Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
10.11.2016 / 10:16:00

Хозирда Учқун Ғаниев ҳаёт бўлганларида 90 ёшни қаршилаган бўлар эди


У. Ғаниев 1926-йил 7- ноябрда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топди. Бу ижоткор рақс оламига ўз қизиқишлари ва худо берган истеъдоди орқали кириб келди. Ёш раққосни ота томонидан ҳам, она томонидан  ҳам  рақсга алоқадор бирор инсони бўлмаган. Аммо у юқтирилган иқтидор сохиби бўлганлиги учунми  бу сохага қизиқиб астойидил харакат қила бошлади.  Раққос хеч бир рақс сохасида таълим берадиган даргохда тахсил олмаган. Аксинча устоз шогирд ан-анасига кўра ХХ асрда санъат оламида довруқ қозонган Уста Олим Комилов, Исохор Оқилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева сингари  устозлардан рақс сирларини мукаммал  ўрганган ҳамда бирга ижод қилишган. У. Ғанеев ўзбек рақс санъатини  энг гуллаган даврида ижодий фаолиятини олиб борган. Раққоснинг  дунёга танитган машхур рақслари “Чўпон”, “Балиқчи”, “Хиндча”, “Уйғурча”, “Андижонча”, “Катта ўйин” ва  “Хаваскор” рақсларидир.

-  Раққос бу рақсларни ижро этганда бор вужуди билан рақс оламига сингиб кетарди. Мен ўз кўзим билан кўрганман Учқун аканинг рақсларини. Хатто Учқун ака рақс тушаётганда шунақанги берилиб ўйнар эдики у рақсдан рохатланаётганини кўриб биз ҳам завқланиб рақсга тушгимиз келарди. У.Ғаниевнинг рақсларида кескин харакатлардан кўра майин ёқимли харакатлар кўп эди. Бундан ташқари у бошқа ўзбек раққосларидан ўзининг беғуборлиги ва ҳар доим рақс жараёнида табассум билан харакатларни мохирона ижро этиши билан ажралиб турарди. Деб эслайди театр танқидчиси Қамариддин Ортиқов. Раққоснинг қизи “Бахор” ансамбилининг раққосаси Жонон Ғаниева ўз отасини шундай ёдга олади. – Отам рақсни жуда севардилар. Хар доим бизнинг уюмиз рақс шинавандалари, санъаткорлар билан тўла бўларди. Гохида онамни жиғига тегиб:  – Ойи эрингизни шунча раққосалардан рашк қилмайсизми? Деб айтганимда, – Ойим: – Ха қизима хақиқий санъат эгаси хеч қачон оиласига хиёнат қилмайди деган эдилар. Отам хар доим уйга ўзи ва дўстлари билан тушган суратларини олиб келиб осиб қўярдилар, ҳамда укам ва мени ёнларига чақириб “Қизим бу мени бойликларим! Мен бу оламга келиб шу суратлардан ўзга дунё молини йиғмадим” дегандилар.  

У. Ғаниев ўзбек рақслари билан бир қаторда жуда кўп халқлар рақсларини ҳам ижро этган раққосдир. Айниқса раққос ҳинд халқ рақсларини севиб ижро этган. Ҳинд халқ рақслари харакатлари кўп ўта мимикаларга бой бўлсада, У.Ғаниев бу рақсларни қойилмақом қилиб ижро этган. Буни қарангки шу кунгача ўзбек раққослари ичида ёлғиз  У. Ғаниев ҳинд рақсларини кўп ва маромига етказиб ижро этган раққос хисобланади. Ҳатто раққоснинг рақсларини кўрган шоирлар шеърлар ҳам ёзишган. Шундай шоирлардан бири, ўз даврининг машхур ижодкори Ҳабибий 1955-йилда “Учқун ўйнади” номли қуйидаги шеърни ёзган.

Саҳнада гул-гул ёниб, бир қадди мавзун ўйнади,

Билмадим кўз тинди ё кўкдан тушуб кун ўйнади.

 

Тўлди  қарсак  зал аро, бўлди талаб узра талаб,

Завқи рохатдан қалбларни мамнун, ўйнади.

Чарх уриб айланди, кўрдим, гир-гир айланди бошим

Тўхтамай бошимда гўё чархи гардун ўйнади.

 

Мохирона  кўрсатиб санъатда ранго-ранг хунар

Қилгудек минглаб томошабинки мажнун, ўйнади.

Бора-бора  авж олиб, ўртаб вужудимни бутун.

Ишқ ўтидан сачраган қалбимда учқун ўйнади.

Санъатни санъатшунос эрон, Хиндистонга

Кўрсатиб, элни қилиб шайдою мафтун, ўйнади.

 

Бир кўриб, минг офарин, дедим Хабибий, тан бериб.

Ҳар қадамда кашф  этиб, ҳикматли мазмун ўйнади.

 

Шоир Хабибий томонидан ёзилган бу гўзал мисралар раққоснинг ўз даврида нақадар  мохир эканидан дарак беради. У. Ғаниев илк бор ижро этган рақслари  ҳали  хануз ёш раққослар томонидан ижро этилиб келинмоқда. Бу инсон ўз рақслари билан эл  қалбига кириб борган, ўзбек йигитлар рақсининг хақиқий жонкуяри десак хато бўлмайди.

У. Ғаниев ўз ижодий фаолиятида фақатгина ижрочи бўлибгина эмас балки балетместрлик ҳам қилган. Раққос томонидан бир нечта бетакрор рақслар сахналаштирилди. Бу рақслар фақат йигитларгагина эмас балки қизлар учун “Фарғона уфори”, “Помирча”, “Бухороча”, “Хоразимча”, “Қўш қарс”, “Хиндча” ва оммавий рақсларни саҳналаштирган. Бахор рақс ансамбили қизлари билан эса “Ганг қизи”, “Бангладешча рақс”, “Ёмғирга нола”  каби бир қанча ажойиб рақсларни саҳнага қўйган.

 У. Ғаниев ижодида  “Балиқчи” ва “Чўпон” шох рақс хисобланади. Бу рақслар раққоснинг энг севимли рақсларидан бўлган. Бароновиский томонидан саҳналаштирилган бу икки рақс, раққос ижодида ўзгача ўринга эга. Яний У. Ғанеев қаерда бирорта байрам, тўй ёки шунга ўхшаш базимда рақс туша бошласа, халқ раққосдан “Чўпон” ва “Балиқчи” рақсини ижро этиб беришини сўраган. Бу рақслар содда аммо чуқур манога эгалиги билан, оддий мехнаткаш халқ ўзини шу рақсларда кўролганидан балки уларга кўпроқ  ёққандир.

Бу иккала рақс ижроси хақида ўз даврида жуда кўп газета ва журналларда бир биридан қизиқарли мақолалар ҳам ёзилган. Шу мақолалардан бирида шундай жумлалар бор  “Учқун Ғаниев саҳнада ўйнар экан, унинг чаққонлигидан, мимикасидан, эркин харакатидан ижрочининг ўз ишини қанчалик севиши, ўз устида тинмай қунт билан ишлаши томошабинга яққол сезилиб туради”.   

  У. Ғаниевдан кейин у ижро этган рақслар бошқа раққослар томонидан ҳам ижро этила бошлади. Бу хақда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, У. Ғаниевнинг шогирди, “Чўпон” ва  “Балиқчи” рақсларининг моҳир ижрочиси Акбар Мўминов шундай деди “ Тарихда  жуда кўп раққослар ўтган лекин улар ўзларининг йўналишлари билан доимо бир биридан фарқланади. У. Ғаниев йўналиши, рақс услуби ўзгача. Бу раққос ижро этган ўйинларини бошқа раққослар қатори мен ҳам ижро этганман, аммо ўзидай чиқмаган. Негаки бу рақслар гўё  У. Ғаниев учун қўйилганга ўхшайди. Ижодкорнинг “Чўпон” рақсини кимлардир ижро этди, аммо маромига етказа олишмади, “Балиқчи” рақсини эса деярли  хеч ким ўйнамади. Мени ўзим ҳам бу рақсни ижро этганман. Шу нарсани очиқ айтиш керакки хеч бир рақсни “Балиқчи” рақсидек тўлқинланиб, рохатланиб ижро этмасдим. Чунки бу рақс бошқача эди. Учқун ака шу рақсни ижро этса бутун зал тинмай чапак чаларди. Негаки рақс хазиллар устдида қурулган бўлиб, раққоснинг кийимлари ҳам антиқа бўларди. Масалан: У узун мўйлов ёпштирган, катта ойнаси йўқ кўз ойнак тақган, узун беўхшов қармоқ ва қўпол челак кўтарган холда сахнада намоён бўларди-ю, ўзининг бир-биридан қизиқ харакатлари билан хаммани кулдирарди. Бу рақсни кўрган инсон хандон отиб кулишдан ўзини тия олмасди. Аммо рақс зўриди-ю уни ижро этадиганлар кам эди, чунки бу рақс кучли актёрлик махорати талаб қиларди. Учқун акада бўлса бу қобилят  бор эди. У  инсон хақиқий рақс учун туғулган.   Ачинарлиси шундай ажойиб рақс, Амударё  бўйларида яшайдиган халқларнинг меҳнат жараёнини акс эттирган санъат асари йўқолиб бормоқда. Бу рақсни раққослар ижро этмаслигини ҳам сабаби бор. Буни ўйнаш учун кўп мехнат керак, чунки рақс маълум бир воқияликдан иборат. Шунинг учун ҳам У. Ғаниев саҳнага чиққанда халқ раққосдан “Балиқчи” рақсини кутар эди, негаки халқимиз бу рақсни қанчалик машаққатли меҳнат талаб қилишини билишарди”. 

У. Ғаниев шунақанги бетакрор истеъдод соҳиби бўлганлар. Балкий бундай истеъдод эгаси энди қайта туғулмас, лекин у инсон бошлаб берган йўл шогирдлари томонидан давом эттирилишига ишонамиз.    

 

Тошкент Давлат Миллий Рақс ва Хореография Олий Мактаби“Санъатшунослик” йўналиши 3-курс талабасиҒофуров Нурбек





Другие материалы рубрики

10.11.2016 / 09:42:10

Культура бизнеса. В Узбекистане находилась миссия польских предпринимателей

Данный визит проходил в рамках установившихся регулярных контактов между деловыми кругами двух стран. Организатором поездки в Узбекистан стала Всепольская хозяйственная палата при содействии Торгово-промышленной Палаты Республики Узбекистан, а также Отдел содействия торговле и инвестициям Посольства Республики Польша в Ташкенте и Посольства Республики Узбекистан в Варшаве. Далее...

09.11.2016 / 16:00:19

Beeline открыл два новых салона в Намангане

Beeline продолжает расширять эксклюзивную сеть салонов связи в Намангане. Новые офисы расположены в городе Наманган на улице Сохил Буйи и в Чартакском районе на улице Мустакиллик. Далее...

09.11.2016 / 15:57:12

Метро от железнодорожников - столице республики

Виртуальная приемная Премьер-министра страны обнародовала первые итоги своей деятельности, в числе которых -- данные о географии адресатов и поднимаемых ими вопросах. Больше всех обратились в этот новый и эффективный орган ташкентцы, говорившие и о некоторых транспортных проблемах в городе. Далее...

09.11.2016 / 15:52:38

Uzbekistan Airways получит еще три самолета Dreamliner

Национальная авиакомпания Uzbekistan Airways пополнит свой авиапарк еще тремя самолетами Boeing Dreamliner, сообщили в пресс-службе авиаперевозчика. Далее...

09.11.2016 / 15:42:29

Путешествие OXUS Culture по "креативным кластерам" Германии

С 9 по 16 октября мы (Руководители организации "OXUS Culture" Хусниддин Ато и Сардор Газиев) при поддержке представительства Гёте института в Узбекистане познакомились с креативными кластерами земли Северный Рейн-Вестфалия, Германия. Было много интересного, полезного. Далее...





16.05.2024 / 11:12:14
В Самарканде и Ташкенте пройдут концерты Хора Турецкого&Soprano
 
14.05.2024 / 11:57:27
В Ташкенте начался цикл творческих вечеров, посвященных 90-летию Заслуженного деятеля искусств Узбекистана, композитора Феликса Янов-Яновского. Он открылся концертом камерной музыки в зале Союза композиторов и бастакоров Узбекистана
 


02.05.2024 / 16:35:40
Фестиваль "Бойсун Бахори" ("Байсунская весна") Узбекистан
 
10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 


03.05.2024 / 16:43:48
Нам 26 лет! Встреча ЛТО "Данко" с читателями в ИБЦ Мирзо-Улугбекского района
 
01.05.2024 / 11:39:33
ПОДВИГ СТРАСТНОГО БОРЦА ЗА МИР , НАРОДНОГО ПОЭТА УЗБЕКИСТАНА ГАФУРА ГУЛЯМА В ПАМЯТИ НАРОДОВ НА ВЕКА
 


02.05.2024 / 10:19:44
Наш клуб хорошо идет по дистанции. Осваиваем все новые и новые темы, узнаем все больше и больше. Уровень приглашаемых спикеров становится все выше и выше
 
29.04.2024 / 14:15:50
Посольство Республики Корея в Республике Узбекистан, совместно с Центром образования Республики Корея в Ташкенте, проводит викторину "2024 Quiz on Korea"
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте