Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
29.07.2019 / 16:02:43
"Шарқ тароналари": Халқаро мусиқа фестивалиҲар икки йилда бир ўтказилувчи “Шарқ тароналари” халқаро фестивали бетакрор мусиқамизни жаҳонга танитаётган, дунё халқлари мусиқа санъати вакиллари эътиборидаги, маҳоратли ижрочи ва жамоаларнинг ижодини намойиш этишга кенг йўл очаётган, ижодий лойиҳа саналади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 26 февралда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Жорий йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивалидан кўзланган асосий мақсад - халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, дунё тинчлиги, халқлар ўртасида дўстлик ва аҳилликни кенг тарғиб этиш, Шарқ халқлари мусиқа санъатларини ривожлантириш ва унинг аҳамиятини янада ошириш, Ўзбекистон ҳамда бошқа давлат халқларининг мусиқа санъати анъаналарини қамраб олиш, улар билан яқиндан илмий ва ижодий мулоқотлар ва ҳамкорлик қилиш, Шарқ мамлакатлари мусиқа санъатининг анъаналарини асраш, маданий мулоқотни янада ривожлантириш, Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъати соҳасидаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, давра суҳбати, тақдимот ва маҳорат дарсларини ташкил этишдан иборат. Фестивалнинг очилиш маросимида ЮНЕСКО бош директори Одрэ Азуле хоним ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Фестиваль доирасида 27-28 август кунлари “Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтади. “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг бу йилги дастурига бир қанча янгиликлар киритилган. Жумладан, фестиваль доирасида мусиқий жамоаларнинг чиқишлари, халқаро илмий анжуман, соҳанинг етук халқаро мусиқа мутахассислари билан учрашув, тақдимот ва давра суҳбатлари ўрин олган. Регистон майдонида тадбир учун саҳнанинг монтаж ишлари якунланган, томошабинлар жойлашадиган амфитеатрда жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон санъат арбоби, фестиваль бош режиссёри Баҳодир Йўлдошев бошчилигида очилиш маросимига тайёргарлик давом этмоқда. Дастурга 200 нафардан ортиқ энг истеъдодли хонанда ва созандалар, миллий симфоник оркестр ва рақс жамоалари жалб этилди. Дастурдан халқимиз мусиқа ва қўшиқчилик анъаналарининг энг нодир намуналари, мақом ва фольклор қўшиқлари, мусиқалар ўрин олган. Мусиқалар шарқ ва ғарб чолғу асбоблари ҳамоҳанглигида яратилмоқда. Бу йил ҳам ҳозирча 78 давлатдан хонанда ва созандалар, бадиий жамоа ва ансамбллар, санъат ва мусиқашунослар иштирок этиши кутилмоқда. Шу тарзда бу йил “Шарқ тароналари”да илк бора иштирок этувчи давлатлар ҳам мувжуд.
"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивал дирекцияси
|
|