Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
06.04.2018 / 18:17:47
Эзгулик улашамизВ.Успенский номидаги Республика Ихтисослаштирилган Мусиқа Академик Лицейининг Катта залида 2018-йилнинг 30-март куни В.Успенский номидаги РИМАЛ нинг 3-курс талабаси Фарҳодов Фаррухнинг "Болалар болаларга" номли хайрия концерти бўлиб ўтди. Концертнинг бошида 2018-йилнинг 25-март куни Кемерова шаҳрида бўлган фожиада халок бўлганларга атаб бир дақиқалик сукут сақланди. Тадбирни лицей директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Джамалова Дилдора Абдувахобовна очиб берди: "Тинч-тотувлик бўлса, болаларнинг кулгуси, йигиси эшитилиб турса биз бахтиёрмиз. Ҳар бир фарзанд бизнинг катта илоҳий неъматимиз, Аллохдан берилган кўзмунчоғимиз. Ҳар бир касалликнинг давоси меҳр, эътиборда" – деб таъкидлади. Фарходов Фаррух мусиқачилар оиласида тарбия олганлиги сабабли ҳам, мусиқага бўлган меҳри жуда кучли. Лицейнинг 2-курсидан бошлаб вокал мутахассислигида ўқиб келмоқда. Фарходов Фаррух Гаврилова Любовь Георгиевна, Борисов Павел Михайлович, Мухтарова Гулнора Абдурахмоновна каби етук устозлардан дарс олиб келмоқда. "Ягонасан, муқаддасан Ватан", "Ёш Вокалистлар", мусиқа лицей ва коллежлари ўртасида ўтказиладиган курик-танловлар ғолиби ҳисобланади. Фаррух Фарходов устозларига ташаккур билдириб "Устозлар" номли биринчи қўшиғини акаси Шоҳрух Фарходов билан куйлади. Лучано Павароттининг "O sole mio" ("Менинг қуёшим") қўшиғини Фаррух моҳирона ижро этди. Бу қўшиқ Неополитан кушиғи бўлиб, 1898-йили Эдуардо ди Капуа (мусиқа) ва Джованни Капурро (сўз) лар томонидан яратилган. Таниқли италиялик тенор Андреа Бочеллининг "Time to say goodbye" қўшигини Фаррух Фарходов ва эстрада ансамбли жўрлигида ижро этди. Бу қўшикни Бочелли Сара Брайтман билан дуэт куйлаган. Мазкур қўшик дунё хонандалари репертуаридан жой олган ва тингловчилар томонидан юқори баҳоланган қўшиқлардандир. Халкаро ва Республика танловлар ғолиби Иноятхон Абдуллаева Азарбайжон "Sarigalin" халк куйини профессионал даражада фортепианода ижро этиб, тингловчиларнинг гулдурос олқишларига сазовор бўлди. Концертнинг энг ёш иштирокчиси Зебо Фарходова ва унинг акаси Шоҳрух Фарходовлар биргаликда "Момо" номли қўшикни куйлашди. Ёш истеъдод эгаси Зебо Фарходова ўзининг қобилиятли хонанда сифатида намоён этди. Шунингдек Фаррух Фарходов Michael Bubleнинг Feeling good, Dean Martinнинг Sway, "Яккадир Тошкент", Coco Pavliashviliнинг "Помолимся за родителей", Жахонгир Отажоновнинг "Бевафо" ҳамда ўзининг устози Хизмат кўрсаткан маданият ходими РУЗ, Кавалер "Дустлик" ордени сохиби Борисов Павел Михайлович билан "Люблю тебя" қўшигини ижро этишди. Концертда лицейнинг эстрада йуналишида таҳсил оладиган ўқувчилар ҳам фаол иштирок этишди. Marcus Millerнинг "Bruce lee" асарини Владислав Айвани, Абдуллаева Мунаввар ва Саидазимов Шоҳрухнинг ижролари томошабинларга аъло кайфият улашди. Тадбирнинг охирини машҳур қушиқ "This love" Maroon5 репертуари якунлаб берди. Фаррух Фарходов ўзининг устозларига гулдасталар улашди. Концертдан тушадиган маблағ Сабрина Фаткулинанинг даволанишига сарфланади. Бундай ҳайрия концертлари В.Успенский номидаги РИМАЛнинг лицейида ҳар ой бўлиб ўтади. Лицейнинг ўқувчилари хаста бўлган болаларга қўлдан келганча ёрдам беришади. Касалхоналарга бориб бемор болаларга концертлар уюштириб, уларни кўнглини кўтаришга қўлдан келганча харакат қилишади. Бундай ҳайрия ишлар ўқувчиларни эзгуликка, инсонийликка, маърифатпарварликка чорлайди.
В.Успенский номидаги РИМАЛ Нурбоева Шаҳризода
|
|