Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
15.06.2018 / 16:46:41
К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида "Тошкентнинг катта қалби" номли фильми намойишига бағишланган маънавий-маърифий тадбир болиб ундиЖорий йилнинг 30 май куни соат 09:00да институт “Ёшлар ижод маркази”да таникли журналист Борис Бобоев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Бадиий учрашув "Тошкентнинг катта қалби" номли фильми намойишибилан бошланди. Фильм 2016 йили “Фаввора фильм” (режиссёри — Ҳожимурод Валиев, монтажчи режиссёр — Денис Кодзаев, операторлар — Абдулла Тўлаганов (Ўзбекистон), Роман Кайков (АҚШ), Александр Клепалов (Россия), Семён Кацив (Исроил), лойиҳа продюсери, “Фаввора фильм” студияси раҳбари Келдиёр Хўжаёров) студиясида яратилган. Фильм намойишидан сўнг институт ректори тадбирни кириш сўзи билан очиб, маъруза ва фильм хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шундан сўнг, сценарияси муалифи Борис Бобоев фильмни суръатга олиш тарихи ва фильм хақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Картина ўзбек халқининг уруш йилларидаги жасорати, бу ерга бошпана излаб келган бир ярим миллион қочқин ҳақида ҳикоя қилади.
Фильм муқаддам Исроил, Озарбайжон, Австрияда муваффақиятли намойиш қилинган эди. У, шунингдек, Нью-Йорк ва Бруклин кинозалларида катта шуҳратга эришди. Квинсдаги Бардавомлик марказида ўтказилган намойишда унга юксак баҳо берилди. Презентация АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси, шунингдек, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консуллиги кўмагида ўтказилганлиги ва тадбир Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланганлиги хақида фикрларини билдирди. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита фильм жавоблар олишди. Институт ректори Х.Р.Аминов "Тошкентнинг катта қалби" номли фильми мазмун-моҳияти тўғрисида фикр билдирган ҳолда, Борис Бобоевга институт раҳбарияти номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.
Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими
|
|