Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
15.01.2020 / 23:10:03
Миллий армиям байрами – менинг байрамимМаълумки, ҳар бир мустақил давлатнинг ўз армияси бор бўлиб, у миллатнинг шон – шарафи, ғурур – ифтихори ҳисобланади. Юртимизнинг барча масканларида кенг нишонланаётган 14 январь -“Ватан ҳимоячилари” байрами Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ҳам “Миллий армиям байрами – менинг байрамим” шиори остида кўтаринки руҳда нишонланди. Олий мактаб талабалари томонидан тайёрланган сержило рақслар ва кичик саҳна кўринишлари барчанинг эьтиборини ўзига тортди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакилларининг чиқиши ҳақиқий мардонавор, юракларни ларзага келтириб юборадиган, ватанга бўлган меҳр – муҳаббатни, тинчлик – омонликнинг шукрини берадиган ажойиб саҳна кўриниши бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Қолаверса, тадбир сўнгида Олий мактабда Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган тадбир иштирокчиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Олий мактаб хотин – қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Мавлуда Адашева тадбир иштирокчиларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғаларини топширди.
Равшан ХУРРАМОВ ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби
|
|