2019 йил 26 декабрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби профессор-ўқитувчилар учун “Болонья деклорацияси бўйича кредит таълим тизими” юзасидан Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор, Тарих фанлари номзоди Ганиев Жахонгир Хакимжанович иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сонли Фармони ижросини амалга ошириш максадида ташкил этилган ўқув семинарида, Олий мактаб профессор-ўқитувчиларининг Қозоғистон Республикаси Хореография Академиясига ташрифи доирасида ҳамда “Болонья деклорацияси бўйича кредит таълим тизими”га ўтиш борасидаги Халқаро ОТМларнинг қиёсий таҳлили муҳокама этилди. Унинг муваффақиятли ишлаши кўплаб омилларга, жумладан, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг электрон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларидан кенг фойдала олинишига боғлиқ. Агар тарихга назар соладиган бўлсак 1998 йили Германия, Буюк Британия, Франция ва Италия таълим вазирлари Сорбонна университетининг 800 йиллигида учрашиб, Европа олий таълимидаги сегментация фан ва таълимнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётганлиги учун Сорбонна декларациясини имзолашган. Бугунги кунда Болонья декларациясини 48 та давлат кўшилган. Болонья тизими 3 даврий тизимдан иборатдир. Унинг ўзига хос бахолаш мезони, GPA(диплом ёки аттестатнинг ўртача кўрсаткичи) тўғрисида тушунтириб ўтилди. Кредит тизимига ўтишимиз билан Олий таълим муассасаси дипломлари халқаро миқёсидан тан олинади, академик мобиллик ва халқаро алоқалар учун катта имкониятлар очилади, илғор тажрибалари ва имкониятлари туфайли битиручиларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлади,- деган фикрларни билдириб ўтдилар. Шу билан бирга Болонья таълим тизимига ўтадиган бўлсак, айрим жиҳатларда, масалан, тор доирадаги мутахассисларни тайёрлаш оқибатида таҳлилий ва танқидий тафаккурни шакллантирувчи фанларнинг қисқариши ва олий таълим сифатининг пасайишига олиб келади.
Мамлакатимизнинг Болонья жараёни таълим тизимига қўшилиши хорижий мамлакатлар билан олий таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришни таъминлайди. Бунинг натижасида жорий этиладиган кредит тизими эса талабаларнинг мустақил ишлашини рағбатлантиради.
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби “Хореография” кафедраси мудири Д.Абдухакимова “Кредит-модуль тизимига ўтиш учун биз босқичма-босқич ишларни амалга оширишимиз лозим. Янги ўқув йилидан профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини оптималлаштириш, касбий фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш каби масалаларни кенг муҳокама этмоқ зарур”.
Кредит технологияси таълим олувчиларга ишчи ўқув режага киритилган танлов фанларини танлаш, бу орқали индивидуал ўқув режасини шакллантиришда бевосита иштирок этиш ҳуқуқини беради. Нафақат фанлар, балки профессор-ўқитувчиларни ҳам танлаш эркинлиги берилади. Талабаларга фанларни танлаш имконияти берилиши ижобий ҳол ҳисобланадидея таъкидлади “Хореография санъати” факультети декани М.И.Холмуродова
Зулхайдарова Гулзайнаб