Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
27.12.2020 / 00:08:33
Самарқандда маънавий-маърифий тадбирлар бошландиСамарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш бўйича 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий тадбирларининг асосий ғояси “Давлат ва жамиятнинг баарқарор тарақиёти ҳамда ривожланиши ёш авлоднинг илмий, ижодий ва маънавий салоҳиятига боғлиқ” деган мавзу асосида бошлаб юборилди. Бу тадбирларни асосий мақсад бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ёшларнинг ҳайриҳоҳлигини ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ахборот бериш, ёшларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш, ўғил ва қизларни фаоликка ундаш, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсатини ва уларни ислоҳотларга сафарбор этиш орқали улардаги маъсулиятни кучайтиришдан иборатдир. Бошлаб юборилган маънавий-маърифий, маданий тадбирларда иштирок этаётган маданият, адабиёт ва санъат намоёндалари ўз чиқишларида ёшларни фаоликка ундамоқдалар. Тадбирларни ташкил этишда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Халқ таълим ҳамда маданият бўлимлари, Самарқанд шаҳар маънавият ва маърифат маркази, Самарқанд вилоят ёзувчилар уюшмаси ҳамда Самарқанд шаҳар 5-сон маданият маркази фаол иштирок этмоқда. Бўлиб ўтаётган тарғибот тадбирларини янада жонли ҳамда қизиқарли бўлишида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Хуршед Нуруллаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Манавият” фидойиси кўкрак нишони совриндори, шоира Зухро Бегим Эшонқулова, шоира Эътибор Махмудова, ижодкор Муҳаммадризо Абдураҳмонов ҳамда Самарқанд шаҳар 5-сон маданият маркази хонандалари Шерзод Турсунов, Салоҳиддин Ориповлар катта хизматлари бор. Ташкил этилаётган тадбирларда Самарқанд шаҳар маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Хуршед Нуруллаев: “Мамлакатимизда оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ёшларни ислоҳотларга ҳайриҳоҳлигини оширди, ўғил-қизларни фаоликка ундади, ёшлардаги ижтимоий маъсулиятни кучайтириш бўгунги даврини талаба эканлигини такидлаб ўтди”. Шоира Зуҳра Эшонкулова эса бугунги ёшлардаги имкониятлар ҳақида тўлкинланиб гапирди ва ўзи ёзган шеърларидан намуналар ўқиб берди. Ҳозиргача ушбу тадбирлар 4, 13, 24, 33, 39, 63, 64, умутаълим мактабларида ҳамда Енгил саноат ва моиший хизмат кўрсатиш мактабларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида иштирокчилар илиқ сўзларни айтишмоқдалар Ўйлаймизки Янги йилдан кейин ҳам ушбу тадбирлар давом этади. Очил ЖуманазаровФото Лола Раҳимова
|
|