Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
28.12.2019 / 22:59:09
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "Антология" ва "Бангладеш маданияти" номли китобларнинг тақдимоти ўтказилдиЖорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бангладеш Халқ республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўзбек адибларининг бангла тилига таржима қилинган шеърларидан тузилган антология ва “Бангладеш маданияти” номли китобларининг тақдимоти ўтказилди. Бангладеш халқ республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маъсуд Маннон жаноблари маърузасида маданиятлар ва адабиётлар дўстлиги замирида халқларнинг бирдамлиги ва биродарлиги мужассам эканлигини алоҳида таъкидлади. Тадбирда республика Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимлари, уюшма аъзолари ва журналистлар иштирок этишди. Энг муҳими, Ҳазрат Навоийдан бошлаб, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Мақсуд Шайхзода, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфий асарларини бангла тилига элчи жаноблари рафиқалари Маннон хоним билан биргаликда таржима қилган. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, таниқли шоира Фароғат Худойқулова, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири ўринбосари Азиз Саид, ғазалнавис шоирлар Исмоил Маҳмуд, Ҳумоюн Мирзолар шеър ўқишди. Анжуман сўнгида элчи жаноблари ҳазрат Навоийнинг “Аввалгиларга ўхшамас” радифли ғазалини бангла тилида ўқиб берганлиги алоҳида олқишларга сазовор бўлди. Ҳақиқий адабиёт байрамига айланиб кетган анжуманда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби Санъатшунослик бўлими талабалари ҳам иштирок этишди.
ТДМРХОМ Санъатшунослик йўналиши 2 курс талабалари Рўзахон Мирзакаримова, Мадинабону Эргашева
|
|