Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
18.02.2019 / 12:11:14
"Сақил" Ансамбли Эронлик мухлисларга ўзбекона мусиқий гулдаста туҳфа этди.Ўзбекистоннинг “Сақил” Ансамбли куни кеча Теҳрон шаҳрида 34-бор ташкиллаштирилган Фажр Мусиқа Фестивалида иштирок этиб, Эронлик мусиқа шинавандаларига Ўзбек мумтоз ва миллий чолғу куйларидан гулдаста туҳфа этди. Ансамблниниг ижро дастуридан Ўзбек мумтоз мусиқа меросидан Шашмақом, Фарғона-Тошкент мақом йўлларидаги асарлар билан бир қаторда мумтоз йўналишдаги халқ куйлари, ҳамда бастакорлик асарлари ҳам ўрин олди. Ансамбл раҳбари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Холтожиевнинг чанг созида, Ўзбекистон халқ артисти Абдулаҳад Абдурашидовнинг най созида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Қодировнинг ғижжак созида ижро қилган асарлари мухлисларнинг алоҳида эътирофга сазовар бўлди. “Сақил” ансамбли 2018 йилда Шахрисабз шаҳрида илк бора ташкиллаштирилган Халқаро Мақом Санъати Форумининг "Энг яхши мақом ансамбли" номинацияси соҳиби бўлиб, жамоанинг Фажр Фестивалидаги иштироки OXUS Culture жамиятининг Фестивал ташкилотчилари билан ҳамкорлиги асосида амалга оширилди. Фажр Мусиқа Фестивалига 1986 йилда асос солинган бўлиб Фестивалнинг илк номи “Инқилобий қўшиқлар ва мадҳиялар” (The Revolutionary Songs and Anthems Festival) деб номланган. 12та мусиқий жамоа иштирок этган илк Фестивал инқилобдан кейинги илк катта ва аҳамиятли тадбир бўлган. 1990 йилда Фестивалнинг номи Фажр Мусиқа Фестивали (Fajr Music Festival) га ўзгартирилган ва икки йил ўтиб, илк маротаба халқаро Фестивал сифатида ташкил этилган. Ушбу Фестивалданинг илк хорижлик қатнашчилари Тожикистон, Озарбайжон ва Ҳиндистонлик мусиқий жамоалар бўлган.
Фестивал ҳар йили Феврал ойида ташкиллаштирилиб, унда турли мусиқий йўналишларда ижод қилаётган Эронлик ва хорижлик мусиқий жамоалар таклиф этилади.
Ҳусниддин Ато Фажр Мусиқа Фестивалидан махсус Суратлар муаллифга тегишли
|
|