Жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Халқаро илмий журналларга мақолалар ёзиш ва чоп эттириш масалалари” мавзуида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув семинарига Ўзбекистон Далат Консерваториясининг Илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Ашуров ва Ўзбекистон Давлат Консерваторияси қошида ташкил этилган “Мусиқа” журналининг муҳаррири, Санъатшунослик фанлари доктори (PhD), 2-босқич доктаранти (Doktor of science) Шойиста Ғанихановалар ташриф буюришди.
Ушбу семинар Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг профессор-ўқитувчилари, ёш докторантлари ва магистрлари учун келгусида ўз соҳасида илмий ишлар олиб боришда ва илмий салоҳиятларини оширишда катта аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Шунингдек, ўқув семинари давомида профессор-ўқитувчилар ва ёш илмий ходимларга халқаро миқёсдаги илмий журналларга мақола тайёрлаш борасида бир қанча кўрсатмалар бериб ўтилди.
Равшан ХУРРАМОВ
ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби