Ниҳол мукофоти совриндори, ўзбек анъанавий ва халқ мусиқа мероси намуналарининг моҳир ижрочиси Гулзода Худойназарова 12-18-Июлда, Финландаиянинг “Kaustinen” - www.kaustinen.net - халқаро Фестивалида иштирок этди.


Гулзода Худойназарова Дания, Италия, Англия, Шотландия, Непал ва бошқа ўлкалар жамоалари иштирок этган ушбу Фестивалда асосан UNESCO Номоддоий маданий мерос рўйҳатидан ўрин олган Шашмақом, Катта ашула мусиқа мероси асосидаги 50 дақиқалик концерт тақдим этди.

Бухоронинг МАНЗУР ансамбли эса 28-31-Июл санъаларида Бутан давлатида бўлиб ўтадиган «Hidden Kingdom» -
www.facebook.com/HKWMF- Халқаро Дунё мусиқаси Фестивалида - иштирок этади. Голландия, Тожикистон, Непал, Бутан, Иордания, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар жамоалари иштирок этаётган ушбу Фестивалда МАНЗУР Ансамбли Шашмақом мусиқа мероси билан биргаликда Бухоро ҳудудига хос мусиқа ва ашулалар, шунингдек Ансамбл аъзолари ижодига мансуб бастакорлик асарлари билан иштирок этишади.


Ўзбекистонлик жамоаларнинг ушбу Фестиваллардаги иштироки «OXUS Culture» жамияти томонидан мувофиқлаштирилган бўлиб жамият ўтган 2016-2020-йилларда Европа ва Осиёнинг 20га яқин давлатларида Ўзбекистоннинг анъанавий ва мусиқа мероси намуналари, миллий рақсларини тағиботи ўлароқ 140дан ортиқ концерт, чиқишлар, маҳорат дарслари ташкиллаштириш билан бир қаторда Ўзбекистон мусиқа маданияти, Ўзбекистондлаги халқаро Фестиваллар борасида тақдимотлар қилиб келган. CОВИД 19 сабаби Ўзбекистонлик жамоаларнинг 2020-йилда режалаштирилган Эвропа ва Осиё давлалатирадаги 40дан ортиқ ижодий сафарлар бекор қилинган.
Husniddin Ato