Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
07.10.2018 / 22:45:25
Пойтахтимизда йирик қандолат фабрикаси ўз ишини бошладиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги “Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатидаги инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижро этиш мақсадида “Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун саноат копмлексини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича жиддий ва кенг кўламли ишлар бошланди. Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда саноат иқтисодиётини ривожлантириш ва замонавий технологик комплексларни қуриш учун инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш хусусида хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янги ташкил этилган “Амилов” қандолат фабрикаси ҳам мазкур лойиҳа асосида ташкил этилган бўлиб, фабрика истеъмолчиларга турли хилдаги печенье, вафли, мармелад, маршмеллоу, карамел, шоколадли плиткаларни ва бошқа турдаги қандолат маҳсулотларини таклиф этади. Куни кеча мазкур фабриканинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикходжаев ва бир қатор идора ва ташкилотлар вакиллари, хорижий меҳмонлар иштирок этди. Айтиш жоизки, фабрика маҳсулотлари замонавий жаҳон бозорида қўйиладиган энг юқори талабларга ва стандартларга жавоб беради. Бугунги кунда фабрикада ун ва шакарли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий, автоматлаштирилган линиялар муваффақиятли йўлга қўйилди. Технологик линиялар 2018 йил ёз ойида ўз ишини бошлади. Фабрика Германия, Австрия, Дания, Италия каби давлатларнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, маҳсулотларни қадоқлаш жараёнида Германия, Италия, Голландия мамлакатларининг замонавий автоматик қадоқлаш линияларидан фойдаланади. Таъкидлаш жоизки, ускуналар барча экологик хавфсизлик талабларига жавоб беради. Янги асл маҳсулотни яратиш бўйича олиб борилаётган узлуксиз меҳнатлар нафақат бизнинг мамлакатда, балки жаҳон бозорида ҳам қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаси мутахассислари томонидан юқори баҳоланиб, уларнинг муносиб эътирофини олишга ва истеъмолчилар ишончини қозонишга имкон беради. Яна бир муҳим жиҳатини таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу лойиҳа кўплаб ёш мутахассислар учун янги иш ўринларини яратишга имкон берди. Бугунга келиб фабрикада 650 дан ортиқ малакали ходимлар иш билан таъминланган. Фабрика Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга, давлатимизнинг бюджет даромади ўсишини таъминлашга, барча халқаро талабларга жавоб бера оладиган юқори сифатли ва кенг кўламли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришига ўз ҳиссасини қўша олади, деган умиддамиз.
|
|