Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
02.03.2018 / 21:33:28
Бир гулни эслайликЗулфия таваллудининг 103-йиллигига бағишлаб. Диллар, дилларга туташган замон, Ёш қалқиб турар кўздарда ҳамон. Бир гулни эслайлик дўстгигам бир он, Ёшимиз қирғоқда бўлмасин армон. Ҳар баҳор келганда сени эслаймиз, Қалбимизни ўйнаб сени излаймиз. Кўзга зар ёш олиб, бироз йиғлаймиз. Ақлни сенлаймизу, қалбни сизлаймиз. Эй, ўзбек боғида очилган бир гул, Ҳидлари ҳар томон сочилган бир гул. Гулинг ифоридан неча қалблар шул, Ифорлар тугамас, демак сен ҳам гул. Яқинданми ё олисдан, бир овоз, Тилларга жо қилар нурли ҳур овоз. Юзингда табассум кўнглингдаги ноз, Ўйлантириб қўйди мен ёшни бироз. Кулгуларинг менинг, қалбим кулгуси, Ҳалиҳам ўйларсан юртнинг қайғусин. Сендек аждодлар бор бизлар келгуси, ўйлайман жон каби юртнинг қайғусин.
Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби 2-курс Санъатшунослик юналиши талабаси Равшан Хуррамов
|
|