Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
07.04.2018 / 23:43:30
Ўзбекистон-Польша: дўстона муносабатларнинг ривожи2018 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси делегацияси Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси ҳодимлари ҳамкорлигида Польшанинг Хелм шаҳри мэриясида губернатор ўринбосари Йозеф Гурнас ва "Przyjazn-Dustlik" жамияти раҳбари Ирена Тагиева билан учрашди. Учрашувдан кўзланган мақсад, Ўзбекистондаги "Ўзбекистон-Польша" дўстлик жамияти ва Польшанинг Хелм шаҳридаги "Przijazn-Dustlik" жамияти ўртасида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси патронажлигида маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва келажакдаги истиқболли ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашиш эди. Меморандумни имзолашга бағишланган тадбирда "Przyjazn-Dustlik" жамияти раиси Ирена Тагиева ва Ҳелм шаҳри Губернатори ўринбосари Йозеф Гурнес билан бир қаторда "Przyjazn-Dustlik" жамияти раиси ўринбосари Грзегорз Низиол, Варшавадаги Коммуникация, политология ва халқаро алоқалар олий мактаби ректори Михал Голош, политология фанлари доктори, профессор Алберска Молгожато, профессор Ежи Шукальский, Хэлм шаҳри жамоатчилиги ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакиллари иштирок этишди. Учрашув давомида сўзга чиққан Ҳелм шаҳри Губернатори ўринбосари Йозеф Гурнес меҳмонларни қутлаган ҳолда, икки давлат ўртисидаги делегациялар алмашинуви албатта халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги алоқани ривожланишига хисса қўшиб, давлатларимиз ўртасида сиёсий ва иқтисодий яқинлашувга сабаб бўлишига ишонишини айтиб ўтди. Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон делегацияси раҳбари ҳам самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, "Przyjazn-Dustlik" жамияти икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда кўприк вазифасини бажаришини билдирди. 2017 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Қўмитанинг йўналишларидан бўлмиш миллатлараро тотувликни таъминлаш ва хориждаги ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг қўшни ва умуман хорижий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш "Харакатлар стратегияси" да ҳам ўз аксини топгани, ҳозирда бу йўналишларга бўлган эътибор юқори даражада эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг "Przyjazn-Dustlik" жамияти раиси Ирена Тагиева сўзга чиқиб, Ўзбекистонда яшаб ўтган даври мобайнида Поляк миллий маданий маркази раиси бўлганлигини, кўрсатган хизматлари учун Республика Раҳбарияти томонидан "Дўстлик" ордени билан мукофотланганлигини алоҳида ғурур ва ифтиҳор билан айтиб ўтди. И.Тагиева минбардан энг қийин шароитларда ҳам ўзбек ҳалқи томонидан полякларга кўрсатилган эътибор ва кўмак унинг қалбида ўчмас из ва миннатдорлик туйғусини қолдирганлигини билдирди. И.Тагиева ушбу дўстлик жамияти орқали Ўзбекистоннинг буюк ўтмиши, маданияти, урф-одатларини польшаликларга кўрсатиш ва уларнинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурларини оширишни мақсад қилганини айтди. Шундан сўнг томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган меморандумга имзо қўйдилар.
Гайратулла Шукуров
|
|