Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
07.04.2019 / 22:35:08
Санкт-Петербургда Ўзбекистон нафаси.Мўйкалам соҳиби рангтасвирчи рассом Муродулла Дониёров асли Самарқандлик. Унинг 70 дан ортик бетакрор замонавий услубда яратилган картиналари Санкт-Петербург шаҳри ва унинг атрофи минтақаларининг нуфузли кўргазма залларида ярим йилдан буён намойиш этилиб келаяпти. Ёркин, жўшқин, жарангдор ранглар билан тасвирланган картиналар петербургликлар калбига баҳорий кўтаринки кайфият бағишламокда. Бу картиналарни бирма-бир кўздан кечираркансиз Ўзбекистоннинг бу қадар гўзаллигига янада амин бўласиз! Ҳа, дарҳақикат Ўзбекистон -серқуёш ўлка деб бежиз айтилмаган! Рассомнинг дилидаги она юртга бўлган муҳаббати, соғинч туйгулари мато юзасида акс этиб турганлигини киши қийналмай англаши мумкин. Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги 13инчи мактабини аъло баҳолар билан тугатган, Республика П.Беньков номидаги рассомлик билим-юртини 1989 йил битирган рассом Муродулла Дониёров билан қурган суҳбатимизда у ўзининг тасвирий санъат мухлисларига шундай дейди: "Мен табиатни тоза ва тиниқ ранглар билан идрок қиламан. Картиналаримда ҳеч қанақа хира рангларни кўрмайсиз. Ҳар битта картинам ўзига хос кайфият билан яратилган. Бу кўргазмаларни тагида жуда кўп машаққатли меҳнат ва орзу умидлар ётибди. Шу туйғуларим билан картиналаримни яратдим. Юрагимдаги ҳис туйғуларимни мой бўёклар орқали тасвирга тушурдим. Буларнинг ичида меҳр-муҳаббат, завқ-шавқ, орзулар бисёр. Йиллар давомида ишлаган картиналарим ҳам бўлди, бир неча соатларда ишлаган картиналарим хам бор. Саркт-Петербурглик ёш мухлислар сўрашади: "Ўзбекистонда шундай ранглар борми?" - деб, мен эса "Ўзбекистон табиатини ёзиш учун ҳатто бўёқларни ҳам кучи етмай қолади баъзан", - деб ҳазиломуз жавоб бераман" - изоҳ беради рассом.
Муродулла Дониёровнинг кўргазмалари Санкт-Петербург, Карелия ва Кириши шаҳарларида давом этиб ҳали якунига етмаган бўлса, энди Москва ва Эстония чегараси ёқасида жойлашган Ивангород шаҳарларида ҳам бу картиналар кўргазмаси намойиш этилиши кутилмоқда.
Биз бетакрор исътедод эгаси Муродулла Дониёровга келгусидаги ижодий сафарларига омад тилаб коламиз.
Сомий Содиқов. тел: 90 9263603
|
|