Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
09.01.2020 / 21:05:30
Самарқандда Янги йил тадбирлари давом этмоқдаЯнги йил байрам шодиёнаси болажонларнинг энг севимли ва уларни бир умрга эсида сақкланиб қоладиган, ажойиб саргузаштларга бой маданий-маърифий тадбирлардан бири ҳисобланади. Агар улар бундай томошаларда ўзлари иштирок этсалар борми, ундай дамлар ҳеч қачон уларнинг хотирасидан чиқмайди. Самарқанд шаҳар 5-сон маданият марказида фаолият кўрсатиб келаётган бадиий ҳаваскорлик жамоалари Янги йил арча байрам шодиёнасига бағишланган “Бизнинг Қор бобо” (Наш Дед Мороз) деб номланган театрлаштирилган мусиқий спектаклини ёш театр ихлосмантлари эътиборига ҳавола қилиб келмоқдалар. Айниқса мактаб ўқувчиларининг қишки таътил вақтида намоиш қилинаётганлиги нур устига аъло нур бўлмоқда. Байрам шодиёнаси Сўлим шаҳарчасидаги 2-маданият маркази майдонида ўрнатилган арча атрофида ташкил этилди. Болажонлар эртак қаҳрамонлари билан учрашдилар, улар ижросидаги қўшиқ ва рақсларга жўр бўлдилар, улар айтган топишмоқларга жавоб бердилар, Янги йил ҳақида шеърлар айтиб йиғилганларни шод қилдилар. Бундай маданий тадбирлар шаҳримиздаги “Қўйи Хўжа соат” ва “Хўжа соат” МФЙ раислари Рустам Якубов ҳамда Муйсинжон Жўмаевлар таклифларига асосан ташкиллаштирилди. Болажонлар “Бизнинг Қор бобо” спектаклини намоишидан жуда-жуда завқландилар, эртак қаҳрамонлари билан бирга яшадилар десак тўғри бўлади. Тадбир сўнгида МФЙ раислари томонидан ташкил қилинган Янги йил совғалари тадбирнинг асосий қаҳрамонлари Қор бобо ва Қор қиз томонидан тарқатилди. Ташкил этилаётган маданий-маърифий тадбирларда “Буратино” номли намунали болалар бадиий қўғирчоқ театр жамоаси, “Афросиёб” ва “Суғдиёна” вокал-чолғу гуруҳлари, “Рақс-хореография” ижодий жамоа аъзолари ҳамда хонандалар Шерзод Турсунов, Салоҳиддин Ориповлар фаол иштирок этиб келмоқдалар. Ўйлаймизки болажонларнинг қишки таътил вақтлари мазмунли ва кўнгилдагидек ўтади.
Очил Жуманазаров, Лола Раҳимова олган сўратлар
|
|