Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
18.11.2019 / 20:24:31
Байроғимиз 28 ёшда18 ноябрь биз Ўзбекистон халқи учун энг муҳим ва шарафли кунлардан бири ҳисобланади. Ҳар сафар мана шу сана яқинлашаверса, юрагимизда қандайдир бир ажиб ҳис-туйғу тўлқинлана бошлайди. Бу-ватанпарварлик туйғуси, она Ватанга, она тупроққа бўлган мамнунлик туйғусидир. Мазкур байрам шукухи Республикамизнинг барча ҳудудларида шодиёна каби кезиб юрибди. Давлат байроғимиз қабул қилинган кун пойтахтимизнинг маҳобатли "Халқлар дўстлиги" майдонида ҳам оммавий байрам сифатида нишонланмоқда. Ушбу майдонда қад ростлаган истиқлол рамзи бўлмиш мустақил Ўзбекистон тимсоли - музаффар байроғимиз мағрур ҳилпираб туриб, гўё само томон халқимизнинг бор орзу-умидларини ўзининг шарафли тўлқинлари орқали акс эттираётганга ўхшайди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, Республика Маънавият ва маърифат Маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг профессор ўқитувчилари, талаба-ёшлари ва бошқалар иштирок этишмоқда. Ҳамманинг юзида табассум, қўлида байроқ, бир бирларини байрам билан табриклашмоқда. Тадбир куй-қўшиқлар асосида қизғин тарзда давом этмоқда.
Равшан ХУРРАМОВ ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби
|
|