Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
01.05.2019 / 21:25:55
Санъатларнинг гултожиКуни кеча 29-апрелъ санасида Халқаро рақс куни ҳамда буюк балетмейстер Жан Жорж Новер таваллуд айёми муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Ушбу ҳисобот концертида С.Чернецкийнинг “Суворовцы”, Шопеннинг “Валъс”, Аданнинг “Корсар”, Минкуснинг “Дон-Кихот”, “Баядерка” балетларидан вариация, Хренниковнинг “Русская кадрилъ”, бухороча “Гулдаста”, Қорақалпоқча “Шагала”, Ўзбекча “Пилла”, “Суворийлар” каби ва бошқа рақслар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Томоша залида ўтирганлар қувонч ила бир муддат бўлсада рақснинг сеҳрли дунёсига ошуфта бўлиб, кўнглининг энг тубидаги торларини чертиб ўтиришди. Сўзимизнинг исботи сифатида ўзининг концертдан олган таассуротлари билан Хореография олий мактабининг 1-курс магистранти Мансур Шукруллаев шундай дейди: - Кечаги ҳисобот концерти Олий мактабимиз талабалари учун жуда ҳам масъулиятли бўлди. Улар шу даргоҳда олиб келаётган билимларини, устозлардан ўрганган рақс сирларини, ушбу концерт орқали оқлай олишди десам муболаға бўлмайди. Масалан мақташга арзигулик рақслар жуда кўп бўлиб, уларнинг орасида Пўлат Мадраимов саҳналаштирган “Шагала ” Қорақалпоқча рақсини Олий мактаб 2-курс магистранти Шерзод Кенжабоев томонидан қайта ишланган бу рақс барча томошабинлар олқишига сазовор бўлди.Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу рақс ҳақиқий Қорақалпоқ йигитларида мужассам бўлган куч, ғайрат, шижоатни ўз ҳаракатларида ифодалай олишди. Биламизки, бу байрам бутун жахонда ўзгача тарзда нишонланиб келинади. Бизнинг юртда ҳам бу байрамга бўлган муносабат қанчалик юксак даражада эканлигини сиз-у биз айнан мана шу Халқаро рақс куни муносабати билан ташкиллаштирилган ҳисобот концерти орқали билиб олишимиз мумкин. -Тўғрисини айтсам мен бундай концертни олдин ҳеч қайерда кўрмаган эдим. Ўзимизнинг талабаларимиз томонидан ижро этилган бир-биридан гўзал рақслар барчани мафтун этиб қўйди. Улар рақс санъатининг маҳоратли ижрочилари эканига гувоҳ бўлдим. Айниқса Ҳореография олий мактаби кичик синф ўқувчиларининг рақслари мени янада ўзига сеҳрлаб қўйди. Олдимда ўтирган чет эллик сайёхлар ҳам бизнинг кўркам миллий рақсларимиздан кўзини узолмай завқ билан томоша қилаётганини кўриб менинг қалбимда янада ифтиҳор туйғулари жўш урди. Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, рақслардаги ҳар бир либос бизнинг минталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, ўзбек ҳалқининг турмуш тарзи, ўй-ҳаёллари, кеча ва бугунини яққол намоён этди. Бир-биридан гўзал либослар рақсларнинг кўркини янада оширди. –деб,Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби информатика фани ўқитувчиси Мавлуда Адашева концерт ҳақидаги ўз хис туйғуларини ифода этди. Ҳисобот концерти ҳар галгидан ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Олий мактаб ўқувчи ва талабалари бу кунга қадар тинимсиз меҳнат қилиб келишди. Албатта, ҳар бир машаққатли ишдан сўнг мукофот бўлганидек, ушбу ҳисобот концертидаги томошабинларнинг олқиши ҳам, улар учун жуда катта бир мукофотдир. -Мен Абдусаидов Шаҳзод устозим Эркин Қаххороқ саҳналаштирган “Суворийлар” рақсини ижро этдим. Саҳнага чиққанимда менда озгина хаяжон бўлган эди. Лекин томошабинларнинг олқиши менга илҳом бағишлади. Ўйлайманки, устозларимнинг менга берган ўгитлари ва ишончларини озгина бўлса ҳам оқлай олдим деб ҳисоблайман. Сабаби биз ижрочилар саҳна ортига ўтганимизда устозимиз кўзида ёш ила бизни табриклади. Биз ҳам бундан жуда шодмиз. Биз ўйлаймизки, ушбу концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди. Барча санъат турларининг вазифаси инсоннинг қалбини поклаш бўлса, “Халқаро рақс” куни муносабати билан ўтказилган ҳисобот концерт дастури ҳам ўз олдидаги маъсулиятни уддалай олди.
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби “Санъатшунослик” йўналиши 3-курс талабалари Мафтуна МИРЗАХЎЖАЕВА ҳамда Равшан ХУРРАМОВ
|
|