Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
29.05.2018 / 19:37:49
Ўзбекистон давлат санъат музейида "ДАВР ТАРОВАТИ" номли кўргазма очилдиЎзбекистон Давлат санъат музейи Марказий Осиёдаги йирик музейлардан бири ҳисобланиб, дунёнинг турли мамлакатларига оид ноёб санъат асарлари сақланиб, намойиш этиб келинади. Хусусан, Ғарбий Европа мамлакатлари ва Россия санъатига оид нафақат ранг-тасвир асарлари, ҳатто амалий санъат буюмлари ҳам музей томошабинларини ҳайратлантириб келади. Музей жамоаси 18-май Халқаро музейлар кунига бағишлаб музей томошабинлари учун туҳфа тайёрлади, яъни, XVIII асрдан XX аср бошларида Ғарбий Европа мамлакатлари ва Россия амалий санъат асарлари асосида “Давр таровати” номли кўргазма ташкил этиш режалаштирилди. Кўргазманинг очилиш маросими Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2018 йилнинг 25-май куни соат 16:00 да бўлиб ўтади. Кўргазмада XVIII асрдан XX аср бошларигача бўлган вақт давомида Германия, Англия, Франция, Австрия ва Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган амалий санъат буюмлари жумладан, Германиядаги Мейссен мануфактураси чинни буюмлари, Франциядаги Севр заводида Буше, Фальконе, Клодионнинг ишлари, Англиянинг Копленд, Россиянинг Император чинни буюмлар заводида ва бошқа Европада яратилган ноёб асарлар намойиш этилади. 1710 йилда Мейссен(Германия)да И. Ф. Бётгер томонидан фарфор тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу ерда Мейссен устахоналарида ҳашаматли идишлар ишлаб чикариш билан бирга ҳар хил турдаги ҳайкалчалар ҳам тайёрланган. Бундай ҳайкалчаларнинг андозалари Кирхнер, Кендлер, Эберлейн ва бошка немис хайкалтарошлари томонидан чизилган. Экспозицияда шунингдек, Англия, Франциянинг амалий санъат намуналари ўрин олган. Европада XVIII-XIX асрларда машҳур бўлган асарлар оқ глазурь билан қопланган жониворлар ва қушларнинг катта декоратив ҳайкалларидир. Фарфордан эса одамларнинг ҳайкалчлари, галант саҳналари, пастораллар, итальян ва француз комедияси саҳналари акс эттирилган. Айниқса халқ орасидан келтирилган образлар маънодорлик касб этади: солдатларнинг ҳайкалчалари, овчилар, ҳунармандлар, сотувчилар. Бу образлар юмористик, эркин ва рангдорлигига кўра декоратив бўлиб, XVIII-XIX асрларнинг асл намуналари хисобланади. Рус санъати ўша даврда халк донишмандлиги ва анъаналаридан илҳом олган ҳолда ўзига хос услуб билан ривожланиб борган. Асарларда Рококо безакларига содиқ қолган ҳолда, халк эртаклари ва достонлари акс эттирилган. Асарлар содда образларни тасвирлаш билан бирга эркин ранг тасвир, ҳайкалнинг нозиклиги, жиҳоз шаклларининг ҳашамдорлиги билан уйғунлашган ҳолда тасвирланган. Умуман, кўргазмада намойиш этилган асарларнинг нозиклиги, бежиримлиги, мустамкамлиги, рангларининг ўзига хослиги каби жиҳатлари ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайди. Кўргазмага турли давлат муассасаларидан, элчихоналардан меҳмонлар, санъатшунослар, музейшунослар, ўқув юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирок этиши режалаштирилган. Тадбирда иштирок этиб Ғарбий Европа ва Россия амалий санъати тўғрисида қизиқарли таассуротларга эга бўлиш билан бирга, руҳий-эстетик завқ оласиз. Кўргазма бир ой давом этади.
П.АХМЕДОВ
|
|