театр -шундай бир илоҳий кучки, у ўзидан маьрифат нурларини таратиб туради. Театр саньати пайдо бўлган замондан бошлаб, ҳозиргача ҳам фақат ва фақат инсонларнинг турмуш-тарзи, ўй- кечинмалари, қайғу-шодликларини, бир сўз билан айтганда бутун бир ҳаётини ўзида мужассамлаштириб, бадиийлаштирилган ҳолда томошабиннинг ўзига етказиб бериб келган. Театр саньати жонли саньат бўлиб, шу билан бир қаторда, синтез саньат турига ҳам киради, яьни ўзида саньатнинг бир қанча турларини жамлайди. Буларга рассомчилик, қўшиқ, рақс, чироқ устаси саньати ва ҳокозалар киради.
Юқоридаги фикрларимизнинг исботи сифатида 11-март куни Ўзбек миллий академик драма театрида премераси бўлиб ўтган «ҚЎШ АРАВА» комедиясини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Ушбу спектакл Ф.Файзиевнинг муаллиф Рей Куни «Ишқи зўр такси ҳайдовчиси» асари асосидаги табдили («ўзбекчалаштирилиши»,) спектаклни режиссор Асқар Холмўминов саҳналаштирган.
Сиз спектаклни томоша қилар екансиз, қарийб икки соат давомида қамрамонлар билан биргаликда яшайсиз. Йиғласа йиғлайсиз, кулса куласиз ва охир оқибатда сизнинг ҳаётингизда ҳам мана шунақа воқеа-ҳодисалар бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларга келасиз. Томошабинларнинг спектакл томошаси давомида давомли қарсаклари ила муносабати ҳам спектаклнинг халқ билан ҳамоҳанг, халқнинг дардини куйлаётганлигидан дадолат беради.
Келдиёр исмли спектакл қамрамони ижросини бажарган актёримизнинг саҳнадаги ҳаёти ҳақиқатдан ҳам ачинарли! Бири иккинчисига маьлум бўлмаган икки хотиннинг ўртасида умри ҳазон бўлаётган ушбу қаҳрамонимиз ҳаёти қил вазиятларда кечади. Чунки у тиним билмасдан оиласи учун таксичилик қилиб кун кечиради. Биринчи хотини жудаяи меҳрибон, турмуш ўртоғи деса барча нарсаларга тайёр бўлиб турган, жасоратли аёлдир.Келдиёр ҳамда Қумрихон иккаласи аҳил -иноқ яшаб келишади, лекин мана шу аҳилликка бир нарса етишмайди, яьни бу-фарзанддир. Яратган Аллоҳ фақатгина мана шу неьматнигина ато этмаган бўлади, лекин сабр қилса ҳамма нарсанинг иложи бор.Ахир дардини берган Аллоҳ давосини ҳам беради дейишади-йу, Келдиёр мана шу масалада бироз оқсайди. Келдиёрнинг фикр нуқтайи назаридан қарайдиган бўлсак, унинг фарзансизлиги учун, фарзанд кўриш мақсадида бошқа бир Хумора исмли қизни ўзига рафиқа қилиб олишида ҳам нисбатан тўғридир, аммо, умумий маьнода олиб қаралса бу нотўғри иш.
Ҳозирги кунда ҳам бизнинг ҳаётимизда мана шундай Келдиёр, Қумри, Хумора исмли инсонлар тақдири бўлиши шубҳасиздир!
Инсон Ҳаётга келибдими, қувониб яшаши лозим, бир-биридан ниманидир яшириб, ёлғон ҳаёт кечириши керак эмас ! Фарзандсизлик масласига келадиган бўлсак, бу ҳам синовдир. Асли ҳаёт ҳам синовлар асосида қурилган эканлигини, мантиқий фикрлаш орқалигина билиб олишимиз лозим.
Инсон денгизда чўкаётган бўлса, унинг ёнида икки кема мавжуд бўлса, иккисидан бирини танлаши лозим. Қаҳрамонимиз Келдиёрда иккитаси тугул биттасини ҳам танлашга имкон қолмайди. Чунки у ёлғонлар асосида икки қалб эгалари билан яшаб келаётган эди. Воқеалар ривожи шунқанги шиддатлик билан тус оладики, спектакл сўнгида ҳамма ёлғонлар фош бўлади. Хумора ҳамда Қумри Келдиёрни тарк этиб кетишади. Спектакл сўнгида сиз азиз мухлисларда Келдиёрни икки хотинидан бири танласа яхши бўларди деган фикр жавлон уриши табиий, ва ниҳоят биринчи хотини Қумри эрини кечиради. Қувончли хабар фарзандли бўлиш арафасида турган қувонч билан спектакл якунланади.
Спептакл ўз номи билан комедия бўлганлиги боис, томошадаги барча воқеа-ҳодисалар кулги остига олинган. Лекин таг замирида эса ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатлари бўртиб турганлиги зукко томошабинга яққол аён бўлиб туради.
Хулоса ўрнида шуни таькидлашимиз лозимки, ёш оилаларга, оила бўлиш арафасида турган барча йигит қизларга бу ҳаёт ичидаги ҳаётга қадам қўяётганларида эҳтиёткорона муносабатда бўлишларини ва сабр уларнинг асосий маьнавий қуроли бўлиши кераклигини унутмаслиги лозим!
Равшан Хуррамов