Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
14.05.2018 / 12:48:08
Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқдаЎзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ташаббуси билан Канн халқаро фестивали доирасида ташкил этилган миллий павильонда хорижий мамлакатлар ва компаниялар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда. Жумладан, фестивалнинг тўртинчи кунида Италия фильм комиссияси вакиллари, ҳиндистонлик дистрибьютерлар, Хитой делегацияси, Жанубий Кореяда ташкил этиладиган халқаро фестиваль дирекцияси, Қозоғистон делегацияси аъзолари билан музокаралар олиб борилди. Куннинг энг муҳим воқеаси сифатида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “Пролог” халқаро кинофестивали ҳамда Қозоғистонда ташкил этиладиган “Евроосиё” халқаро фестивали ўртасида ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишини айтиш мумкин. Ўзбекистон делегациясининг тавсиясига биноан ўзбек режиссёри Ёлқин Тўйчиев “Евроосиё” кинофестивалида, Қозоғистон делегациясининг тавсиясига кўра қозоғистон халқ артисти Асанали Бешимов “Пролог” фестивалида ҳакамлар ҳайъатидан ўрин олишади. Ўзбекистон делегацияси вакиллари павильонга ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистон фильм комиссияси, “Пролог” халқаро кинофестивали ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкил этилган Республика кинопрокат маркази фаолияти ҳақида ахборот бериб, хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашишмоқда.
|
|