Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром
Музыка
Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
01.03.2019 / 01:16:01

ЎЗ ИШИНИНГ ФИДОИЙСИ (А.Тошматова билан учрашув)


Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ташаббуси билан сўнгги йилларида ижодкорлар ва талабалар иштирокидаги учрашувларни ташкил этиш яхши анъанага айланди. Ижодий учрашувларда устоз-шогирд анъаналарининг барҳаёт эканлигига гувоҳ бўлиш билан бирга, чинакам маҳорат дарсларида қатнашмоқдамиз. Айни мана шундай унутилмас учрашувлардар бири шу йилнинг  27-февраль куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг катта залида бўлиб ўтди. ЎзДК профессори, санъатшунослик фанлари номзоди, “Шуҳрат” медали соҳибаси Азатгул Рахимовна Тошматова ҳамкасблари, шогирдлари ва консерватория талабалари билан мулоқот қилдилар.  

Азатгул Тошматова Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган. 1983-йилда Тошкент давлат консерваториясининг афғон рубоби ва халқ чолғулари оркестри дирижери мутахассислиги бўйича, 1990-йилда “Мусиқа тарихи” кафедрасида аспирантура босқичини тамомлаган.

1998-йил “Проблемы формирования и развития оркестрового исполнительства на народных инструментах в Узбекистане” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. У ўзбек халқ чолғулари ижрочилиги муаммоларига бағишланган 100 га яқин  илмий ҳамда оммабоп мақолалар муаллифидир. Шунингдек, халқаро ва республика миқёсида ўтказилган илмий-амалий конференция ва семинарларнинг фаол  қатнашчисидир.

Ижодий учрашувни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, композитор Рустам Абдуллаев очиб берди. У А.Тошматованинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида фикр билдирар экан, йиғилган ёшларга ушбу йўл ибрат эканини таъкидлади. Азатгулнинг талабалик даврлариданоқ тиришқоқ, қатъиятли, изланувчан бўлганлигини, йиллар ўтиб мана шу изланишлар ўз самарасини берганини қайд этди. “Азатгул Тошматованинг илмий ишларини ҳозирда ёш мусикашунослар ва талабалар учун “намуна” десак муболаға бўлмайди”, деди Р.Абдуллаев. Қаҳрамонимизнинг 8 та монографияси йиғилганларга намойиш этилди. Учрашув давомида профессор Азатгул Тошматова бу ютукларга эришишида устозларининг ўрни ва аҳамияти катта эканлигини алоҳида таъкидлади ва уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 “Мусиқий чолғулар музейи каталоги” (2011) бугунги кунда нафақат Республикамизда балқи, узоқ хорижлик мутахассисларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.  Уч тилда нашр этилган католог рангли фото суратлар, миллий чолғуларнинг тузилиши, хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни қамраб олади. 

“Халқ чолғулари антологияси”, “Бухорои-шариф” (М. Бафоев телеопераси), “Ижрочилик санъати тарихи” (Ҳабибулла Раҳимов асарлари мисолида) ва бошқалар замонавий ёшларга қулай, содда ва равон тилда баён этилган. Ушбу китоблардан бугунги кунда нафақат мусиқачилар балки, кенг ўқувчилар оммаси ҳам фойдаланишлари мумкин. 

 

А.Тошматова ташриф буюрган талабаларга  миллий мусиқамиз ва  чолғуларимизни жаҳонга таништириш ва тарғиб этиш бугунги кунда ўта долзарблигини уқтирди. Ўз ишининг жонкуяр фидоийси, ҳаёт ва ижод йўлини ана шу юксак вазифага бағишлаган А.Тошматова миллий чолғуларни янада такомиллаштириш устида тинимсиз изланишлар олиб бормоқда. Натижада икки жуфт ва битта тоқ тор ўрнига тўртта торли афғон рубоби, уд чолғусининг янгича,  қулай кўриниши пайдо бўлди. Ушбу чолғулар тембри ва ижро имкониятларининг кенгайтирилгани ҳақида ҳам фикр юритилди.

 

Учрашувда талабалар томонидан миллий чолғу созларида ижро этилган гўзал миллий куйларимиз йиғилганларга манзур бўлди. Кўтаринки кайфиятда ўтган учрашув сўнггида композитор Р. Абдуллаев  Азатгул Тошматованинг мусиқашунослигимиз ривожига қўшаётган улкан хиссасини таъкидлади. Ҳақиқатдан, А.Тошматованинг илмий изланишлари биз ёш мусиқашунослар учун дастурил амал бўлиб хизмат қилади.

Ўйлаймизки, А.Тошматова билан бўлган учрашувга ташриф буюрган ҳар бир талаба уларнинг ҳаёт ва ижод йўлини намуна сифатида қабул қилиб, келгусида улар сингари миллий мусиқамизни, хусусан, миллий чолғу созларини жаҳонга кўз-кўз қилишдек олийжаноб ишга ўз улушини қўшишга ҳаракат қилса, ажаб эмас.

 

 

                  Ўзбекистон давлат консерваторияси

“Мусиқа тарихи ва танқиди” кафедраси

 I босқич талабаси

 Ўтбосарова Муштарий

Илмий раҳбар: с.ф.д (PhD) М.Ф.Абророва





Другие материалы рубрики

28.02.2019 / 18:32:15

В Большом зале консерватории блеснул своим мастерством пианист с мировым именем Фазлиддин Хусанов

Этот вечер в Большом зале консерватории принес много радости зрителям. Во-первых, играл наш земляк Фазлиддин Хусанов, который многие годы очень успешно выступает на лучших сценах мира, другим солистом была поистине блистательная ташкентская скрипачка, педагог консерватории Динара Сабитова, слушать которую одно удовольствие... Далее...

25.02.2019 / 21:25:13

Вспоминая ташкентские гастроли Карела Готта. Золотой соловей из Праги

Своё 80 - летие недавно отметил пражский "золотой соловей" Карел Готт, выдающийся чешский певец в жанре популярной музыки, известный публике не только в Чехии, но и во многих странах мира. Готт – фигура для музыкальной Чехии не менее знаковая, чем, скажем, Грабал или Кундера в сфере литературы. Далее...

25.02.2019 / 21:23:33

Эпос "Кунтугмиш" был исполнен в Насафе (Карши).

В рамках Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении международного фестиваля искусства Бахши" 1 ноября 2018 года были проведены ряд хороших и продуктивных работ неправительственными и частными организациями и предприятиями. Далее...

20.02.2019 / 23:38:15

Музыка без границ. Она сближает страны и народы

20 февраля в Государственной консерватории Узбекистана Комитетом по межнациональным отношениям и дружественным связям с зарубежными странами при Кабинете Министров Республики Узбекистан совместно с обществами дружбы "Узбекистан-Латвия" и "Узбекистан - Литва" было организовано мероприятие "МУЗЫКА УКРЕПЛЯЕТ ДРУЖБУ", посвященное к творчеству известного латышского композитора Эмилса Мелнгайлиса. Далее...

18.02.2019 / 12:11:14

"Сақил" Ансамбли Эронлик мухлисларга ўзбекона мусиқий гулдаста туҳфа этди.

Ўзбекистоннинг "Сақил" Ансамбли куни кеча Теҳрон шаҳрида 34-бор ташкиллаштирилган Фажр Мусиқа Фестивалида иштирок этиб, Эронлик мусиқа шинавандаларига Ўзбек мумтоз ва миллий чолғу куйларидан гулдаста туҳфа этди. Далее...





12.06.2019 / 00:53:57
Персональная выставка греческой художницы Евы Ливатинос
 
12.06.2019 / 00:51:47
В Самарканде прошла презентация фотоальбома Джина Акино
 


14.06.2019 / 22:37:38
Юбилейный тур "Todes"
 
13.06.2019 / 22:36:02
Умерла заслуженная артистка Узбекистана Гульбахор Юлдашева
 


07.06.2019 / 00:51:33
"Отпуск без путевки" в Узбекистане
 
02.06.2019 / 01:27:59
На выставке "Интермузей-2019" представлен виртуальный тур по Ичан-Кале
 


12.06.2019 / 23:24:41
ДОБРОГО ПУТИ "МОИМ ДОРОГИМ ПОПУТЧИКАМ"! Размышления о презентации новой книги Гухарик Багдасаровой
 
12.06.2019 / 00:44:07
Обзор 2 номера печатного органа Союза писателей Узбекистана - журнала "Звезда Востока"
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2019 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте