Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
02.05.2018 / 10:59:48
Сурҳандарёнинг "Бойсун мавриги"сиЎзбек миллий рақслари орасида эркакларнинг рақси ўзига хос хисобланади. Уларнинг рақси хам ўз феъл атворига мос ва ҳос тарзда шиддатли, ғайратли ва шўхдир. Бу ижросидаги ҳар бир ҳаракатидан сезилаб туради. Биз “Андижон полкаси”, “Қарғалар”, “Доира рақси” сингари эркакларнинг рақси ҳақида кўп бора эшитганмиз ва кўргашанмиз. Аммо Сурхон вохасининг қадимий мағрур эркаклар рақси хисобланган “Бойсун мавриги ” ҳақида маълумотлар кам бўлгани учунми, ёки рақс усталари бу воҳа рақсини камдан кам ҳолатларда ижро этишганигами, ушбу рақс ҳақида кўпчиликимиз милмаймиз. Умумун олганда қадим Сурҳандарё рақсларининг кўпчилиги хозирги кунда ижро этилмай қолган ва уларнинг келиб чиқиши борасида маълумотлар йўқ десам ҳам адашмайман. Айтиш жоизки “Сурҳон мавриги” рақси тузилиши, ҳаракатлари, мазмуни ва кўриниши билан бошқа рақслардан фарқ қилади. “Мавриги” рақси одатда давра ўртасида якка раққос томонидан ижро этилган. Рақс давомида давра иштирокчилари ҳам фаол қатнашиб, ўртадаги раққоснинг ҳаракатларига далда бўлиб қарсак чалиб турган. Ҳар қандай маросимда якка раққосни етти нафар, ёки тўққиз нафар йигитлар тиз чўкиб дойра шаклида ўраб турганлар.Бу даврани ўша даврда “қур” деб аташган. Қурда айнан еттита ёки тўққизта йигитнинг бўлган. Бунинг сабаби шуки, қадимдан туркий халқларда 7 сони бало офатлардан қўриқловчи,9 сони эса бахт келтирувчи деб тушунилган. “Мавриги” рақсида якка раққосга алоҳида ҳурмат кўрсатилади. Чунки,қадимдан Сурҳон вохаси ҳудудида ер киши бирор-бир ҳислати, мардлиги билан ном чиқармаса, унга тўй ва маросимлар даврасига чиқиб рақс тушишга рухсат берилмаган. Бу одат Сурхон воҳасининг Бойсун, Олтинсой, Денов, Сариосиё туманларидаги тоғли қишлоқларда 1960-йилларгача сақланиб келган эди. Бундан ташқари қадимда рақс илоҳий тушунчалар замирида пайдо бўлган.Бу тушунчалар кўпгина ҳалқларда сақланиб келаётгани ҳам Сурхон воҳасининг рақс мактаби еркаклар рақсларидаги якка раққосга алоҳида ҳурмат кўрсатилишига сабаб бўлса ажаб эмас. “Мавриги”рақси Бухоронинг Марв шаҳрига нисбатан берилган мусиқий анъаналарига ҳос эркаклар фолклор жанридир. Шунинг учун ҳам биз кўпинча Бухоронинг “мавриги”си ҳақида биламиз. Аммо Сурхон воҳасининг бойсунида шаклланган “Мавриги” ҳақида сўз юритар эканмиз унинг келиб чиқиш тарихига юзланамиз. Бу рақс ўзига хос тарихга эга бўлиб, сурхоннинг эскирмас қадимий миллий рақсидир. Бизга маълум ижрочилардан 19-асрда Бойсун туманинг “Авлот” қишлоғида яшаган Азим сурнай деган киши илк бор бу рақсни ижро этган. 20-асрнинг 60-йилларигача эса Бойсун шахрида яшаган Ҳожи Болта бобо бу рақсни меъёрига етказиб ўйнаган. Мавриги рақсини 20-асрнинг асрнинг 80-йилларигача Ҳожи Болта бобонинг ўғли Ахат Болтаев,касби педагог бўлган ажойиб дуторчи, унинг яна яхши овоз соҳиби бўлган ўғли Зикрулло Умаров ҳамда Абдухалил Сафаровлар қойилмақом тарзда ижро этишган. Албатта, хозирги кунда хам бу рақс ўлмади.Уни 1986-йилдан то Хозирги кунгача “бойсун”фалклор –этнографик ансамблининг иштирокчиларидан Ҳабиб Умаров, Комил Раҳмонов ва Исмоил Жумаевлар ижро этиб, сақлаб, келажак авлодларга ҳам ўргатиб келишмоқда. “Мавриги рақси ” Бойсун тумани ҳудудидан ташқар Олтинсой туманинг Вахшивор қишлоғида,Д енов туманининг Ўшор, Сина қишлоқларида,Сариосиё туманининг Дашнабод қишлоқларида ҳам сақланиб қолган. Лекин бу худудларнинг бирортасида ҳам бу рақс Бойсундагидек мукаммал даражада сақланмаган. Бойсун туманида “Мавриги куйи” машшоқлар гурухи томонидан дойра, най,ғижжак,рубоб, дутор, танбур жўрлигида ижро этиладиган мукаммал куй бўлишидан ташқари,яна иккита дойра ва сурнайда хам алохида ижро этилади. Умуман олганда, “Мавриги” рақсининг бойсунча ижроси бошқа худулардан анча фарқ қилади. Вахшивор Ўшор, Дашнабод худудида ижро эътиладиган “Мавриги фақат дойра ва сурнай жўрлигидаги куйда ижро эътилади. Бу худудларда рақс ижроси пайтида “давра” ёки “қур” учун махсус гурух бўлмайди. Ва “Мавриги” рақсида кўпи билан икки ёки торт харакат ижро этилади, холос. Бойсунда эса бу рақс мукаммал маросим рақси сифатида сақланиб қолган.Бойсун Мавриги рақсининг бошқа эркаклар рақсидан фарқи шундаки, бу рақс ижроси давомида раққос бутун танасидаги мушакларни кучантирмасдан бўш қўяди. Рпақс харакатларини аниқ ижро этишдан ташқари, тананинг қисмлари, айниқса кўкрак ва елкалари зарб билан тебранма харакат қилади. Раққоснинг боши алохида тебраниб туриши,юзда эса рақс бошланиб тугугунча ўйчан ва жиддий ифода туриши керак.Гўё раққос билан бир бутун олам бирга ҳаракат қилаётганидек раққос ўзининг ички дунёсини тинглаётгандек холатда бўлиши керак. “ Бойсун мавриги” куйида хам бўйсунмас туйғуларни жиловлаб турадиган бир куч бор. Куй бир маромда чалинсада дойра зарблариҳар иккинчи саноқда урғули бўлади. Қадимда ҳар бир ҳаракат, ҳар бир ишора томошабинлар томонидан сўзсиз ҳам англаниши мумкин бўлган тушунчаларни ифодалаган. Ушбу рақс 25-30 минут давом этиб, мусиқачилар куйни узмасдан қайта-қайта чаладилар, раққосалар эса алмашиб туришади.Қадимий рақс санъатининг дурдонаси ҳисобланмиш “Бойсун мавриги ”рақси ҳозирги кунга қадар Сурхандарёнинг Бойсун туманида ижро этиб келинади. Ўзбек миллий рақслари халқнинг турмуши,тадиати, маросимлари, ҳалқ хаётининг ўзидан туғилган. Шунинг учун ҳам ўзбек миллий рақс санъати халқимиз ҳаётининг, маданият ва маърифатнинг бир бўлаги сифатида яшаб келмоқда.
Мафтуна Мирзахўжаева ТДМРХОМ нинг “Санъатшунослик ”йўналиши талабаси
|
|