Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
10.08.2019 / 23:18:40

САМАРҚАНД МУҲИМ СИЁСИЙ МАЪРАКА АРАФАСИДА


Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)нинг  навбатдаги мажлиси 2022 йилда  Самарқандда  ўтказилади. Табаррук  шаҳримиз учун бу катта шарафдир, аммо шу билан бирга катта масъулиятдир. Шаҳримиз бундан олдин ҳам кўп халқаро тадбирларни  юқори  савияда ўтказган  эди. Шунинг учун  ҳам Президентимиз аксарият муҳим халқаро тадбирларни катта ишонч билан Самарқандда ўтказилишини таклиф этадилар. Самарқандликлар бу ишончни  сарафрозлик билан  оқлайдилар.

             Мазкур улкан сиёсий маъракага тайёргарлик бошланиб кетди. Яқинда вилоят ҳокимлигида вилоят  ҳокими  Э.О. Турдимов  раислигида ШҲТ мажлисига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди. Халқаро  тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича штаб ташкил этилди.  Барча корхона ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда, Самарқанд шаҳри ва ташриф объектларига олиб борувчи ҳудудларнинг асосий марказий кўчалари ҳамда коммуникация тармоқларини таъмирлаш ва тартибга келтириш, меҳмонхоналарни, ижтимоий соҳа, тарихий обидалар ва маданий  мерос   объектларини, олий таълим муаассаларини, мукаммал таъмирга муҳтож кўп қаватли уйларни, маҳаллаларда уй-жойларни,  тунги ёритиш тизимини, шаҳардаги қабристонларни ва бошқа ишларни амалга ошириш белгиланди. Тузилган ишчи гуруҳлар барча объектларни  хатловдан ўтказадилар, бажарилиши лозим бўлган ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқадилар ва талаб этиладиган маблағ бўйича таклиф киритадилар.                                                           

              Ёдда тутиш керакки,  Самарқанд нуфузи дунё аҳли назарида ҳамиша юксак эди. У  дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири, жаҳон цивилизациясининг,  Буюк ипак йўлининг асосий маркази, Шарқ ва Ғарбни боғлаб турувчи  шаҳар бўлган. Таъкидламоқ зарурки, Буюк ипак йўли нафақат савдо-сотиқ соҳасида, балки жаҳон цивилизацисини ривожланишида, дунё халқлари маданиятларининг бир-бирини бойитишда, маънавий бойликларни ва диний ғояларни ўзлаштиришда катта хизмат қилди. Буларни эътиборга олиб, ЮНЕСКО 2001 йилда  Самарқандни “Дунё маданиятининг чорраҳаси”  номинациясида ўз рўйхатига киритди.

               Қадимий ва муқаддас шаҳримиз ислом оламига кўрсатган таъсири жиҳатидан Пайғамбар юрти Макка ва Мадина  шаҳарларидан  кейинги  ўринда турса, олиму фозиллар етиштириб  бергани жиҳатидан дунёда биринчи ўринда туради. Ислом оламига келганда эса, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Махдуми Аъзам, Хожа Аҳрор Вали ва шу каби бошқа бузургворлар зиёратгоҳлари жойлашган Самарқанднинг муқаддас замини Макка ва Мадинадан кейинги зиёратгоҳ ҳисобланади. Ана шу томондан биз табаррук шаҳримизни меҳмонларга кўрсата билишимиз лозим.

               Самарқанднинг  ўзи яхлит бир шаҳар-ёдгорликдир. Унинг маркази  тарихий-меъморий қўриқхона ҳисобланади ва у  уч йирик  қисмдан иборат:

         

           1) археологик қўриқхона бўлмиш Афросиёб шаҳарчаси (қадимги Самарқанд),

           2) ўрта асрлар Самарқанди(эски шаҳар),

           3) Х1Х аср иккинчи ярми–ХХ асрнинг бошида бунёд этилган европолик     

                қисми(янги шаҳар). 

             

              Ҳар бир қисмда ўзига хос  тарихий-маданий бойликлар мавжуд. Агар  қўриқхонанинг ҳар бир қисмига  назар солсак, қуйидаги манзарани  кўрамиз.

              Энг муҳим археологик  ёдгорлик  Афросиёб шаҳарчаси аслида қадимий Самарқанд  ўрнидир.   У  Самарқанднинг шимолий томонида жойлашган бўлиб, жонсиз  тепаликлар мажмуасидек  кўринади.  Аммо бу тепаликлар  ўзида ҳали кўп сир-синоатни яшириб турибди, қадимги деворлар, бинолар қолдиқлари, ер остидан топилган санъат асарлари ҳайратда  қолдирадиган даражада. Жаҳон архитектураси дурдоналари: Шоҳи Зинда мажмуаси, Ҳазрати Хизр масжиди, уч дунё динлари – христианлик, ислом ва яҳудийлик  вакиллари зиёрат қиладиган  Хўжа Дониёр мақбараси  Афросиёб  шаҳарчаси ҳудудидадир. Бу  ҳудудда Самарқанд тарихи музейи ҳам жойлашган.

              Афросиёбда топилган ашёлар  турли хилда бўлиб, илмий-маданий аҳамияти беқиёсдир. Улар нафақат олимлар учун, балки минглаб хорижий ва маҳаллий туристлар учун ҳам жуда қизиқарлидир. Шунинг учун,  Афросиёбда очиқ осмон тагидаги музей ташкил қилиш мақсадга мувофиқ кўринади.  

           Афросиёб қадимий деворининг сақланиб  қолган қисмини  келажак авлодлар учун сақлаб қолиш учун устини  ёпиш зарурдир. У  туристларда  катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиздир.

            Тарихий-меъморий қўриқхонанинг иккинчи қисми - Ўрта асрлар Самарқандининг ҳудудида йирик архитектура ёдгорликлари – Регистон мажмуаси, Амир Темур жомеъ масжиди(Бибихоним), Амир Темур мақбараси(Гўри Амир), Бибихоним мақбараси, Ишратхона мақбараси, Руҳобод, Оқсарой мақбаралари, Улуғбек расадхонаси  жойлашган. Расадхонадан шимолий-шарқий томонда, Кўҳак қояли тепалигида шаҳарнинг барча нуқтасидан кўриниб турадиган Чўпон-ота мақбараси қурилган.

              Шунингдек, бу ҳудудда(эски шаҳарда) яна кўп кичикроқ ёдгорликлар, қадимий савдо бинолари, нодир тураржой манзиллари(ҳовлилар), ҳаммомлар, корвонсаройлар, , маҳалла(гузарлар) марказлари, улар ҳудудларидаги масжидлар, миноралар, ҳужра-мадрасалар, таҳоратхоналар, ҳовузлар мавжуд.

             Машҳур Сиёб бозори ҳудуди қадим замонлардан буён  бозор ўрни бўлган. Хорижий меҳмонлар уни доим катта қизиқиш билан томоша қиладилар. ШҲТ мажлисига қадар уни юксак даражада таъмирлаш ва меҳмонларга аъло ҳолатда кўрсатиш лозим  бўлади. 

             Самарқандда биринчи маҳалла-гузарлар Сомонийлар(1Х-Х асрлар) ва Қорахонийлар(Х1-ХП асрлар) даврида пайдо бўла бошлаган. Ҳозир  Самарқандда тарихи 400-700 йилга тенг   маҳаллалар  мавжудки, уларни ёдгорлик сифатида сақлашимиз ва обод  тутишимиз керак.  Масалан, Х1У-ХУ асрларда пайдо бўлган Дари занжир, Мирзо Пўлод, Қози калон, Масжиди кабуд(Кўк масжид), Қўш-ҳовуз, Хўжа Зудмурод, Махдуми Хоразм, Мадрасаи сафед, Хўжа Нисбатдор, Ҳавзи Сангин, Гўри Амир, Оқсарой, Зингарон, ХУ1-ХУП асрларда пайдо бўлган Мотрудий, Зардўзон, Заргарон, Булбулак, Кулолон, Ялангбек, Боғи майдон ва бошқалар. Шунингдек,   эски шаҳарда тарихий кўчалар-ёдгорликлар, масалан, Қўшҳовуз, Чорраҳа, Даҳбеди, Бухорий, Сўзангарон, шунингдек, шаҳарнинг манзараси(панорама), тарҳи(силуэт), деворлар, дарвозалар тизими сақланган.

               Эски шаҳарда этнографик зоналар, тарихий маҳаллалар,  кўчаларни  белгилаб олиб, уларни янги қурилиш йўли билан эмас, балки эски технологиялардан, илмий материаллардан, эски суратлардан, қадимий чизмалардан, хариталардан ва бошқа манбалардан  фойдаланган  ҳолда реставрация қилиш лозим. Ҳозирги замон кўп қаватли иморатлар бу тарихий зонада умуман бўлмаслиги лозим. 

                Самарқанднинг илгаридан мавжуд бўлган ирригация тизимини ўрганиб, имкон қадар уларни сақлаш, тиклаш мақсадга мувофиқдир. Самарқанд  шаҳри  ва унинг атрофидаги қишлоқлар асосан Шавдар ариқидан, ундан ажралиб чиқадиган Жўйи шаҳар, Жўйи арзиз, Жўйи даштак, Жўйи каварзор, Юнучқаариқ, Дамариқ ариқлари орқали сув билан таъминланган. Новадон ариғига эса кўпгина чашма сувлари тушиб, аҳоли асосан ундан ичимлик сув сифатида фойдаланган.  Сиёб, Оби Раҳмат, Оби Машад ариқлари эса шаҳар атрофидан оқиб  ўтган.

            Ўтмишда шаҳримизнинг ҳар бир маҳалласида,  баъзи ҳовлиларда ҳовузлар мавжуд бўлиб, аҳоли асосан улардан ва ариқлардан ўзининг эҳтиёжи учун фойдаланган. Шунинг учун, улар ҳовуз, ариқларни ҳамиша тоза тутиб, эъзозлаганлар. Бу ҳовуз, ариқлар нафақат аҳоли эҳтиёжи учун, балки ёзнинг иссиқ  кунларида шаҳарда мўътадил салқин ҳаво яратишда  ҳам хизмат қилар эди. Шаҳардаги бир неча маҳаллалар ҳовуз ва ариқлар номини олган. Қўшҳовуз, Ҳавзи сангин, Ҳавзи баланд, Дамариқ, Юнучқаариқ, Каварзор ва бошқалар шулар жумласидандир.

              Қўриқхонанинг мазкур ҳудудида  Амир Темур аркининг ҳудуди алоҳида археологик қимматга эга бўлиб, бунда ер қатламида Амир Темурнинг ҳали очилмаган қасрларининг қолдиқлари маҳфуз турибди.       

               Ўша даврда темурийлар боғлари: Боғи Майдон, Боғи Баланд, Боғи Шамол, Боғи Дилкушо, Боғи Фируза   ва бошқалар шаҳарнинг ҳусни эди. Уларни иложи борича  қайта тиклаш нафақат  Самарқанд тарихи учун, балки шаҳарда экология ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

                Амир Темурнинг кўрсатмасига биноан Самарқанд атрофида девор қад кўтариб, унинг  6 та  дарвозаси  бўлган: шимолда - Оҳанин, шимолий-ғарбида - Шайхзода(кейинчалик Пойқабоқ), ғарбда - Чорсу, жанубий-ғарбида – Коризгоҳ(кейинчалик - Хўжа Ахрор), жанубий-шарқида - Фирўза(кейинчалик Қаландархона), жанубида – Сўзангарон.

                Тарихий деворларнинг бир қисмини ва дарвозаларини тиклаш мақсадга мувофиқ кўринади(масалан, Шаҳрисабзда шаҳар деворининг бир қисми тикланди).

                Кўп ривожланган  мамлакатларда қабристонлар ҳам туристлар зиёрат қилувчи объектлар  ҳисобланади.   Самарқандда  28 қабристоннинг  кўпчилиги маҳаллий аҳоли учун муқаддас зиёратгоҳ саналмиш жойларда пайдо бўлган. Қабрлар устига ўрнатилган сағоналар, қабр тошларидаги ёзувлар(эпитафиялар)  тарихий қимматга моликдир, улар Самарқанд  тарихининг бир бўлагидир. Самарқанднинг машҳур қабристонлари:Шоҳи Зинда, Хўжа Абду Дарун ва  Хўжа Абду Берун, Чокардиза, Ҳазрати Хизр, Хўжа Аҳрор, Хўжа Юсуф Ҳамадоний, Хўжа Ғулом   ва бошқалар қанчадан-қанча буюк шахсларни ўз бағрига олгандир. Шайбонийлар дахмаси бугун тарихий  ёдгорликдир ҳам. Бир улуғвор айтганидек “Ҳар бир инсон оламедурким, бу олам унинг(инсон) билан туғилиб, унинг билан дунёдан ўтади. Ҳар бир қабр тоши остида тугал умумжаҳон тарихи дафн этилган”.

                 Шаҳарнинг гузару маҳаллаларида муқаддас зиёратгоҳ сифатида эъзозланадиган мозорлар ҳам мавжуд. Масалан, Фақеҳ  Абулайс мозори, Имом Ёздаҳ мақбараси.

                 Самарқанд  тарихий-архитектура қўриқхонасининг учинчи қисми – европолик қисми ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда турли диний ва дунёвий ёдгорликлар, турли маданиятларга оид архитектура намуналари, тураржойлар ва савдо бинолари сақланган. Улар қаторига рус православ черковлари(Алексей, Георгий, Покровский), рим-католик костели, арман-григорян черкови, яҳудийлар синагогаларини  кўрсатиш лозим.

                Шунингдек, бу ҳудудда антиқа ёдгорлик сифатида Университет булвари, “парк-озеро” деган жой, ҳарбий губернатор қароргоҳи(ҳозир шаҳар ҳокимияти жойлашган), зобитлар уйи(ҳозир савдо-саноат палатаси жойлашган), рус-хитой банки(ҳозир СамДУга қарашли), қизлар гимназияси биноси(ҳозир СамДУнинг биология факултети  жойлашган), болалар кутубхонаси(Маҳмуд Кошғарий кўчасида) ва бошқа биноларни кўрсатиш мумкин.

              Шаҳар атрофидаги ҳудудда тарих ва маданият ёдгорликлари – Намозгоҳ, Хўжа Аҳрор, Хўжа Абду Берун, шунингдек, шаҳарнинг ташқи деворлари  - Девори Қиёмат, Девори Кўндаланг чизиғи, Темурийларнинг  Боғи Биҳишт, Боғи зоғон, Боғи Давлатобод, Боғи Тилло боғлари ҳудуди, бир замонлар Самарқандни ўраб олган дунёнинг йирик шаҳарлари: Миср, Шероз, Фориш, Султония номини сақлаб қолган топономика, Ҳазрати Довуд, Ҳазрати Али зиёратгоҳлари ва ҳоказо мавжуд..

            Мазкур ишларни бажариш учун маблағлар манбасини белгилаб олиш керак. Бизнингча бу манбалар қуйидагилардир: хорижий инвестициялар, турли халқаро фондлар ҳамда  ЮНЕСКО  ташкилотлари грантлари, республика ва маҳаллий манбалар, яъни режали ва режадан ташқари маблағ ўтказишлар, хайрия-эҳсонлар, тадбиркорларнинг ҳомийлик маблағлари ва бошқалар.

            Ишончимиз комилки, бу гал ҳам самарқандликлар муҳим халқаро анжуманни ўзига хос сарафрозлик ва бағрикенглик билан ўтказадилар.

 

                                                   Самарқанд вилоят уй-жой коммунал

                                                     хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи,

                                                 ШҲТга тайёргарлик кўриш штаби

                                                 раҳбари  Р.Сатторов





Другие материалы рубрики

10.08.2019 / 21:32:30

ЗАВЫШАЮТ ЛИ "УМНЫЕ СЧЕТЧИКИ" СВОИ ПОКАЗАНИЯ?

В последние дни в социальных сетях наблюдаются возражения против того, что массово установленные новые счетчики завышают показания. Далее...

10.08.2019 / 13:52:35

Аrt- галерея ZERO LINE и сайт KULTURA.uz представляют

Супер-проект "ЛИЦОМ к ЛИЦУ" с участием интеллектуальной элиты Ташкента. БОРИС БАБАЕВ беседует с кинодраматургом, писателем ДЖАСУРОМ ИСХАКОВЫМ. Разговор обо всем и очень откровенно Далее...

09.08.2019 / 23:07:50

Подземный сказочный отель

Обзор невероятного китайского отеля InterContinental Shanghai Wonderland Далее...

09.08.2019 / 22:31:11

Самарқандда маънавий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан Самарқанд шаҳар "Хўжасоат" МФЙ ҳамда 5-маданият маркази бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" деб номланган маданий-маърифий тадбири ташкил этилди. Далее...

09.08.2019 / 15:21:22

ДЕТИ – БУДУЩЕЕ УЗБЕКИСТАНА

В нашей стране непреходящие ценности – мир, семья и дети. И поэтому с первых же дней независимости и вхождения в мировое сообщество, Узбекистан 29 июля 1992 года ратифицировал одну из основополагающих ООН Конвенций - "О правах ребенка", имплементировал в национальное законодательство и принял всеобъемлеющие меры поэтапного осуществления системной стратегии воспитания несовершеннолетних и молодежи, реформирования сферы развития их духовности Далее...





22.11.2024 / 21:03:22
В Галерее Академии художеств Узбекистана состоялась церемония открытия выставки картин студентов Международного Вестминстрского университета в Ташкенте - (МВУТ)"Мастерство и вдохновение"
 
18.11.2024 / 23:53:49
"Новый взгляд"-так называется юбилейная персональная выставка Ибрагима Валиходжаева, представленная в Центральном выставочном зале Узбекистана. И это именно так
 


25.11.2024 / 07:25:58
"Песенки ВертинскАго" "дорогой длинною" вернулись в Ташкент
 
15.11.2024 / 21:10:26
Московский педагог проводит мастер-классы для актеров Русского драмтеатра Узбекистана
 


26.11.2024 / 19:53:05
В Ташкенте состоялся бизнес-форум с участием представителей туристической отрасли Узбекистана и Китая. С 18 декабря 2024 года будет налажено регулярное авиа сообщение между городами Ташкент и Хайнань.
 
24.11.2024 / 09:30:44
Евразийский Альянс горных курортов работает над повышением стандартов сервиса и продолжает расширять свои ряды
 


21.11.2024 / 10:08:57
О корифее нашей журналистики и его жизненном и творческом пути
 
12.11.2024 / 14:42:59
"За что дано такое сердце мне?" 85-летие народного поэта Узбекистана Александра Файнберга. Встреча ЛТО "Данко" с читателями в ИБЦ Мирзо-Улугбекского района
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте