Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
25.01.2015 / 17:35:53

САХРОНИНГ СЕҲРЛИ САСИ


     Ўтган  кун  20 январда Тошкент Ўзбек Миллий театрида  бўлиб ўтган  “Иқтидорли ёшларни излаб топиш,  уларнинг ноёб санъатини асраб авайлаш, интилишларини қўллаб қувватлаш  мақсадида фестиваль ва танловлар сарҳисоби ва янги лойҳалар” мавзусидаги матбуот анжуманида  бугунги ўзбек санъатининг долзарб масалалари ҳақида баҳсу мунозара бўлди.

    Маданият ва спорт ишлари вазирининг вазифасини бажарувчи Баҳодир Аҳмедов   нутқидан,   мамлакатимизда  маданият ва санъат соҳасида  олиб борилаётган жуда кўплаб янгилик, янги ғоялар ва вилоятларда амалга  оширилган ишлардан хабардор бўлдим. Назаримда, бу каби матбуот анжуманлари, учрашувлар ва пресс конференцияларни  кўпроқ уюшириш лозим, негаки дунёда, жамиятимизда юз  бераётганн янгиликлар, кашфиётлар информация ахборот олами  қамрови жуда катта бўлгани учун кенг жамоатчилик оммаси, баъзи  янгиликлардан хабарсиз қолиши мумкин.

   Шуниси қувонарлики, йилдан йилга  санъат соҳасида болалик, ўсмирлик чоғидан ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, қатъий ҳаракат этадиган мустақил фикрли ва ўз билим тажрибалари билан Ватанга хизмат этиш орзусини қалбига жойлаган ёшлар кўпаймоқда.

   Шарқ халқлари ичида ўзбек халқи санъат ва маданиятни севадиган, ўтда ҳам сувда ҳам қўшиқ айтиб, рақс  тушадиган халқллардан. Айни шудай миллатимизнинг психологик портрети, ўзбекларнинг рухи ва диди баландлигидан дарак беради.

   Мамлакатимиз  талъантли ёшлар ижодини қўллаб қувватлаш мақсадида , рағбатлантириш  ва  уларда бадиий дидни шакллантириш мақсадида  Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги  тамонидан  “Ёшлик баҳори”   ёш опера ижрочилар республика танловини  ўтказилди. Фестивалнинг дастлабки саралаш босқичларида 55 та яккахон ва 3 та хор жамоалари иштирок этди.

   Мени халқимизнинг, ҳусусан ёшларнинг овоз потенциал қуввати ҳамиша ҳайратга солади.   Ўзбекистон Телевидениеси “Ёшлар” канали “Давр ” информацион дастурида хизмат қилганимда, 2007 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманига “Ақчакўл илҳмлари” санъат фестивалига борганимда, Қорақалпоғистоннинг  чекка овулидан келган қорақалпоқ ёш  қизнинг кучли  овоз диапозони лол қолдирган эди.  Тадбир жюри аъзоси  шоир Янгибой ака шундай деганди: “Саломат бу саҳро овози, бундай юрак юракдан ва қалбдан чиқадиган жуда кучли овоз бу қорақалпоқ овози, бу хил овоз фақат Қорақалпоғистонда учрайди” деганди.   

   Ҳақиқатдан  овоз имконияти билан итальян операчилари билан тенгма тенг беллаша оладиган  ёш санъатчиларнинг аксарияти  турли вилоятлардан ва Қорақалпоғистон  чиққан.  Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Роззоқова, халқ қўшиқчиси Мирзагул Сафарова, Гулойша Сиримбетова ва   ёш операчи Кенгасбай... ва бошқа санъатчилар.

Ушбу санъаткорлар издошлари ҳисобланган ёшлар турли танловларда қатнашиб,  мақтовли мукофотларга  сзовор бўлишмоқда.

  Жуда истеъдодли  опера ижрочиси Женисбай Пиязов Россияда ўтказилган нифузли танловларда гран при эгаси бўлди,  айниқса  у хайрия концертларида  машхур санъаткор Муслим Магамаев қўшиқларининг мохир ижрочиси деб топилди.

    “Ёшлик баҳори” ва бошқа тадбирарда ўз маҳоратини намойиш этган  ёшлар оркестри рахбари Камолиддин Ўринбоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди.

        Маданият ва спорт ишлари вазир  вазифасини бажарувчиси Баҳодир  Аҳмедов  сўзга чиқиб,  жуда қимматли маълумотдан йиғилганларни хабардор этди.  Унинг таъкидлашича, мамлакатда шу пайтгача мавжуд   “Маданият  уйлари” , бугунги кун талабидан келиб чиқиб, “Маданият дам олиш уйлари” га айлантирилибди. Яъни ёшлар, мактаб ўқувчилари ўзлари ҳоҳлаган тўгаракларга, мусиқа турларига қатнашади.  Шу яқин атрофда яшайдиган аҳоли, таълим масканлари талабалари  концертлар ва ҳатто мини театр спектаклларини тамоша қилиши мумкин экан. Менимча, бу ғоя ривожлантирса, дам олиш жойлари ёшлар ва аҳоли дам олиб, мулоқот етадиган жуда яхши масканга айланади.

  Мен ҳам бир ёзувчи сифатида шундай муаммоларни ўраниб ва ёзиб юрганим учун Хоразмнинг бош кентларидан бири Урганчда  ака ука Эшжановлар бошчилик қилаётган “Мақом маркази”  очилганини эшитиб бошим осмонга етди. Бу марказнинг очилиши азалдан санъатсевар юрт ҳисобланадиган Хоразм халқининг рухини кўтарадиган, ва хоразмлик санъаткорларнинг асосий минбарига айланишидан умидвор бўлдим.

  Мен ҳам бу шимолий юртда туғилган бир ижодкор сифатида Хоразм ва Қорақалпоқ  халқи ва ёшларининг дам оладиган жойлари камлиги, умуман, бугунги замонавий технологиялар асрида, инсонни ўзи туғилиб ўсган Ватанига нима ва қандай ришталар боғлайди, деган мавзуларда  кўп ёзгандим.   

  Яна асосий мавзуга қайтсам.

    Истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётининг юксалтиришдаги  мухим ўрнини инобатга олиб,  ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқчилик, рақс ва  опера санъати асарлари яратишда фаолият кўрсатаётган 17 ва  25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш  мақсаида ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш ижодкорлар учун “Ниҳол”  давлат мукофотига сазовор бўлган ёшлар сони  бугунги кунга қадар 152 нафарни ташкил этди. Бу юксак давлат мукофотига  сазовор бўлан ёшлар  “Биз Ватан фарзандлари  умид ниҳолларимиз”  номли концертда муваффоқият билан иштирок этди.

     Талъантли ёшлар истеъдодини қўллаб қувватлаш ва улар ижодини рағбатланттириш  учун  Маданият ва Спорт вазирлиги 2015 йилда амалга ошириш учун турли тадбирлар, танлов ва фестивалларни ўтказишни режалаштирган.

  Ёшлар ижрочиик маҳоратини намоён этиш учун ижодий майдон яратиш, мусиқа орқали маданий савиясини ва улар санъатини ривожлантириш мақсадида  18 ва 25 ёшлик симфоник ва эстрада чолғу ижрочиларининг “Шодлик наволари” руспублика  танловини ўтказиш асосий иш режасидан бири ҳисобланади.

   Кичик ёшдаги ижодкорларга бўлган эътиборни кучайтириш  ва қўллаб қувватлаш мақсадида, болалар мусиқа ва санъат мактаби  ўқувчилари ўртасида “Санъат қалдирғочлари”  фестивали ўтказиш кўзда тутилмоқда.

  2015 йилги тадбирлан рўйхатига мамлакатимизда яшаётган турли миллат байрамлари, урф одат ва санъат турлари киритилган.

Республика Байналмилал  маданият марказзи  билан хамкорликда халқ рақслари ижрочилари фестивали уюштирилади.

Ёш бастакорлар санъатини қўллаб  қувватлаш,  улар ижоди ва яратган асарларини кенг жамоатчиликка кўрсатиш мақсадида  30 ёшгача бўлган бастакорлар ўртасида “Ижодимиз, сенга Ватан” республика кўрик танловини ўтказиш кўзда тутилмоқда. 

Рақс санъати йўналишида  ижод қилаётган ёшларнинг  санъатини кенг оммага тарғиб қиилиш, уларга ўз истеъдодини намойиш этиш учун ва   республика  рақс санъати  замонавий йўналишларини ривожлантириш мақсадида, “Ёшлик завқи”  номли балет ва замонавий рақс  ижрочилари фестивали ўтказилади.

“Кексаларни эъзозлаш йили” га бағишлаб  “Истиқлол”  санъат саройида  устоз шогирд санъаткорлар иштирокида концерт  ва ҳар уч ойда “Истиқлол” санъат  саройида мақом кечаларини ўтказиш режалаштирилди.

2014 йилнинг энг ёрқин воқеаларидан бири мамлакатимиз пойтахтида  “Competizione  delOpera”   опера ижрочиларининг  Х1У халқаро танловининг ўтказилиши бўлди.

Ўзбекистон санъатидаги потенциал ижодий кучлар эътибор  олинган холда, мамлакатда илк бора юқори савияда ташкил этилган “Competizione  delOpera” опера ижрочиларининг  Х1У халқаро танловидир.  Танловда Ўзбекистон, Австрия, Германия, Венгрия, Япония, Белорусь, Польша, Россия, Словакия, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Африка республикалари ва бшқа 60 дан зиёд иштирокчилар энг яхши опера асарларини итальян тилида жонли ижро қилди.

“Competizione delOpera ”   танлови якунига кўра биринчи ўрин Барно Исматуллаева ва учинчи ўрин Жаброил Идрисовга берилди.  Танлов ғолибларидан бири  Рамиз Усмонов 2014 йил 17  ва 18 декабр кунлари Россия ва  Минскда  ўтказилган  халқаро  вокалистлар танловида гран при сохиби бўлди. 

Сўзим оҳирида яна қорақалпоқ   саҳросининг сеҳрли саси ҳақида фикримни якунламоқчи  эдим.Таъбир жоиз бўлса айтишим мумкинки,  барча ўзбек  ёш  санъатчиларининг овозини,  Ватанимизнинг буюк саҳроларидан келадиган  сеҳрли саси, Саҳронинг сеҳрли саси  дейиш мумкин.

 

                                         Саломат ВАФО         

                                      ёзувчи

 





Другие материалы рубрики

25.01.2015 / 02:32:36

Посольство Великобритании в Узбекистане подвело итоги деятельности в 2014 году

В Ташкенте состоялась пресс-конференция Посла Великобритании в Узбекистане Джорджа Эдгара. Далее...

24.01.2015 / 12:28:14

В Азербайджане реализуют транспортный проект, призванный соединить Европу с Азией.

Железная дорога Баку-Тбилиси-Карс – таков новый транспортный коридор, который соединит железнодорожные сети Азербайджана, Грузии и Турции. Завершение строительства железнодорожной магистрали, начатого еще в 2007 году, запланировано на конец текущего года. Далее...

23.01.2015 / 11:38:41

Интернет-авиакасса Poletim.uz — партнер бонусной программы Beeline Club

2015 yil 26 yanvar, Toshkent. Eng yirik aloqa operatori "Beeline" "Poletim.uz" internet-aviakassasi "Beeline Club" loyihasi bilan hamkorligi haqida xabar bеradi. "Gold" va "Platinum" imtiyoz kartalari egalariga shahar ichida aviachiptalarni olib borib berish bepul. Далее...

23.01.2015 / 09:13:42

Beeline Club подводит итоги совместного конкурса с рестораном Bochka

Крупнейший оператор связи Beeline совместно с партнером Beeline Club рестораном Bochka подводит итоги конкурса для подписчиков страницы Beeline Club в социальной сети Facebook. Далее...

22.01.2015 / 21:48:00

Новый посол США прибыла в Узбекистан

Памелу Леору Спратлен принял министр иностранных дел Абдулазиз Камилов. Далее...





28.04.2024 / 12:14:12
Персональная выставка Мухтархана Исанова и его внука Эмина Мухтархонова "Связь поколений" производит большое впечатление
 
24.04.2024 / 12:09:37
Виктор Апухтин представляет выставку " Я вижу цветы Райского сада"
 


25.04.2024 / 13:02:16
Международная премьера художественного фильма узбекского кинорежиссера Зульфикара Мусакова "Шурочка". О чем подумали зрители...
 
13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 


22.04.2024 / 12:28:08
Посольство США и представители Министерства дошкольного образования Узбекистана провели в отеле "Интерконтиненталь" церемонию завершения программы "Англоговорящая нация". Но будет другое продолжение...
 
21.04.2024 / 13:32:11
Вспоминая недавнюю встречу в Клубе "Интеллектуал". Почему все получилось отлично...Почему так должно быть всегда. Авторитетное мнение членов клуба и не только…
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте