Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
19.06.2017 / 14:14:13

"Лаган" рақсининг ҳақиқий усталари


Халқимиз орасида азалдан "Лаган" рақси туғма талант эгалари томонидан ижро этилиб келинган. Ушбу эркаклар рақси Фарғона услубида яратилган бўлиб, рақс халқимизнинг машҳур доира, ноғора, сурнай, карнай каби чолғу асбоблари жўрлигида ижро этилади. Бу чолғуларга раққоснинг қўлларидаги қайроқ тошлар жўр бўлади. Рақс жараёнида раққос қора рангдаги тўрт бурчакли гармдорили оқ гулли дўппида бўлади. Бу дўппи бир оз совуқ сув билан намланади, чунки намланган дўппи бошга ёпишиб туради ҳамда лаганни сирпаниб кетмаслиги учун хизмат қилади. Дўппи тушиб кетмаслиги учун унинг устидан пешонабанд боғланади. Эгнида эса беқасам тўн, ичидан оқ яктак кийилади. "Белбоғ" махсус тўрт бурчакли рўмол бўлиб, учбурчак ҳолда букланади ва белга боғланади. Сўнг қора шим ва қора лакланган этик кийилади. Шунингдек, раққос қўлида иккита қайроқ тош, биттаси темирдан 16 см узунликда, иккинчиси эса тошдан бўлиб 10 см бўлади. Тошдан ясалган қайроқ тош катта бармоқ кўмагида қўл кафтига босилади. Темирдан ясалган қайроқ тош ҳам худди шундай қўйилиб қўлнинг учинчи ва тўртинчи бармоқлар кўмагида бир бирига урилиб чалинади. Қайроқ тошларни енгил урган ҳолда раққос ўзига хос овозга эга бўлган усуллар яратади. Айтиш жоизки, қайроқ тошлар иккита қўлда ҳам ушланади.

"Лаган" рақсида асосий нарса бу оғирлиги уч килограмм бўлган, дур алемендан ясалган лагандир. Лаган кўринишидан енгил бўлсада, аммо уч дақиқалик рақс жараёнида раққосни жуда толиқтиради. Бу рақснинг пайдо бўлиши ҳақида таниқли раққос Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нарзиддин Шерматов шундай деди – "Лаган" рақсининг пайдо бўлиши узоқ тарихга бориб тақалади. Бу рақсни қачондан буён халқ орасида ижро этилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, лекин унинг келиб чиқиш тарихига қарасак, қадимдан ота-боболаримиз чойҳоналарда ош дамлашган ва улар ош еб бўлгандан сўнг таомнинг бор мазаси ва савоби лаганинг тагида қолади деб бўш лаганга оз-моз сув ёки чой солиб уни қўлларида айлантиришган ҳамда сувни ичишган. Шу тариқа бу ҳол секин аста кенгайиб рақс тусини олган. Лаган рақси икки хил яъни оши еб бўлинган бўш лаганда ва эндигина ош сузилган ошлик лаганда ижро этилган. Бу рақс ўзбек йигитларининг нақадар чаққон эканлигини, улар қўлларидаги лаганни турли-туман шаклда ўйнатиб ҳаммани хайрон қолдиришини шу билан бирга ўзбек халқи нақадар меҳмондўст эканлигини билдиради.

Н.Шерматов ўз сўзини тугатар экан, ҳақиқий раққос бу рақсни сапол лаганда ҳам ижро эта олишини таъкидлаб ўтди, ҳамда ўзи бир неча бор сапол лаганда рақс ижро этганлигини ва кўп ҳолларда мувваффақиятли чиқиб баъзан лаган қўлдан тушиб синган холлари ҳам бўлганлигини айтди. Н.Шерматовнинг айтишича, лаган рақсини мукаммал сахнавий кўринишда раққосга 1973 йилда устози И.Оқилов сахналаштирган экан. Аммо кўп холларда бу рақс ҳаракатларини ўзи бошқа раққослардан кўриб ўрганган, фақатгина жиддий ҳаракатларини И.Оқилов батафсил тушунтириб берган.

Биз бу мавзумизни тўлиқроқ баён қилиш мақсадида "Лаган" рақсини ижро этган раққослар ҳақида ҳам кўпроқ маълумот олиш учун Ўзбекистон халқ артести Вилоят Оқиловани сухбатга тортдик. Вилоят опанинг айтишича – Лаган рақси ўзбек эркаклар рақсининг шоҳ рақси ҳисобланади, хар бир ўзини ўзбек раққосиман деб билган раққос бу рақсни ижро этади. Мен лаган рақсини турли хил раққослар ижросида кўрганман, булар отам И.Оқилов, Қ.Мўминов ва Н. Шерматовлардир. Бу раққослар битта "Лаган" рақсини хар бири ўзгача ижро этардилар. Ҳар бир раққос бу рақсни ижро этганда ўз кечмишини, дардини ва қувончини исҳор қиларди, балки шу сабабдан ҳам битта рақс ва бир хил ҳаракатлар бўлишига қарамай, улар турли хил ижро этгандир. Мени кўпроқ мафтун қилгани бу отам И.Оқиловнинг шогирди Н.Шерматовнинг ижросидаги "Лаган" рақсидир. Н.Шерматов лаган рақсини бор вужуди билан ижро этарди, у рақс тушаётганда буткул бу оламни унитиб ибодатга шўнғиган мўминдек бутун диққатини шу рақсга қаратар, рақс тугаганда эса, у бор гуноҳларидан шу рақс орқали поклангандек кўринарди.

У рақсни ижро этиб бўлгандан сўнг бутун танаси ва кўйлаклари шиққа сув бўларди. Бу эса унинг қанчалик "Лаган" рақсига меҳр қўйганини, қолаверса бу рақс жуда катта куч ва машаққат талаб қилишидан дарак беради. Н.Шерматовни "Лаган" рақсининг ҳақиқий устаси десак, муболаға бўлмайди. Чунки, у бу ноёб рақсни келажак авлодга етказа олди. В. Оқилованинг айтган сўзларини яққол далили сифатида бугунги кунда Н.Шерматовнинг шогирдлари ўз устозларидан ўрганган "Лаган" рақсини ҳозирда ҳам махорат билан ижро этишаётганини мисол қилишимиз мумкин. Бу шогрдларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Э.Қаҳҳоровдир. Э.Қаҳҳоров ўз устозидан ўрганган "Лаган" рақсини ижро этиш билан бир қаторда рақс ҳаракатларини ҳам бойитиб бормоқда ва ўз шогирдларига ўргатмоқда.

Авлодлар оша ўтиб келаётган бу рақс ҳали ҳануз инсонлар қалбини ҳайратга солмоқда. Бу рақс нафақат ўзбек халқини, балки азалдан дунё халқларини ҳам ўзига ром этиб келган. Бир вақтлар "Лаган" рақсини Н.Шерматов Европа мамлакатларида ижро этганда Европа халқи бу раққосни магнит деб аташган. Ўзингиз хулоса қилингга саҳна ўртасида бошида катта лаган билан раққос қўлларини бургут қанотидек ёнга чўзган ҳолда аввал чап томонга бир жойда турган ҳолда кулолнинг дасгоҳидек айлана бошлайди, бошида турган лаган эса секин –аста раққос билан бирга айланиб, аввал бўйинга, сўнг елкага ана ундан кийин белга томон ҳаракатланади, Лаган белга келгандан сўнг раққос бир тўхтаб бошқа мураккаб ҳаракатларни бажаради ва яна турган жойида энди ўнг томонга қараб айланади, Раққоснинг белида турган лаган ана энди юқорига бошга томон ҳаракатланади охири кўрибсизки, раққос бошида аввал лаган қандай турган бўлса ҳозир ҳам худди шундай туради. Бундай мураккаб ҳаракатларда ҳам лаганинг тушмасдан раққоснинг танасида ёпишиб турганини кўрган ҳар қандай инсон албатта раққосни магнити бўлса керак деб ўйлаши аниқ. Бу ҳол ёш лаган рақси ижрочиларидан бири Э.Қаҳҳоровнинг шогирди Т.Абдуллаевда ҳам кузатилади. Тигран 2014 йил Қозоғистонда ўтказилган "Орлэу" халқаро кўрик танловида "Лаган" рақсини ижро этганда, рақсдан сўнг, баъзи бир қизиқувчан томошабинлар уни ёнига келиб, бел ва елкаларини пайпаслаб мабодо магнит йўқми деб ҳам сўрашган. Бундан шу нарса маълумки ёш раққос лаган рақсни маҳорат билан ижро этганлиги учун мухлислар шундай хаёлга боришган. Бир вақтлар катта раққослар томонидан ижро этилган "Лаган" рақси бугунги кунда қўрқмасдан ишончли раққослар қўлида эканлигини баралла айта оламиз. Бу рақс усталари келажак авлодга ўзбек миллий эркаклар рақсини тўла-тўкис етказа олишига ишонсак бўлади.

 

Тошкент Давлат Миллий Рақс ва Хореография Олий Мактаби "Санъатшунослик" йўналиши 3-курс талабаси

Нурбек Ғофуров





Другие материалы рубрики

19.06.2017 / 11:48:01

Воздали должное памяти известного самаркандского скульптора Эйнуллы Алиева

В Самарканде, в торжественной обстановке, открыта мемориальная доска на доме по ул. Беруни, где жил известный художник, лауреат Государственный премии Узбекистана Эйнулла Алиев. Далее...

19.06.2017 / 11:17:41

Выставка Узбекистана на Astana EXPO 2017 вызывает всеобщий интерес

На продолжающейся в городе Астане международной специализированной выставке ЭКСПО – 2017 более 120 стран демонстрируют свои достижения в области технологий, науки, культуры. Выставка Узбекистана привлекает всеобщее внимание. Далее...

18.06.2017 / 14:35:25

ОБЗОР 26 номера финансово-экономической газеты "Налоговые и таможенные вести" от 20 июня 2017 года

Объединенная редакция деловых изданий "НТВ", "Норма" и "Топ" рада представить читателям 26 номер еженедельника "Налоговые и таможенные вести". Далее...

18.06.2017 / 14:24:44

УКРЕПЛЯЯ МЕЖНАЦИОНАЛЬНОЕ СОГЛАСИЕ

Функционирующие в Узбекистане национальные культурные центры (НКЦ) во многом способствуют укреплению межэтнического согласия и дружбы между представителями всех народностей, проживающих в нашей стране. О роли Русского культурного центра (РКЦ) Узбекистана в решении поставленных задач рассказал председатель Правления этого общественного объединения Александр Аристов. Далее...

18.06.2017 / 13:09:46

Узбекистан выйдет на шельфовую добычу в Азербайджане и Туркменистане

Национальная холдинговая компания "Узбекнефтегаз" планирует реализовать ряд проектов по добыче углеводородов на шельфе в Азербайджане и Туркменистане Далее...





13.08.2017 / 21:44:33
Зритель пойдет на хорошее кино
 
10.08.2017 / 10:07:36
Союз молодежи Узбекистана и Центр развития кинематографии подписали меморандум о взаимопонимании и взаимной поддержке. В нем предусмотрен ряд совместных проектов
 


02.08.2017 / 21:40:55
В Ташкенте состоится масштабный, I Симфонический OPEN AIR. Его организаторы обещают, что это будет главное музыкальное событие года
 
22.07.2017 / 15:18:51
Новый успех узбекистанцев в Екатеринбурге
 


13.08.2017 / 11:24:22
Эней Давшан. Листая московские газеты
 
05.08.2017 / 23:13:24
Эней Давшан. Листая московские газеты
 


12.08.2017 / 13:19:45
Вечер памяти Александра Блока и Николая Гумилёва под сенью музея Сергея Бородина
 
05.08.2017 / 23:44:35
Поэтический творческий вечер поэтессы А.В.Маркевич прошёл в Доме-музее Народного писателя Узбекистана Сергея Бородина
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2017 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте