Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
21.05.2018 / 18:49:14
Қўрқмас Сагатов ижодига чизгилар1938 йилнинг 11 апрелида Тошкент шаҳрида таваллуд топган Қўрқмас Сагатов Марказий Осиёда ягона бўлган хореография билим юртининг битирувчиси, 1962 йилда Москва хореография академиясининг малака ошириш бўлимида тахсил олган педагог. Бундан ташқари 1991 йилда Тошкент давлат маданият институтининг кундузги бўлимида Маданий – маърифий ишлар ходими, оммавий байрамларнинг ташкилотчи – режиссёрлиги бўйича олий маълумотли мутахассисдир. Ўзбек маданиятининг атоқли арбобларидан Қўрқмас Сагатов 80 йиллик таваллуд айёмилари билан муракбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб суҳбатга чорладик. Санъатга кириб килишингиз ҳақида гапириб берсангиз? 1938 йилнинг 11 апрелида Тошкент шаҳрида туғилдим.Балет саньатига кириб келганимни сабаби хақида очиқ айтишим керак. Мен 1946 йилдан 1956 йилгача етим болалар уйида тарбия олганман. Олдин буни “Деддом” дейишарди. 1942 йилда мени отамни урушга олиб кетиб, шу йил охирларида қорахат келган. У қорахат қаердан келган, ким ёзганлиги маьлум эмасди?Мана кўп йиллар кейин Ленинградда, Белоруссияда, Украинада, Кавказда архивни қидириб тополмаганман. Нимага деганда биринчи урушга юборилган одамларнинг ҳужжатлари яхши архивда сақланиб қолмаган экан. Ҳеч ким бунга ахамият бермаган. Шунинг учун ман отамни сал-пал эслайман, ҳозир кўрсам хам танимас эдим. Энди онамда ўзи иккита бола билан уйсиз тузукроқ ишсиз қолгани учун архив бошқармасида фаррош бўлиб ишга кирганлар. Энди квартирага тўлаш учун пул керак. Бу ишлаган ойликлари квартирага етмайди, квартирага берса болалар оч қоларди. Шунинг учун архив бошлиғи мана шу ерда тургин, хеч бўлмаса олган ойлигингга болаларингни боқасан деб раҳми келиб ёрдам берган эди. Ана шундан кейин ўғил бола тарбияси қийин ва оғир бўлади деб, онам мени Лабзакдаги 3-етим болалар уйига топширганлар. Етим болалар уйининг ёзли дам олиш жойи бор эди.1950 йилда Хореография билим юртидан директори, бадиий рахбари, битта-иккита ўқитувчи мураббийлар келишган. Улар 30 та ўғил болаларни саралаб танлаб олишган. Улар ичида Юсупов Ибрагим “Навоий” театрини бош балейтместри бўлган (худо рахмат қилган бўлсин) Зайнутдинов Хайрутдинлар билан бизлар синфдош бўлганмиз. Мана шу болалар билан бирга ўқиб битирганмиз.Мана шу мактабда ўқиб ўрганимдан сўнг “балет” мени қабул қилган. Мен буни нималигини билмаганман. Бу қанақа балет? “Балет” ўзи нима дегани? Мен буни спорт тури деб уйлаганман “гимнастика” деб ўйлаганман. Кейин секин-секин ўқиб киришиб кетганман. Бу сохага ўзим билмасдан туриб кириб қолганим учун бошида бироз қийналганман. Биринчи устозларингизни ёд олсак ? Мени биринчи ўқитувчим Шакасимова Тамара Шагубаевна бўлган. Мана шу инсонлар бизларга балетни ўрганиб, санъатда ўз йўлимизни топишда сабабчи бўлишган.Ўқитувчиларимиз жуда кучли бўлган, улар тўғри тарбия берган, улар тўғри тушунтириб, балет санъатига ҳавас уйғотан. Мен бўлсабалетнинг қанчалик машаққатли эканлигини билмаганман. Энди ўша вақтдаги директоримиз МихаилХаратов, Мукаррама Турғунбоева, Розия Каримова каби устоз саньаткорларимиз бизларга алоҳида эътибор билан қарашган. Мана шу инсонлар бизларга балетга киришиб ҳавас қилишимизга хам мана шу инсонлар сабабчи бўлишган. Иш фаолиятингиз ва ижро этган ролларингиз ҳақида маълумот берсангиз? Иш фаолиятимни 1957 йили билим юртнинг биринчи қалдирғочларидан бўлиб,янги очилган Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрига ижрочи хореограф бўлиб ишгатаклиф қилишди. Катта саҳнада Г.Г.Измаилова, Б.Р.Қориева, Х.А.Комилова, Д.Б.Орипова, С.Р.Тангуриева каби машҳур балериналар билан биргаликда саҳнада “дуэт образларини” ижро этгаман. “Дон Жуан” билан “Оқ қуш кўли”даги ролларимни мени саҳнага илк қадам қўйган йили ижро этган ролларим. Мен ижро этган ўнлаб партиялар орасида анчагина нодирлари бор, аммо Трубадур билан Масҳарабоз образи беназирдир. “Боғчасарой фаввораси” балет спектаклида Нурали, “Золушка” балет спектаклида масхарабоз, “Доктор Айболит” балет-спектаклида Ванечка, “Дехқонча па дэ дэ” балет-спектаклида дехқон, “Олтин калит” балет спектаклида Буратино образиларини яратганман. Ўзбек балет-спектаклларидан эса “Семурғ” балетида масҳарабоз,“Темур Малик” тарихий балет спектаклида бош аскар, “Дилором” операсида яккахон образларини ижро этдим. Бундан ташқари “Мусиқали қутича”, “Полька через ношку”, “Хитойча бажок” каби концерт дастурларида ҳам ўзимнинг яккахон ижроим билан қатнашганман. Педагогик фаолиятингизни қачон бошлагансиз? 1957 йилда олий мактабда ўқиб юриб, педагогик иш фаолиятимни бошлаганман.Педагогик маҳоратни ошириш мақсадида 1962 йилда Москва академик хореография билим юртида балет театри ижрочилари учун алоҳида малакани ошириш курслари очилди. Бу имконият мен учун жуда қўл келди. Москва шаҳрига ўқишга кетиш имкониятига мушарраф бўлиб, ўқув йили давомида, хореограф ўқитувчилик маҳоратини, дарс бериш дастурларини ўзлаштирдим. Шундай қилиб бир вақтнинг ўзида ҳам театрда ижрочи, ҳам хореография билим юртида ўқитувчилик фаолиятимни олиб бордим. 1978 – йилдан 1991 йилга қадар ўзбек хореография билим юртида бадиий раҳбар лавозимида ишлай бошладим. Мактабга жуда кўп санъаткорларни жалб этиб, ёш ижодкорларга эса устозлик қилиб йўл йўриқ кўрсатдим. Тарихда бу Зинаида Николаевнадан кейин иккинчи раҳбарлик эди. Бадий раҳбарлик лавозими даврида ўқув даргоҳига энг етук устозларни дарс беришга таклиф қилдим. Улар қаторига Б.Қориева, Қ.Миркаримова, Г.Хамраева, В.Проскурина, Т.Юнусова, С.Шарипова, В.Васильев, Д.Жабборова, М.Аҳмедова, Р.Низамова, З.Сафарова, С.Мансурхўжаевалар бор эди. Туркия давлатидаги фаолият ҳақида сўзлаб беринг? 1981 йили Туркиянинг Истамбул, Измир каби шаҳарларидаги балет мактабларига педагоглик иш фаолиятини олиб бориш таклифи тушди. Мен бу таклифларни асло рад этолмадим. Чунки ўша балет мактаблари очилишига ҳам ўзим туртки бўлган эди. Ҳаттоки Измир шаҳрида янги опера ва балет театри очилишида ҳамма ташкилий ишларда ўзим бош бўлиб, “Жизель” балетинига балетмейстерлик ҳам қилганман. Шу сабабли 2001 йилда Измир опера балет театрининг йигирма йиллигини нишонлаганда уларнинг азиз меҳмонини бўлди. Туркияликлар мени ўзларининг устози деб билиб, “Балет профессори” деб улуғлаб келишади. “Орлеу” VI Халқаро кўрик танлови қандай фикрдасиз?
Қозоғистон Республикаси спорт ишлари вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикасининг Президенти жамғарма фонди ҳомийлигида жорий йилнинг 4-апрелдан 10-апрелига қадар Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳридаги А.Селёзнёв номли хореография билим юртида VI Халқаро “Орлеу” кўрик танлови бўлиб ўтди. Унга кўра Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия Япония, ЮАР давлатлари ҳамда ўзимизнинг Ўзбекистон Республикамиздан бир қанча вакиллар қатнашишди. Кўрик танловда қатнашувчилар сони 147 тани ташкил этди. VI Халқаро “Орлео” кўрик танлови 3та йўналиш бўйича “Классик рақс”, “Ҳалқ рақси” ва “Замонавий хореграфия” бўйича бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасидан Тошкент давлат миллий рақс ва хореграфия олий мактабида тахсил олётган ўқувчилардан 18 нафари ўқитувчилардан эса 7 нафари иштирок этиб, энг нуфузли ўринларни қўлга киритди. Тошкент давлат миллий рақси ва хореография олий мактабининг ўқувчи ва талабалари улар хоҳ кичик бўлсин, ҳох катта барчасининг юрагида шижоат, ғайрат бисёрдир. Биздоим миллий рақсларимиздан биринчиликни эгаллар эдик. Бу гал классик рақсдан ҳам ютиб чиқдик. Бундан кўриниб турибдики бугунги кунда бизнинг рақс санъатимиз ишончли қўлларда. Иқтидорли ёшларни балет саньатига ўргатиб ривожлантиришимиз керак бўлади. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 августдаги “Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари” билан бўлган учрашувдаги кўтарилган масалалар хореография балет, рақс санъатига қандай таьсир кўрсатди? Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромоновичнинг 2017 йил 3 августдаги Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан бўлган учрашувдаги маърузасида ўзбек миллий рақс саньатининг ютуқ ва камчиликлари ечимига қаратилган мавзулар хақида маьлумотлар берилди. Президентимизнинг рақс саньати масалалари бўйича чиқарган фармонлари орқали бир мунча кўтарилишлар бўлди. Зеро, барча саньаткорларни йиғиб, қўйилган масалалар миллий рақс йўналишлари қай даражада, янги мусиқий асарлар, балет саньатига янгича ёндошувлар хақида фикр ва мулохазалар юритилди. Мана бизни ифтихоримиз катта бойлигимиз, катта хазинамиз рақс санъатидир. Хозирги ёшлар хақида: Хозир яхши биладиган ёшларимиздан бири Шерзод Кенжабоев, Дилором Мадрахимова, Сехриё Мирзаева кабилар ёшларимиз “Нихол” давлат мукофотига сазовор бўлишди. Қобилятли устозлар талабаларга билим беришмоқда.Устозлардан олинган билимлар натижаси ўлароқ талабаларимиз турли давлат ва хорижий тадбирларда биринчилини олиб келишмоқда. Сермазмун суҳбатингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
Ш.В.Умаров ТДМРХОМ “Санъат назарияси ва тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси
|
|