Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
19.09.2018 / 12:16:41

Нурли йўллар самараси


Шиддат билан ривожланиб бораётган юртимизда, ҳар бир соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Рақс саньати ҳам бундан мустасно эмас. Муҳтарам юртбошимизнинг ўзбек миллий рақс саньатини янада ривожлантириш, йутуқ ва камчиликларини ислоҳ қилиш борасида чиқарган қонунлари ҳам, айнан биз каби рақс ижодкорлари учун айни муддао бўлди. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига замон талабларига монанд янги бинонинг берилиши амалдаги ислоҳотларнинг натижаси эканлиги турган гап. Қолаверса яқин кунларда мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида олий мактабизнинг жонкуяр, барчанинг севимли, фидойи устози бўлмиш Эркиной Саитовага давлатимиз раҳбарининг “Дўстлик” ордени йуксак мукофотининг берилишининг ўзи нур устига аьло нур бўлди. Эркиной Саитова 1956-йилнинг 8-октабр санасида Қирғизистон республикасининг Ўш вилоятида таваллуд топган. 1978-йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Икки нафар фарзанди бор. Меҳнат фаолиятини институтга кирмасданоқ 1971-1974-йилларда Ўш вилояти ўзбек театрида балет артисти бўлиб ишлаган. Кейинчалик 1974-1978-йилларда Тошкент давлат маданият институти талабаси;

1978-1985-йй-Тошкент трактор заводи қошидаги маданият уйи болалар рақс тўгараги раҳбари;

1985-1997-йй -Тошкент давлат маданият институти хореография кафедраси катта ўқитувчиси;

1997-2005-йй-Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография кафедраси катта ўқитувчиси;

2005-2006-йй-Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография кафедраси мудири;

2006-йилдан буён Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Ушбу соҳада 53 йилдан буён меҳнат қилмоқда. Эркиной Саитова малакали мутахассис, талабчан, янгиликларга интилувчи ва янгиликларни амлиётга тадбиқ этувчи профессионал ва истеьдодли педагог. Олий мактабда рақс саньатини ривожлантириш, ёш педагогларни профессионал маҳорати ва  тажрибасини ошириш борасида талабчанлик ва жонкуярлик  билан фаолият йуритмоқда.

Эркиной Саитованинг Республика миқёсида бўлиб ўтадиган “Мустақиллик”, “Наврўз”, умумхалқ байрамлари ва “Баркамол авлод”, “Умид ниҳоллари” каби спорт мусобақаларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимларида, “Шарқ тароналари” ҳамда кўплаб давлат тадбирларида намойиш этиб келинаётган нафис ва жозибали рақсларни  саҳналаштиришда ҳиссаси катта.

Ҳозирги кунда Эркиной Саитованинг  иқтидорли шогирдлари Республикамизнинг турли рақс жамоалари ҳамда маданият ва саньат тизимидаги муассасаларда фаолият юритиб келмоқдалар.

Э.Саитова ўз ишининг мукаммал мутахассиси  сифатида фаолият йуритиб устоз-шогирд аньаналарини давом эттириш билан бир қаторда миллий рақс саньати ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Унинг иқтидорли шогирдларидан бири Ходжанова Феруза 2013-йили “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори бўлди.

У етук саньаткор ва малакали педагог сифатида олий мактаб иқтидорли ўқувчиларини тарбиялашда халқаро тажрибага эга. У ўзининг кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида  жонкуяр мураббий сифатида эьтибор қозониб келмоқда.

Э.Саитова ўзининг тажрибаси, билимдонлиги, тўғрисўз ва талабчанлиги, ўз касбининг моҳир устаси, меҳнатсеварлиги ва камтар инсон сифатида ҳамкасблари, талаба ва ўқувчилари ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда.

Э.Саитованинг энг яқин шогирдларидан бири бўлган Гуласал Усманова билан фикрларимизни давом эттирамиз.

- Ассалому алайкум Гуласал опа Устозимиз Эркиной Саитова муҳтарам юртбошимиз томонидан таьсис этилган “Дўстлик” ордени йуксак мукофоти билан тақдирланди. Сиз бу борада нима дея оласиз?

- “Устозимиз, Эркиной Саитова мана неча йиллардан бери, устоз-шогирд аньаналарини давом эттирган ҳолатда, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ўзбек рақс саньати фанидан таьлим бериб келмоқда. Устозимни, бугунги кунда мақташмас-у, мингдан ортиқ шогирдлари бор десам адашмаган бўламан. Битта нарсадан хурсанд бўлганим, бу йил  “Дўстлик” ордени билан тақдирланганлари нафақат ўзларининг, балки, олий мактабимиз учун ҳам шарафли, қувонарли йутуқ бўлди десам муболаға бўлмайди. Бундай мукофотга нафақат ўзлари, балки, иккита шогирди, яьни, Зарина Ахмедова ҳамда Чарос Жўрабоева ҳам устозни изидан бориб, “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳам, албатта, устозни йутуқлари бўлса керак, чунки, ҳам устоз ҳам шогирдлари бу йутуққа еришди. Устоз  бундан жудаям хурсанд бўлдилар. Тақдирлаш маросимида ўзим ҳам иштирок этдим. Устозни бу қувончларига шерик бўлдим. Бутун олий рақс мактаби, ректоримиз, талабалар қутлашди. Бу борада президентимизга, шу соҳага қаратилаётган эьтиборларидан жудаям хурсандман. Устозимиз, Эркиной Саитова бундан ҳам йуксак мукофотларга лойиқ деб қўрқмасдан айта оламан. Чунки, бундай устозлар мингтадан битта туғилади десам хато бўлмайди. Улар ҳақида кимдан сўрасангиз, ўқитувчиларданми ёки ўқувчилардан устозимиз ҳақида илиқ фикрларни билдиришади. Биласизми, устозимиз ҳар битта шогирдларини ўз фарзандларидан ҳам аьло кўради. Нафақат таьлим борасида, балки, индивидуал психологик тарафлама ҳам яқин талабалар билан. Талаба нималарни ўйлаяпти, нималар билан банд шахсий ҳаётида нималар бўляпти, нима қийинчилик муаммолари бор шулар билан ҳам ўртоқлашиб, ҳам маьнавий, ҳам моддий тарафлама ёрдам беради. Мен ўз кўзим билан кўрганман ойликларини олганларида талабалари ночор аҳволдами, контрактини тўлаб беришга ҳам ёрдам бериб, шунақа мардлик кўрсатганини гувоҳи бўлганман. Ўзим ҳам уларнинг қўлларида тўрт йил тахсил олганман. Бугунги кунда устозимизни изидан бориб шу соҳани давом эттириб келяпман. Авваламбор мана шу институтда ўқишимга ҳиссалари жудаям катта. Мени битта конкурсда кўриб ёқтириб қолган. Лекин мен у танловда биринчи ўринни олмаганман. Мени талантимга тан бериб,- “сизни жойингиз миллий рақс мактабида шу институтга топширинг, жудаям яхши йутуқларга эришасиз, пухта билим оласиз”- деганлар. Уларнинг мана шу панд насиҳатларидан фойдаланиб, институтга топширдим, грандда ўқидим. “Навоий” давлат мукофотига сазовор бўлдим. Бунинг учун мен устозимга раҳмат айтаман. Устоз бир куни-“Бўлди, энди сен ҳам мутахассис бўлиб етишдинг. Талабаларга билим бергин, сен ҳам устоз бўлгин, мен хурсанд бўламан. Мен хам сени ёшингда, яьни йигирма ёшимда устоз бўлганман. Ҳозирги кунда эллик олтмиш ёшли шогирдларим ҳам бор”- деб фахрланганларидан кейин мен ҳам ўйладим. Талабаларга билим берсам, келажакда яхши мутахассис бўлишса, менинг қувончим экан-да деб, шу соҳада давом этиб келяпман”.

- Сиз Эркиной Саитованинг шогирдларидан бирисиз. У кишининг ижобий ҳислатлари тўғрисида гапириб берсангиз?

“Авваламбор, улар миллий рақс саньатини ривожлантиришда катта ҳисса қўшган устозлардан бири. Бугунги кунда олий рақс мактабида “Ўзбек рақс саньати” фанидан талабаларга таьлим бериш билан бир қаторда ўзбек рақс саньати фанига қандайдир ҳисса қўшиб бормоқда, янгиликлар қилмоқда. Ҳамма соҳа каби рақс саньати ҳам ривожланмоқда.бир неча ўзбек рақслари дунё йузини кўрмоқда. “Тумор” рақс ансамблининг раҳбари, бош балетмейстер Чарос Жўрабоева бугунги кунда Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрининг бош балетмейстери ҳисобланади. Бу киши ҳам устознинг шогирдлари ҳисобланади. Чарос Жўрабоева ҳам устоз-шогирд аньаналарини дамом эттириб қирқдан ортиқ шогирдларни йетиштириб чиқарди. Ўзбек миллий рақсларини устоздан ўрганган ҳолда чет элларда халқаро танловларда, фестивалларда иштирок этиб келмоқда. Унинг ҳам шогирдлари давлат мукофотларига сазовор бўлиб, йуртимизнинг энг кўзга кўринган раққосаларидан бири бўлиб саналади. Бу энди устознинг фарзандлари Чарос бўладиган бўлса, Чароснинг фарзандлари, яьни шогирдлари устозга набира бўлади. Худо ҳохласа устоз набирадан ташқари эвара, чевараларини ҳам йутуқларини кўради деган умиддаман”.

- Нега айнан Эркиной саитовага шогирд тушгансиз?

-“Устозларим жудаям кўп. Кимдандир бита нарса ўргандимми, ўшани мен устоз деб биламан. Ҳар биттасини ўз ўрни, билими, йўналиши бор. Эркиной Саитовага келадиган бўлсак, у киши институтга кирганимда илк устозим бўлганлар. Тўрт йил мобайнида ўқидим. Мени талаба сифатида кўрмаганлар. Биринчи курслигимданоқ-“сиз устоз бўласиз, бўлажак устозсиз”- деб тарбиялаганлар. Устоз бўлишимни олдиндан кўра олганлар. Масалан курсимизда ўттиз олтита талаба бўладиган бўлса, бирорта шеригимга ёки дугонамга бу ҳақда илиқ тилак билдирмаган. Баьзи бирларда, тоблари бўлмай қолганларида репититсия жараёнини менга ишониб ташлаб кетардилар. Бошқаларга нисбатан дарсларни мендан алоҳида сўрардилар. Керак бўлса қийнардилар ҳам”.

- Дарс ўтиш жараёни қанақа кечарди?.

-“Қандай гапиришни ҳам билмаяпман. Меҳрибон устоз десаммикан. Шундай десам менимча тўғри бўлади. Чунки, дарсда биринчи навбатда-“Болам соғлигинг яхшими? Қийналмаяпсанми?”-деб сўрайди. Кейин дарсдан бошлайди. Уйга берилган вазифаларни сўрайди. Шунақа талабалар ҳам борки, вазифаларни вақтида бажармайди, қанақадир муаммоси бўлади. Устоз буларга танбеҳ бермасдан муаммони ҳал қилиш юлини излайди. Худди она сингари”.

- Барчага ўрнак бўла оладиган хусусиятлари тўғрисида гапириб берсангиз?

“У кишида ҳамма хусусиятлар бор. Қаттиққўллик ҳам, меҳрибонлик ҳам.Тальим бериш жараёнида қаттиққўллиги, эьтироз билдириши ҳам ўринли деб биламан. Ҳаммага ўрнак бўладиган хусусиятларидан бири жамоат ишларида жудаям фаол. Ўзим баьзида ҳайрон қоламан. Тоблари бўлмай қолган пайтларда давлат тадбирларига қатнашишга тўғри келади. Ўша пайтларда ҳам тадбирларга кеиб қатнашади рақс саҳналаштиради. Ҳар битта саҳналаштирилаётган атрибутларгача керак бўлса, ўзлари топишга ҳаракат қилади. Ҳар битта берилган саволингизни жавобсиз қолдирмайди. Кўп устозларни кўрганман тадбирга бориш керак бўлса, телефонини ўчириб қўяди. У ҳам майли, қилаётган ишига чин дилдан ёндашмайди. Эркиной Саитова эса унақа эмас. Жудаям фидоий.-“Болам, биз борлигимизда ўрганинглар, ҳали ёшсизлар”- деб айтади?”

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат устозимизга тилакларингиз?

“Устозимга самимий тилакларим жудаям кўп. Авваламбор доимо соғ-омон бўлсинлар. “Дўстлик” ордени билан тақдирланганларидан жудаям хурсандман. Тақдирлаш маросимида ўзим ҳам ўтирдим. Хайриддин Султоновдан совринни қабул қилганларини кўриб, ўзим шу орденни олгандек бўлдим. Ўтирган жойимда менга ҳам насиб қилсин дея ният қилдим. Илоҳим устозимизни умрлари узоқ бўлсин. Шундай  инсонлар бўладики, бундан ҳам йуқори мукофотларга лойиқ бўлади. Устоз унданам бебаҳолар. Гапиришмас-у, тўртинчи курсни битираётганимизда гуруҳимиздаги ҳамма талабаларга бир доллардан совға қилганлар имзосини қўйиб. Устоз нега ундай қияпсиз деганимизда-“Энди ҳаётга биринчи қадам ташлаяпсизлар, бундан кейин ҳар доим мана шундай пуллар сизларга насиб қилсин”- деганлар”.

 

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси

Равшан Хуррамов





Другие материалы рубрики

19.09.2018 / 10:34:41

АО "УЗБЕКНЕФТЕГАЗ" И КОРПОРАЦИЯ CNPC (КИТАЙ) ОБСУДИЛИ ОЧЕРЕДНЫЕ ШАГИ ПО РАЗВИТИЮ СОТРУДНИЧЕСТВА

В АО "Узбекнефтегаз" 15 сентября т.г. состоялась встреча с делегацией Китайской Национальной Нефтегазовой Корпорации (CNPC) во главе с вице-президентом Хоу Цицзюнем. Далее...

18.09.2018 / 23:03:31

АО "Узбекнефтегаз" и ONGS VIDESH (Индия) обсудили возможности сотрудничества

В АО "Узбекнефтегаз" прошла встреча руководства компании с представителями ONGS Videsh (Индия). Далее...

18.09.2018 / 22:45:25

Лесная служба США помогает узбекским коллегам с развитием парковой зоны в заповеднике Сукок

Лесная служба США, Государственный комитет по лесному хозяйству Узбекистана и НПО "Green World Future" провели серию трехдневных семинаров 13 сентября в заповеднике Сукок в Паркентском районе Ташкентской области. Далее...

18.09.2018 / 15:42:27

В арт-галерее "AUTOGRAPH" открывается выставка Дилором Мамедовой.

"В искусстве-жизнь" - так называется выставка нашей известной художницы, творчество которой широко известно во всем мире. Далее...

17.09.2018 / 22:53:39

АО "Узбекнефтегаз" и Beicip Franlab (Франция) обсудили возможности сотрудничества

По приглашению АО "Узбекнефтегаз" в город Ташкент 12-14 сентября т.г. с визитом прибыла делегация компании Beicip Franlab (Франция). Далее...





24.04.2024 / 18:17:35
Одним из самых значимых событий Международного фестиваля оперы и балета "Тошкент бахори - 2024" в ГАБТе им. А. Навои стал показ оперы Джакомо Пуччини "Тоска" 20 апреля с.г.
 
22.04.2024 / 11:22:32
Грандиозное завершение VII Международного фестиваля оперы и балета "Тошкент бахори" - Гала-концерт с участием звезд мировой сцены!
 


25.04.2024 / 13:02:16
Международная премьера художественного фильма узбекского кинорежиссера Зульфикара Мусакова "Шурочка". О чем подумали зрители...
 
13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 


26.04.2024 / 10:14:30
Джазовое трио из Франции выступит на открытии VIII международного джазового фестиваля в Ташкенте
 
26.04.2024 / 10:08:56
"Соловей узбекской эстрады" Батыр Каримович Закиров (26 апреля 1936 – 23 января 1985)
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте