— Барчангизни Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилаётган “Замонавий амалий-безак санъати: безак ва услуб”
номли III Тошкент халқаро амалий санъат биенналесида кўриб турганимиздан беҳад мамнунмиз,— деди раис Акмал Нур. — Aнъанавий
тарзда ўтказиб келинаётган биеннале миллий анъаналарни асраб-авайлаш, замонавий амалий санъат намуналарини халқимиз ва
жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш, унутилиб бораётган халқ анъаналари ва замонавий амалий санъатда рўй бераётган долзарб
жараёнларни ўрганиш орқали турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган.
Беш кун давомида санъат ихлосмандлари дунёнинг 18 та мамлакатидан ташриф буюрган амалий санъат усталарининг беназир
санъат намуналаридан баҳра олиб, ижодий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўладилар.