Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
24.04.2019 / 22:38:40

Санъатимиз келажаги ёшлар қўлида


Ўтган қисқа вақт мобайнида Ўзбекистонда профессионал мусиқа санъати, жумладан композиторлик ижодиётининг ривожланиши ва равнақ топиши йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарликларида ижодкор зиёлилар билан мунтазам ўтказилаётган видоеселекторлар натижаси ўлароқ юртимизда маданият ва санъат соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳисоботи Ҳукумат томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва ҳар бир ташкилот олдига янги-янги вазифалар қўйилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан барча жабҳалар қаторида мусиқа санъати ва маданиятига берилаётган эътибор биз ижодкорлар, соҳа мутахассислари олдида катта вазифалар қўймоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда мусиқа, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги видеоселектор мажлисида ҳам миллатимиз келажаги бўлмиш ёшларимизни ҳар томонлама соғлом, ақлли ва баркамол ўсишлари учун барча куч-қудратимизни йўналтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Бу борада Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳам йўл харитасини ишлаб чиқди. Белгиланган вазифалар бўйича аниқ ва мақсадли фаолият олиб борилмоқда. Хусусан, уюшманинг фаол аъзолари - таниқли санъат арбоблари ҳамда ёш истеъдодли композиторлар ва бастакорлар вилоятлардаги мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат мактабларига ижодий маслаҳатчи этиб бириктирилди, ўқув муассасасаларида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш режаси тасдиқланди. Ҳозирга қадар биргина Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота, Бекобод туманларида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, таниқли композитор Дилором Омонуллаева, Зулфия давлат мукофоти совриндори, Ойдин Абдуллаева, Хуршидахон Ҳасанова (Турсунова), ёш истеъдодли композиторларимиз Нурали Эркаев, Камолиддин Азимов, Акмал Сафаров, Рустам Худойбердиев, моҳир фортепиано ижрочиси Феруза Муҳамедова билан 20 га яқин учрашувлар ўтказилди. Шу билан бир қаторда мусиқашунос олим Соибжон Бегматов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Эркин Рўзматовлар Фарғона, Наманган, Самарқанд вилоятларида, композитор Муҳаммад Отажонов ва мусиқашунос Диловар Қодирова Бухоро вилоятида, Ойдин Абдуллаева Сурхондарё вилоятидаги махсус мусиқа муассасалари ва олий ўқув юртларида ижодий мулоқотлар ўтказдилар. Уюшманинг Сурхондарё вилоят бўлимида бўлиб уюшма раҳбарияти ва аъзолари билан учрашлар ташкил қилдик. Президентимиз Қарорлари асосида олиб борилиши лозим бўлган ишлар бўйича, вилоятнинг барча туман мактабларида ёшлар билан учрашувлар, ижодий кечалар ўтказилиши бўйича йўриқномалар бердик.

Уюшма режаси бўйича шу йилнинг ўзида пойтахт ва вилоятларда 100 дан ортиқ ижодий учрашувларни ўтказиш кўзда тутилган. Ёшлар билан узвий иш олиб бориш, нафақат вилоят марказлари, балки чекка ҳудудларда ҳам композиторлик ва бастакорлик санъатини кенг тарғиб этиш, болаларнинг мусиқа санъатига бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга, уларнинг истеъдоди ва маҳоратини чархлаш, юртимиз маданий-маърифий ҳаётида кечаётган ислоҳотлар жараёни билан яқиндан таништиришга, қолаверса ижодкорларга ҳавас қилиб келажакда муносиб касб эгалари бўлиб етишишларига катта туртки бўлади.

Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш бўйича белгиланган 5 та ташаббус орасида ёшларни мусиқага ҳамда китобхонликка қизиқтириш масалалари ҳам мавжуд бўлиб, бу борада ҳам уюшма қизғин ишлар олиб бормоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрининг 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига, Қибрай туманидаги 26-сонли мусиқа ва санъат мактабларига нашр этилган янги ва махсус адабиётлар совға қилинди. Қолаверса, композиторларимиз ташриф буюрган ҳар бир мактабга ўз асарларининг нотасини, мусиқий адабиётлар ва нота тўпламларини тақдим этиб келмоқдалар. Бу эса ўқув ва концерт репертуарларини замондош композиторлар ва бастакорлар асарлари билан бойитиш йўлида муҳим қадамлардан бўлмоқда. Албатта, таълим тизимида янги нашр этилган махсус мусиқа адабиётларининг танқислиги ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда уюшма қошида нота тўпламлари ва мусиқа адабиётларини нашр этиш учун минитипография очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Келажакда махсус типографиянинг очилиши мусиқий адабиётларга бўлган эҳтиёжни маълум даражада қоплайди, деб ўйлайман.

Хабарингиз бор, шу йилнинг февраль ойида “Илҳом” жамоат фонди ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда бошланғич синф ўқувчилари учун ёзилган янги болалар қўшиқлари республика танловини ўтказиш ҳақида эълон берилган эди. Танловнинг биринчи босқичи 10 апрелга қадар барча вилоятларда муваффақиятли ўтказилди. Саралаш босқич натижаларига кўра танловга келиб тушган 120 га яқин қўшиқлардан 86 таси республика босқичига ўтди. Мана, куни кеча танловнинг якуний босқичи уюшмада ўтказилиб, шулардан 13 таси совринли ўринларга сазовор бўлди. Болалар қўшиқлари танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ва гала концерт-фестивали 1-июнь халқаро болалар куни арафасида тантанали ўтказилиши режалаштирилган. Танловни ўтказишдан асосий мақсадимиз бу – миллий оҳангларга бой бўлган, болажонларимиз ижроси учун қулай ва енгил бўлган, улар ҳар доим севиб куйлайдиган қўшиқларни яратиш, ғолиб қўшиқлардан тузилган дискларни чиқариш ва қўшиқлар тўпламини чоп этишдир.

Ёшлар давлат сиёсатини мусиқа санъати соҳасида кенг тадбиқ этиш мақсадида уюшма томонидан жорий йилнинг июн ойида Марказий Осиё ва Россия давлатлари халқаро ёш композиторлар фестивалини ўтказиш режалаштирилган. Фестиваль доирасида халқ чолғулари оркестри ва симфоник асарлардан тузилган концертлар бўлиб ўтади. Фестиваль меҳмони Россия Композиторлар уюшмаси Кенгаши раиси, Тотористон Композиторлар уюшмаси раиси, таниқли композитор Рашид Калимуллин томонидан маҳорат дарслари ўтказилади. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ташриф буюрган ёш композиторлар билан қадимий Хива ва Ургенч шаҳарларига саёҳат ва вилоят ёшлари билан учрашувлар ташкил этилади.

Май ойида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда “Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар” республика танлови ўтказилади. Бу ҳам ёш бастакорлар ижодини қўллаб-қувватлашда, вилоятларда фаолият олиб бораётган истеъдодларни кашф этишда катта имкониятлар яратиб беради.

Сўзимнинг якунида шуни таъкидламоқчиманки, пойтахт ҳамда вилоятларда мусиқа ва санъат таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, санъатни янги ва юқори поғоналарга кўтариш йўлида барча вилоятлар ҳокимликлари ҳамда мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари билан махсус учрашиб, у ерда мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқиб, ваколатимиз доирасида ёрдам қўлини чўзишга бел боғлаганмиз.

Президентимиз бизга ишониб топширган вазифаларни аъло даражада бажаришга барча шарт-шароитлар мавжуд. Уюшқоқлик билан Ватанимиз санъатини юқори поғоналарга кўтаришга, ёшларимизни баркамол авлод  бўлиб етишишларига ўз ҳиссамизни қўшамиз. Улкан режаларимизни амалга оширишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рустам Абдуллаев,

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон республикаси санъат арбоби, композитор





Другие материалы рубрики

24.04.2019 / 22:37:22

В IUT состоялась конференция Security Trends Central Asia 2019

23 апреля в Университете Инха в г.Ташкенте состоялась конференция Security Trends Central Asia 2019. Далее...

24.04.2019 / 22:35:55

Хотим подчеркнуть – 99,9 % студентов пришли в нашу школу с нулевыми знаниями и окончили лишь один курс по фотографии "Начальный+художественный курс", длительность которого 6 недель. 99,9% выпускников не являются коммерческими фотографами,

Объединенная редакция деловых изданий "Налоговые и таможенные вести" и "Норма" рада известить читателей и слушателей нашего радио о выходе семнадцатого номера еженедельника "Норма". Далее...

24.04.2019 / 22:35:15

28 апреля в Bonum Factum Gallery состоится открытие выставки выпускников школы фотографии Ruslan Rakhmatov Photography School.

Хотим подчеркнуть – 99,9 % студентов пришли в нашу школу с нулевыми знаниями и окончили лишь один курс по фотографии "Начальный+художественный курс", длительность которого 6 недель. Далее...

24.04.2019 / 22:32:19

Университет журналистики и массовых коммуникаций подписал меморандум с корейским Кукмин

Делегация универститета журналистики и массовых коммуникаций Узбекистана во главе с ректором посетили университет Кукмин в Южной Корее, расположенный в городе Сеул. В университете получают образование 20000 студентов из которых 1800 студенты из зарубежных стран. Далее...

24.04.2019 / 00:24:34

"Весна идёт, весне – дорогу!.."

"Весна идёт, весне – дорогу!.." — под таким призывным названием в конференц-зале Ташкентской и Узбекистанской епархии 21 04 19 Православной церкви, по благословению Высокопреосвященнейшего Викентия, митрополита Ташкентского и Узбекистанского, главы Среднеазиатского митрополичьего округа, состоялся музыкально-поэтический вечер. Далее...





21.01.2022 / 19:34:07
"Павел Беньков, художник солнца"-так называется книга-альбом презентация которого состоялась в конференц-зале Творческого Союза художников Узбекистана
 
20.01.2022 / 20:43:12
Отчётная фотовыставка в ТДФ: грани современной жизни сквозь призму фотообъектива
 


27.01.2022 / 19:34:55
Репертуар Государственного театра музыкальной комедии (оперетты) Узбекистана на февраль-2022
 
26.01.2022 / 18:18:41
Государственный академический русский драматический театр Узбекистана: репертуар на февраль-2022
 


27.01.2022 / 19:39:52
Анна Ахматова: В Ташкенте я впервые узнала, что такое в палящий жар древесная тень и звук воды. А еще я узнала, что такое человеческая доброта
 
06.01.2022 / 18:20:01
Миллиардер Стив Джобс умер в возрасте 56 лет. Перед смертью он записал свои мысли по теме что есть счастье. Стоит обратить внимание.
 


21.01.2022 / 19:32:58
Международный день образования
 
06.12.2021 / 16:28:24
И снова один день журналиста: cъемка в большой студии НТРК, вручение приза ШОС, новая встреча в клубе "Интеллектуал"...
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2022 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте