида” ва “Замонавий маҳалла” фототанловларининг мақсади ёш ўғил қизларимизнинг таълим-тарбиясида маҳалла, оиланинг ролини, юртимизнинг мустақиллиги даврида амалга оширилган ишлар хусусидаги ютуқларни фотография санъати орқали очиб беришдир.
III. Танловларнинг шартлари Танловларда қатнашиш учун ҳар бир муаллиф Тошкент Фотосуратлар Уйининг электрон манзилига (tashdomfoto@mail.ru)ёки Тошкент шаҳри, Истиқбол 4 уйга 10 тагача фотография ишини юбориши мумкин. Маълумот учун телефонлар +99871 233-80-51, 233-51-64
а) Қоғозга кўчирилган, оқ-қора ёки рангли форматда; б) Рақамли вариантда (кўргазманинг реклама материалларини безатиш учун фотосуратлардан фойдаланиш мақсадида), қоғозга кўчирилган нусхалар ўлчами 30х40 ёки 30х45. в) Юқори сифатли рақамли (электрон) файллар-300bp, ўлчамли узун томонга 4500 пиксель, сиқилиши JPG 12, ранг кенглиги рангли фотосуратлар учун RGB ва оқ-қора ишлар учун Grayscyle. г) Фотоасарлар жорий йилнинг 5 сентябрь кунига қадар Тошкент Фотосуратлар уйига (Истиқбол кўчаси 4) топшириш мумкин. Фототанлов ғолиблари 2016 йил 20 сентябрь куни Тошкент Фотосуратлар уйида тантанали равишда тақдирланадилар. Фототанловларга тақдим этиладиган ҳужжатлар Иштирок этиш учун қуйидаги ишлар қабул қилинади: Якка фотосуратлар, танловлар мавзусига жавоб берувчи ва ташқи жиҳатдан ёки мазмунига бирлашган фотосериялар (1 та серияда 10 тагача расм). Фотосуратларнинг яратилиш муддати чегараланмайди. Бир муаллиф тақдим қиладиган ишларнинг энг кўп миқдори 10 тагача бўлиши мумкин. Фотосуратлар серияси 1 та иш ҳисобланади, агар айрим фотосуратлар серия талабларига мувофиқ келмаса, ҳайъат серияни қисқартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. V. Фототанловлар ҳайъати Танловлар ҳайъати ташкилий қўмита аъзолари, профессионал фотографлар ва фотография экспертларидан ташкил топади. Ҳакамлар ҳайъати таркиби фототанловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича республика Ташкилий қўмитаси қарори билан тасдиқланади. Танловлар йўналишлари ва баҳолаш шартлари Танловларга тақдим этилган фотосериялар қуйидаги йўналишлар бўйича 100 балли тизимда баҳоланади: — аҳоли ўртасида миллий ва маънавий қадриятлар – 10 балгача; — ҳудудда турли миллат вакилларининг аҳил-иноқлиги – 10 балгача; — маҳаллада яхши қўшничилик, меҳр-оқибат тушунчалари каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар – 10 балгача; — маҳаллада “Ота-оналар университети” фаолияти – 10 балгача; — турли миллат ва элатларга хос миллий байрамлар – 10 балгача; — жамоатчилик назорати – 10 балгача; — баркамол авлодни тарбиялашда оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги – 10 балгача; — миллий ўйинлар ва спорт тадбирлари – 10 балгача.
Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши шарт: — танловлар ўтказиш жойи ва санаси, танловларнинг бошланиш ва якуланиш вақти; — танловларда қатнашган ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг рўйхати; — танловларда қатнашаётган муаллифларнинг рўйхати; — баҳолаш варақасидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан, ҳар бир иштирокчи томонидан тўпланган баллар; — танловлар якунлари бўйича ҳакамлар ҳайъати қарори, шу жумладан, танловлар ғолиб ва совриндорларини аниқлаш. Иштирокчилар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда Ташкилий қўмитанинг қарори шу куннинг ўзида танловларда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади. VII. Ғолибларни тақдирлаш 15.“Маҳалла 25 йил ичида” ва “Замонавий маҳалла” фототанловларини ўтказиш, ғолиблар ва иштирокчиларни тақдирлаш ўрнатилган тартибда ҳамкор ташкилотлар таклифлари асосида совғалар ажратилади. Танловларда йўналишлар бўйича энг юқори балга сазовор бўлган фотография ишларининг муаллифлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Танловларда иштирок этган бошқа иштирокчиларга фахрий ёрлиқ, сертификат ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.
|
|