Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
19.02.2020 / 12:27:05
Ўзбекистон давлат хореография академиясида навбатдаги "Kitob Challange"Жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Давлат хореография академиясида “Ижтимоий – гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Мавлуда Адашева муаллифлигида “Хореография санъатида ахборот технологияларидан фойдаланиш” фани бўйича нашр эттирилган ўқув ва услубий қўлланмаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор М.Ғофуров, “Ахборот ресурс маркази” раҳбари М.Пўлатова, “Ижтимоий – гуманитар фанлар” кафедраси мудири Д.Қосимова ҳамда талаба – ёшлар иштирок этишди. Тақдимотда сўзни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор М.Ғофуров очиб бериб, ҳозирги кунда китоб мутолааси борасида ёшларимизнинг, қолаверса, барча ёш вакилларининг муносабати сусайиб кетаётганлиги ва бу ҳолат инсоннинг маънавий дунёсини шаклланмасдан қолишига олиб келаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. “Ахборот ресурс маркази” раҳбари М.Пўлатова ўз нутқи давомида: - “Ҳозирги пайтда китоб ўқиш учун барча шарт – шароитлар яратилиб берилган, сиз – у биздан талаб қилинадиган нарса фақат ва фақат ўқиш. Мана шундай имкониятларга муносиб бўлайлик, гапда эмас амалда ҳам бажарайлик”.
Муаллиф томонидан нашр эттирилган ўқув ва услубий қўлланмалар қуйидагиларни ташкил этади: 1) “WINDOWS XP operatsion tizimi” 2011- йил ўқув услубий қўлланма. 2) “Электрон педагогика асослари” 2015 - йил услубий қўлланма. 3) “Microsoft Office dasturi imkoniyatlari” 2013-йил ўқув услубий қўлланма. 4) “Интернет технологиялари” 2014-йил услубий қўлланма. 5) “INTERNETDA INTERAKTIV XIZMATLAR” 2015-йил ўқув услубий қўлланма. 6) “CASE-STUDY TEХNOLOGIYASI” 2016- йил ўқув услубий қўлланма. 7) “SPORT AXBOROT-KOMMUNIKATSIYA TEXNOLOGIYALARI” 2019-йил ўқув қўлланма. Ушбу китобларнинг барчаси талаба – ёшлар фойдаланиши учун академиянинг “Ахборот ресурс маркази”га топширилди.
Равшан ХУРРАМОВ Ўзбекистон давлат хореография академияси матбуот хизмати котиби
|
|