Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
07.02.2020 / 20:23:55
Ўзбекистон давлат хореография академиясида Магистратура бўлими 1-босқич магистрантларининг 2019-2020 ўқув йили 1-ярим йиллиги якуни бўйича "Илм, ижод ва санъат" номли ҳисоботи бўлиб ўтдиЖорий йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон давлат хореография академиясида Магистратура бўлими 1-босқич магистрантларининг 2019-2020 ўқув йили 1-ярим йиллиги бўйича “Илм, ижод ва санъат” деб номланган илмий-ижодий ишлари намойиши бўлиб ўтди. Тадбирни академия ректори Ш.Тохтасимов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларга Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев қарори биланТошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академиясини ташкил этилганини эълон қилди. У ўз нутқида магистрантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари, устозларга илмий-тадқиқот ишлари, ижодий изланишларида муваффақиятлар тилаб, ўз соҳасининг етук мутахассислари, профессор, олимлик даражаларига эришишлари учун астойдил меҳнат қилишлари, бу борада қандай кўмак зарур бўлса улардан барча ёрдамларини аямаслигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор М.Ғофуров келгусида илмий ишлар, илмий тадқиқотлар, янги авлод ўқув адабиётларини яратиш, илмий салоҳиятни юксалтириш тўғрисида академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва магистрантлари олдида турган долзарб вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари тўғрисида сўзлади. Шундан сўнг, 1 курс магистрантларининг илмий-ижодий ишланмалари намойиш этилди. Магистрантларнинг илмийижодий ишланмалари ҳамда уларнинг ижроси тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди. Ўзбекистон Давлат хореография академияси магистрантлари: Ф.Ибрагимов, Л.Фазлиева
|
|