Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь
Литература
Мир знаний
21.03.2021 / 16:19:35

"Шеърият менинг ҳукмронлигим, мен унга абадий бўйсунаман..."


21 март – Халқаро Шеърият куни 1999 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 30-сессиясида тасдиқланган бўлиб, бу айнан баҳорда кеча ва кундуз тенглашадиган кунда нишонланади. Бу йил мазкур байрамнинг 22 маротаба ўтказилиши. Ўзбекистонда бу кунда яна яшариш, янгиланиш, нафосат, гўзаллик байрами бўлган Наврўз ҳам кенг нишонланади.

Бутунжаҳон Шеърият кунининг тарихи 1938 йилдан бошланади. Айнан ўша вақтда таниқли шоира Тесса Суизи Уэбб бундай кунни байрам сифатида нишонлаш ташаббуси билан чиқди, бу ташаббусни Американинг Огайо штати қўллаб-қувватлади ҳамда қадимги рим шоири Вергил туғилган кун, 15 октябрни – Шеърият куни деб эълон қилди. 1950 йилга келиб Шеърият кунини нишонлаш Америка учун анъанага айланди. Мексикада эса бу кун Миллий шеърият куни сифатида нишонланган. Европа мамлакатлари ҳам бу анъанани қўлладилар. Гарчи байрам расман тан олинган бўлмаса-да, лекин бутун дунёга тарқалиб улгурди. Ва фақат 1998 йилда Марокконинг ташаббуси бўйича ЮНЕСКОнинг Бош Ассамблеяси Бутунжаҳон шеърият кунини эълон қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун киритди.

Бу байрамнинг асосий мақсади замонавий жамиятнинг маданий ҳаётида адабиётнинг муҳим аҳамиятини таъкидлаш, бутун дунё шоирларини бирлаштириш ҳамда уларга ўзлари ҳақида билдиришлари учун ҳуқуқ ва имкониятлар бериш, шеърий тарзда ўзини ифодалаш орқали тилнинг турли хиллигини қўллаб-қувватлаш ҳамда йўқолиб бораётган тилларга эшитилиш имконини беришдан иборатдир. Шеърият куни шеъриятнинг ривожланишига кўмаклашиш учун мўлжалланган бўлиб, шоирларни ҳурмат қилиш, ўқишга, ёзишга ва шеъриятни ўқитишга бўлган қизиқишни ошириш учун ажойиб имкониятдир. Бу кун нафақат шеъриятнинг, балки санъатнинг бошқа турларининг ривожланишига ҳам ўзига хос туртки беради, ахир тадбирларда ҳар қандай ижодий йўналиш иштирок этади, хоҳ у рақс бўлсин ёки мусиқа. Йил сайин ўтказиладиган тадбирларнинг кўлами тобора ортиб бормоқда.

Бутун тарих давомида шеърият жамиятнинг ажралмас қисми бўлиб келган. Уни ҳар бир маданиятда ва ҳар қайси қитъада топиш мумкин. Шеърият мамлакатларни, халқларни, маданиятларни бирлаштиради ва инсонларни бир бирларини тушунишларига ёрдам беради. Асрлар давомида шеърий шаклга йўғрилган фикр ва ҳис-туйғулар биз ҳаммамиз битта катта оила ва биз турлича бўлсак-да, аслида бир биримизга жуда ўхшаш эканлигимизни эслатиб одамлар қалбига сингиб боради.

Бизнинг замонавий инновацион технологиялар асримизда бизни кино, онлайн ўйинлар ҳамда даҳшатли куч билан ўзига тортаётган интернет эгаллаб олаётган бир вақтда шеърият кераксиздек кўриниши мумкин. Аммо бир қарашда қандай туюлишидан қатьи назар, шеърият керак ва у мавжуд. Ва у ҳамиша туғилади, ахир ҳар бир замоннинг ўз жозибаси бор. Шеъриятда сўзнинг сеҳрли жозибаси инсоннинг руҳиятига шунчалик даражада таъсир кўрсатадики, инсон ўзини гўёки баландликнинг юксак чўққисидадек ҳис қилади. У худди мусиқа каби, баъзан ичимиздаги айтолмайдиган, ифодалаб бера олмайдиган, лекин кўпинча, сатрларга битадиган ўша тушунарсиз ҳис-туйғуларимизни ифода этишга имкон беради. Шеърда оҳанг бор, мусиқа бор ва аввал қалбга сўзнинг оҳанги, мусиқаси кириб боради, сўнгра ақлу фаҳм кўмагида хотирага муҳрланади. Натижада сўз мағзида нимаики бўлса, қалб ўша билан тарбия топади. Шеърият учун воқеа ва тафсилотлар тасвири эмас, балки инсон руҳияти ифодаси муҳимдир. Шеърият, асосан, инсон туйғуларига таъсир кўрсатиш воситаси саналгани учун ҳам унинг мусиқийлиги, оҳангдорлиги ва жарангдорлигига алоҳида эътибор берилган. Шеърият намуналари фақат мазмуни билан эмас, балки ифода тарзи орқали ҳам ўқувчилар ва тингловчиларни ром этган. Бу эса шеърият намуналарининг куйлайдиган даражадаги қатъий акустик хусусиятларга эга бўлишини тақозо қилган. Шеъриятда муайян мусиқий зарб (ритм) ва қофия, поэтик синтаксис ва инверсиялар қўлланиши сўзларнинг ҳаракатчанлиги, оҳангдорлиги ва ёқимлилигини таъминлайди. Бу ҳол мазмун товланишларига эришиш борасида Шеъриятга туганмас имкониятлар беради.

“Шеърият” сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, poieo – яратмоқ, ижод қилмоқ, тузмоқ, бунёд этмоқ деган маъноларни англатади. Бу, эҳтимол, инсониятнинг энг улуғ ютуқларидан биридир. Ҳамма ҳам буюк ва таниқли шоир бўлавермайди, лекин кўпчилик умрида бир марта бўлса-да, шеър ёзишга уруниб кўради. Ахир, ҳар бир инсон ҳаётида эшитган биринчи мисралари бу албатта, алланинг сўзларидир. Кейин эса мактабда шеърлар ёд оламиз, қўшиқлар куйлаймиз, байрамларда шеърий табриклар ёзамиз. Албатта, шоирлар турли даражадаги истеъдодларга эга бўлишади, лекин баъзан фикрлаш ва қалбан ҳис қилишга ундайдиган умри боқий асарлар яратиб, уни инсониятга тортиқ этадиган даҳолар ҳам туғилади. Ҳамма замонларда инсонлар шоирларга ишонишган ва уларни эъзозлашган, ҳурмат қилишган.

Шеърият – эркинликнинг акс этиши, сўз қудрати ва ҳар бир халқ, миллат маданиятининг ажралмас қисмидир. Шеърият жамият ва табиатда рўй берган ҳаётий ҳодисани бадиий ҳодисага айлантириш воситаси ҳамда шахсий кечинмаларни, шоирнинг бетакрор ва ҳақиқий ҳисларини ифода қилишнинг йўли сифатида ривожланиб келмоқда. Шеър ва адабиёт маънавият ва маърифатни оширадиган воситалардан биридир. Яхши шеърга ва адабиётга ошно бўлиб ўсган инсондан асло ёмонлик чиқмайди.

21 март – Халқаро шеърият кунида Ўзбекистон халқ шоири, ўзбек шеъриятининг классикаси Абдулла Орипов таваллуд топган. Бу йил у 80 ёшга тўлган бўлар эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорига асосан юртимизда шоирни хотирлаб турли тадбирлар, видеоанжуманлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида видеоанжуман шаклида хотира тадбири ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Акмал Саидов, Ғулом Мирзо ва Қаландар Абдураҳмоновлар ҳаммуаллифлигида “Ўзбекистон – дилбар Ватаним” номли ажойиб китоб нашрдан чиқди. Унда адиб ҳақида турли йилларда нашр этилган мақолалар, эссе ва тақризлар ўрин олган.

 

Баҳор айёмида қазо ножоиз,

Баҳор айёмида туғилмоқ фарздир.

Баҳор минбардаги биринчи воиз,

Баҳор яшамоққа берилган қарздир.

 

Яна умид билан уйғонар олам,

Баҳор бу, ҳар нечук, илоҳий сасдир.

Олис уфқларга боқурман мен ҳам,

Баҳор ибтидодир, якун эмасдир.

 

Дунё санъатсиз қулайди, сўзсиз унинг ажралмас қисми шеърият ҳисобланади ва биз буни доимо ёдда тутишимиз керак.

 ЛОБАР РУЗИКУЛОВА
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази Таҳририят-нашриёт бўлимининг
етакчи мутахассиси





Другие материалы рубрики

06.03.2021 / 19:14:39

Слово о творчестве Бродского

Творчество Иосифа Александровича Бродского является значительным явлением мировой литературы второй половины минувшего столетия. Одной из причин его популярности можно считать непохожесть, оригинальность, "выбиваемость из ряда" современных русских поэтов, что, как известно, привлекает многих читателей. Кроме того, Бродский стихи свои как поэт одиночества четко вписал в основную эмоцию современного человека. Далее...

06.03.2021 / 18:59:49

"Двадцать вёсен" и три года творческого горения

Третьего марта 2021 года, в Международный день писателя, в Ташкентской и Узбекистанской епархии РПЦ состоялась долгожданная презентация коллективного поэтического сборника литературно-творческого объединения "Данко". Далее...

01.03.2021 / 19:42:28

В первый день весны в нашей стране широко отмечается день рождения народной поэтессы Узбекистана – Зульфии Исраиловой

Центр культуры №5 города Самарканда не оказался исключением. 1 марта сотрудники Центра провели в Самаркандской общеобразовательной школе №73 литературно-музыкальный вечер, посвящённый жизни и творчеству поэтессы. Далее...

01.03.2021 / 19:34:45

АДЕЛЬ ЧИЛЯКОВА: СВОИМ ИСКУССТВОМ ПРИКАСАТЬСЯ К СЕРДЦУ ЛЮДЕЙ

Имя Адели Чиляковой в творческом мире хорошо известно. Её таланты ценят не только в Узбекистане. Она лауреат международных и республиканской премий Узбекистана, России, Чехии. Далее...

01.03.2021 / 19:21:03

В год юбилея Навои российские ученые готовят к изданию каталог его рукописей в собраниях Казани

О новом проекте рассказал зам. директора Государственного музея Востока в Москве Илья Зайцев на прошедшей в г. Оренбурге Международной видеоконференции "Культурное наследие народов Евразии: вехи истории", посвященной 580-летию со дня рождения великого поэта и мыслителя, основоположника узбекского литературного языка Алишера Навои (1441–1501). Далее...





11.05.2021 / 20:13:09
"НА СЦЕНУ ПРИХОДИТ ОПЕРА..."
 
10.05.2021 / 22:10:35
В Молодежном театре Узбекистана готовятся представить публике новый спектакль по пьесе Олега Данилова "Леди на день".Постановка осуществлена известным московским актером и режиссером Дмитрием Астраханом
 


12.05.2021 / 20:06:42
Программа показов "Фильмы режиссеров-женщин" ("Женский взгляд в современном кино"). В рамках Goethe Kino 2021
 
08.05.2021 / 19:53:53
Молодые узбекские кинематографисты получили гранты на создание отечественных фильмов
 


10.05.2021 / 20:40:03
Выделается 800 млн сумов для поддержки инновационных проектов в сфере туризма
 
29.04.2021 / 19:45:40
Прошел международный круглый стол на тему "Актуальные вопросы развития зиёрат-туризма"
 


14.05.2021 / 19:07:24
Марсель Марсо: "Чародей молчания" и "Поэт тишины"
 
05.05.2021 / 22:55:01
Ко мне идут, чтобы влезть в любимое платье, а меняют весь образ жизни. Евгения Балтаева о своем любимом деле
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2021 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте