Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
18.01.2021 / 22:47:58
Тезкор тасвирларда кечган умрлар“Ўзбеккино” МА томонидан ташкиллаштирилган “Ўзбек миллий кино ҳафталиги” доирасида “Татаркино” билан ҳамкорликда “Бухорийлар” МЧЖ томонидан суратга олинган “Сумбул” фильмининг катта премьераси Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди. Мазкур премьера саройнинг катта залида татар миллатининг мусиқий чиқишлари билан бошланди. Сўнгра, фильм ижодкорларига сўз навбати берилди ва ундан кейин фильм томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Ушбу фильм сценарий муаллифлари: - Рашид Маликов, Иффат Камалиев, режиссёрлар: - Рамиль Фазлиев, Рашид Маликов. Фильмда ролларни - Сабина Асанова, Динар Ҳуснитдинов, Айдар Валиев, Анвар Мавлонов, Инсав Фаҳрутдинов, Феруза Зинатуллина, Йулия Маширова, Рамзия, Закирзянова, Лилия Галиева, Камил Гасимов, Мария Сивова, Исмагил Низамиев, Валерий Шриков, Ирек Ҳавизов, Фарида Зиннатова, Улуғбек Мавлонов кабилар ижро этишган. Фильм ҳаётий маиший жанрда бўлиб, тасвирнинг бошидан сўнгигача тезлашган ҳолатларни кўришимиз мумкин. Бунга мисол қилиб қаҳрамон Сумбулнинг оҳун қишлоғида яшовчи Булат билан катта сайлда учрашиб қолишидан бошланиб, деразада Булат ҳамда Фариданинг қўлида фарзанд ушлаганча якунланганини келтиришимиз мумкин. Қаҳрамон Сумбулнинг бир кўришда Булатни севиб қолиши, Булатнинг ҳам унинг ишқига нисбатан олов каби ёниб турганлиги тушунарли ҳолат, аммо, мана шу таькидлаганимиз “Олов”ликнинг янада ловуллаганлиги ижроларда сезилмаслигини билдириб қўйяпти. Воқеалар ривожи тезлашгани сари актёрларга берилган рол нуқтайи назаридаги имкониятлар ҳам қисқариб боряпти назаримизда. Қолаверса, фильм бошида Сумбул хурсанд кайфиятда онасига бир йигит топганлигини, унинг кўзларида ўзини кўраётганлигини таькидлайди, онаси эса йигитнинг “Оҳун” қишлоғидан эканлигини билиб норозилигини билдиради, хўп яхши, лекин нимага у қишлоққа бермаслигини таькидлаб ўтмайди ? Булатнинг укаси Байрас ижросида ҳақиқий эркакларга хос мардлик, лафзи ҳалоллик жиҳатларни кўрамиз. Сумбулниг тақдири икки ака ука билан боғланганлиги ҳам, тақдирнинг қиз пешанасига ёзилган қисмати деб тушунишимиз мумкин. Фильмнинг томошавийлик жиҳатлари ҳам, албатта, эьтиборингизни тортмасдан қолмайди. Булар: - ҳозирги кунда ҳаётимизда бот-бот учраб турадиган, йигит ва қиз ўртасидаги бир –бирини тушунмасдан, ҳаёт ҳақида билим ва кўникмага эга бўлмасдан шарта турмуш қуриши, ота-она гапига кирмаслик, ёки бўлмаса фарзандсизликнинг оқибатлари кабилар акс этган воқеалар. Фильмни драматик жанрда дейишимиз ҳам мумкиндир, аммо, драматик зиддиятларга олиб келадиган тасвирлар унча намоён бўлмайди. Фақатгина драматик жанрнинг айрим бир хусусиятлари бор холос. Мазкур фильмда операторнинг иши яхши акс этиб турибди. Яьники, томошабинга кадрлари - она қишлоқ, кенг дала майдонлари орқали қанақадир кўнгилга илиқлик кайфиятини бериб кетяпти. Яна шуни таькидлаб ўтишимиз лозимки, ҳар бир кадр актёрлик маҳорати дарсида талабалар учун вазифа қилиб бериладиган “Этуд” жараёнига ўхшайди. Ундан ташқари ҳох томошабин бўлсин, ҳох мутахассис қайси кадрдан кейин қайсиниси келишини камида икки, уч вариантда топиб турибди. Мана шу жиҳатларига ҳам эьтибор берилса, яхши бўлади, назаримизда. ЎзДСМИ Санъат назарияси ва тарихи (киношунослик) 1-босқич магистранти Равшан ХУРРАМОВ
|
|