Жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори Ш.М.Тохтасимов бошчилигида талабалар турар жойида яшовчи ёшлар билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.
-Ҳар бир инсон ўзи яшаб турган жойини тоза-озода сақлашга масъул ҳисобланади. Чунки, ҳар биримиз ўз яшаб турган масканимизни тоза тутсак, албатта, биз ўшанда соғлом ҳаёт кечиришимиз учун замин яратган бўламиз – дейди, - Олий мактаб ректори Ш.Тохтасимов.
Шунингдек, очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашувда талаба-ёшлар ўзларини қизиқишлари ҳамда мавжуд муаммолари юзасидан фикр – мулоҳалар билдиришди.
Талабалар яратилган шарт-шароитлардан мамнун эканлигини билдириб, мана шундай имкониятларга монанд тарзда аъло баҳоларга ўқишлари кераклигини таъкидлаб ўтишди.
Равшан ХУРРАМОВ
ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби