Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
28.02.2020 / 22:04:36
"Сен баҳорни соғинмадингму" мушоира кечасиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида буюк ўзбек шоираси Зулфия таввалудининг 105-йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда Кўмита вакиллари, А.Навои номли Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети, ўкитувчилар, Ёзувчилар уюшмаси ва талабалар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Қўмита Бош мутахассиси Н.Полвонов йиғилганларни яқинлашиб келаётган 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан қизғин қутлаб, Зулфия Исроилованинг ўзбек ва умумжаҳон адабиётига қўшган катта ҳиссаси ҳусусида ўз фикрларини билдирди. Зулфия – ўзбек шеъриятида баҳор куйчиси, муҳаббат ва садоқат куйчиси деб бекор айтилмаган. Унинг ҳаёти ҳар бир ўзбек аёлига ибрат бўладиган намуна деса бўлади. Бугунги тадбиримиз маънавиятимизни бойитишга хизмат қиладиган омилдир дея таъкидлади. Мушоира кечасида тадбир иштирокчилари Зулфиянинг ёрқин хаёти ижоди ҳақида фикр юритишди. Шоиранинг шеърлари тингланди. “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, шоир Ф. Ҳайит: “Ўзбек аёлининг тимсоли бўлган Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш ўсиб келаётган ёшларимизга ибрат бўлади. Ўтган асрда, қийин дамларда Зулфияхонимнинг ҳаёти оғир кечкан. Лекин унинг ижодида бу ғам билан бирга инсоннинг инсонга садоқатини, аёлларнинг гўзал ҳаётга чорлашини кўрамиз. Ундаги сабр, ирода аёлларимизга бугун ҳам зарур бўлган фазилат эканини исбот этган шоирамиздир”, - деди.
Ўз ўрнида анжуманда мутахассислар томонидан Зулфия ижодининг серқирра жихатларига урғу бериб ўтилди. Тадбирнинг айнан баҳор фасли олди ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. Зеро, Зулфия билан баҳор фасли ҳамнафас. унинг ижодида муҳаббат ва хижрон мотиви юксак даражада ифодаланганини кўрамиз. Тадбир якунида ёш ҳаваскорлар ижросида Зулфия Исроилова шеърларига басталанган мусиқа ва кўшиклар янгради. Барча катнашчилар Зулфиянинг ўзбек миллий шеъриятига кўшган улкан, салмоқли ижоди ҳақида фикр юритишди ва ўзидан ёрқин, бетакрор, бой мерос қолдирганлиги эътироф этишди.
Қўмита ахборот хизмати.
|
|