Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
12.03.2017 / 11:37:11

КИТОБ ЎҚИШ САОДАТ: ЯХШИ КИТОБЛАР ЯНГИЛИК МАЁҚЛАРИ


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китобхонликни тарғиб қилиш” ҳақидаги қутлуғ фармонлари маданий ҳаётимизда мисли кўрилмаган янгилик, мустаҳкам пойдевор бўлиб, ушбу фармон давлатнинг барча соҳаларида ўз ютуқларини олиб келувчи омил ҳисобланади.

Янги китоблар янгликка чорловчи маёқлар. Устозлар китобни танлаб ўқий олиш тафаккурни тўғри ўстиришда муҳимлигини таъкидлашади. Мактабларда дарсдан т1ашқари ўқиш, ёшларни етук бўлиб вояга етишида муҳимлигини кўзда тутсак, ҳар бир ўқитувчи янги чиқаётган китоблар орасидан муносибларини тавсия қила билиши керак. Мен она тили ва адабиёт ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатарканман, бугунги Ўзбекистон ёшлари дунёқарашига мос ва улар тассуротини бойита оладиган, бир сўз билан айтганда, қалбига яқин китоблардан олган ҳайратларимни ўртоқлашмоқчиман.

Саъдулла Сиеёевнинг “Аҳмад Яссавий” романи ислом дини таълимоти ва анъанлари асосида тарбия топган ёшларимизга жуда тушунарли бўлиб, сабрли, қаноатли, журъатли бўлишида муҳим аҳамиятга эга. “Ҳикматнома” асарининг муаллифи ва Яссавия тариқатининг асосчиси Аҳмад Яссавийнинг донишмандлиги, топқирлиги, авлиёлиги бежирим бўёқларда юксак лутф билан маромида тасвирланган ушбу романнинг сюжетини гапирмасдан, асардан олинган ибратли ибораларни ўқирманлар эътиборига ҳавола этишни жоиз деб билдик.

***

Доно подшо шоирнинг эшигини тақиллатади,

Нодон шоир подшо эшигини тақиллатади.

***

Қалб ягонадир. Икки бўлинган қалб, икки пора гўштдир.

***

Сафо боғлари хазонга юз тутмасин.

***

Гумроҳлик фарзандга хос,

Авф этмак валинеъматга.

***

Авф лаззати қасосда йўқ.

***

Қасамхўрда вафо бўлмас.

***

Бегонанинг зарби танингни,

Ўзингники жонингни оғритади.

***

Ёшликда ўқидинг мармарга ёздинг,

Қарликда ўқидинг қумга.

***

Андиша раҳмондан,

Шошқолоқлик шайтондан.

***

Ултон бўлсанг ҳам,

Султон бўлсанг ҳам бу дунёга меҳмонсан.

***

Амалларнинг яхшиси, марҳумларни зиёрат қилиш.

***

Нон мўл-кўл мамлакатда панд-насиҳат қулоққа яхши ўрнашади.

Шу каби марварид фикрларга бой ушбу романни ўқиган қалбларда покланиш рўй беради.

Истиқлол туфайли халқимиз ва ватанимизнинг узоқ ва яқин тарихини холисона ўрганиш насиб этди. Хусусан, ҳам тарихий шахс, ҳам рамзий қаҳрамон Тўмарис онамизнинг жасорати ўлмас мавзулардан бирига айланган. Бутун-бутун халқларнинг мозийдаги Онаси тимсолида бу образ Ватанимизнинг ёш авлодини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда бебаҳо бўлиб қолаверади.

Тўмарис ҳақида ёзилган асарлар жуда кўп. Аммо улар орасида Ёвдат Илёсовнинг “Олачипор ажал” романи энг бебаҳосидир. Ҳеродот далилларига асосланган ушбу асар яхши китобларнинг энг олд қаторида туради. Юқоридаги анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда ушбу нодир асардан олинган кескир ва оҳори тўкилмаган ибораларни келтирамиз.

***

Саклар бойлар ва камбағалларга бўлинмайди. Улар ўзаро жиққамушт бўлишмайди. Улар орасидан жанг авжида шоҳ Иштувегуга хиёнат қилган мад аслзодалари сингари хоинларни топишинг амримаҳол.

***

“Оқсоқ эшакни деб карвон йўлдан қолмайди”. Саклар хоинларни аяб ўтиришмайди. Саклар – ёш, аҳил, жипслашган халқ. Уларда киши кишига дўст, биродар. Тилда эмас, амалда ҳам шундай! Уларнинг қудрати ҳам шунда. Мерганлар орасида энг моҳири – саклар. Ўқи бехато тегадиган жангчилар улар. Бундай халқ билан ёвлашиб яшагандан кўра, дўст бўлиб яшаган дуруст.

***

“Олға югурсанг – югургин-у, ортингга ҳам қараб қўй”.

***

Ақлингнинг бўйи хумчадан ошмайди, оламинг эса буқа терисидан катта эмас.

***

Йўлбарс еган жойда шоқол ҳам тўқ бўлади.

***

Кир: Урушми? Дуруст! Урушда истаган қабиҳликни қилишинг мумкин.

Тубан истакларинг тизгинини бўш қўй.

Энг разил лаззатдан баҳраманд бўл.

Кўнглинг истаган қабоҳатни қил.

Энг тубанликдан жой ол. Палидлик оғушида ором ол. Сўнгги истакларинггача қондиргил. Сўйишинг, осишинг, ғарқ этишинг, чопишинг, шармандаликлар қилишинг, зўрлашинг, ўт қўйишинг мумкин.

Ҳамма ишни қилишинг мумкин!

Тўмарис: Урушда ёнғоқ улашилмайди. Уруш – ақллар жанги. Ақлни ишлатиб, сўнг шамширни чиқариш зарур. Ҳозир форслар билан юзма-юз тўқнашишнинг маъноси йўқ. Улуғ жанг мавриди ҳали келмади. – Ўғлим, уруш эрмак эмас. Ёдингда тут. Кўпкари эмас у. Уруш – мудҳиш офат. Мен аёл ва онаман, урушдан жуда ҳам нафратланаман. Саклар азал-азалдан тинчликсевар халқ. Бошқа йўли қолмагандагина саклар қўлига қурол олишади. Ҳозир ҳам шундай. Сак ўзгалар юртига бурнини суқмайди, лекин ўз мамлакатига ҳам ётларни қўймайди. Форслар ўлжа олиш учун қон тўкади, саклар эса эрк учун қонини тўкади. Ёдингда тут – ўлжа учун эмас, эрк учун. Қадимдан бизда шундай. Бу – бизнинг қонун. Нима демоқчиман? Сен биринчи жангга киришдан олдин, ким билан ва нима учун жанг қилишингни охиригача тушуниб олгин, демоқчиман!

***

Тадбиркор хожа асл арғумоқни ҳам, юк ташувчи хачирни ҳам авайлайди.

***

“Душманинг ҳеч нимадан баҳона топа олмаса, итингнинг думи қийшиқ, дер экан”.

***

Агар Яратган бандасини жазолашни истаса, унинг ақл-ҳушини оларкан. Ҳушёрликдан ҳам маҳрум қиларкан.

***

“Сигирни Бақтрада чилангар ўғирлади-ю, Хоразмда мисгарнинг бошини олишди”

***

Шошган одам илонни босиб оларкан.

Янги китоблар орасидан ёш ижодкор Хайрулла Ҳамидовнинг шеър китобидан олинган “12 ёшингда...” сарлавҳали шундай сатрлари билан тамомласак, ёшлар ўзига яраша хулосаларни чиқариб олса, ажабмас.

“Бобур синдирганди йўлбарс белини,

Яссавий тутганди ҳақнинг йўлини,

Навоий биларди қушлар тилини,

Сен билан баробар пайтида, болам.

 

...Улар ҳам сен каби ош-нон едилар,

Қаро кечаларга кундай эдилар,

Хуллас, буюк зотлар шундай эдилар,

Сен билан баробар пайтида, болам,

Сен ҳам улгуриб қол пайтида, болам!!!”

Ўзбектош ака бир тўртлигида айтганларидек:

Бошбошдоқлик авжга чиқади,

Сардори йўқ юртлар вайрона.

Ҳар қадамда фитна чақади,

Шоири йўқ юртлар вайрона.

Биз олимларимизни, шоирларимизни ардоқлайдиган халқмиз. Бизни бир кўприк мисол буюкларимизга яқинлаштирувчи ижодкорларимиз кўпайсин. Ҳаммага китобга ошнолик саодати ёр бўлсин.

Маданиятли бўлишнинг илк нишонаси, китоб ўқиш экан, маданият сари биринчи қадамни қўяйлик, китоб дўконлари ва кутубхоналарга ўзимиз борайлик, болаларимизни ҳам олиб борайлик.

 

Дилафруз Қиличева,

Гулистон шаҳридаги 4-мактаб

она тили ва адабиёт ўқитувчиси

 





Другие материалы рубрики

11.03.2017 / 15:31:27

В Навруз праздничные гулянья развернутся на территории 23 парков

Хокимият города Ташкента опубликовал список площадок, на которых 21 марта пройдут широкие гулянья в честь всенародного праздника Навруз. Далее...

11.03.2017 / 15:28:35

В Астрахани прошел вечер памяти Алишера Навои

9 марта в Астраханском краеведческом музее, в рамках культурно-просветительского проекта "Вехи истории" прошел литературно-музыкальный вечер памяти Алишера Навои. Далее...

11.03.2017 / 14:26:59

С 15 марта пенсионеры смогут бесплатно ездить в столичном метро

Постановлением Кабинета Министров с 15 марта водится бесплатный проезд для пенсионеров в ташкентском метрополитене в дневные часы. Об этом стало известно в рамках пресс-конференции в городском хокимияте. Далее...

10.03.2017 / 15:43:00

Beeline расширяет емкость сети в Ферганской области

Beeline сообщает о расширении емкости сети на территории Ферганской области. Далее...

10.03.2017 / 13:50:45

Сплошь кроссоверы и турбины: новинки и тенденции Женевского автосалона — 2017

Аккурат накануне Международного женского дня в Женеве открылся уже 87-й по счету автосалон — крупнейшая по числу премьер автомобильная выставка Старого Света. Какие из них появятся на белорусских дорогах в ближайшее время, корреспондент AUTO.TUT.BY выяснял на месте. Далее...





24.04.2024 / 12:09:37
Виктор Апухтин представляет выставку " Я вижу цветы Райского сада"
 
23.04.2024 / 12:48:05
В экспозиционном пространстве университета Ка-Фоскари, Венеция состоялось открытие флорентийского раздела выставки "Узбекистан: Авангард в пустыне"
 


24.04.2024 / 18:17:35
Одним из самых значимых событий Международного фестиваля оперы и балета "Тошкент бахори - 2024" в ГАБТе им. А. Навои стал показ оперы Джакомо Пуччини "Тоска" 20 апреля с.г.
 
22.04.2024 / 11:22:32
Грандиозное завершение VII Международного фестиваля оперы и балета "Тошкент бахори" - Гала-концерт с участием звезд мировой сцены!
 


25.04.2024 / 13:02:16
Международная премьера художественного фильма узбекского кинорежиссера Зульфикара Мусакова "Шурочка". О чем подумали зрители...
 
13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 


26.04.2024 / 10:14:30
Джазовое трио из Франции выступит на открытии VIII международного джазового фестиваля в Ташкенте
 
26.04.2024 / 10:08:56
"Соловей узбекской эстрады" Батыр Каримович Закиров (26 апреля 1936 – 23 января 1985)
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте