Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
23.03.2019 / 23:35:02
Юртимизга ҳуш келдинг "Наврўз"Куни кеча 21-март санасида яқинда очилиш маросими бўлиб, халқимизнинг эътиборига топширилган, юртимизнинг энг сўлим ва такрорланмас, афсонавий “Ҳумо Арена” муз саройида халқимизнинг азал-азалдан миллий қадриятлари, урф-одатларини ўзида мужассамлаштириб келаётган, халқаро миқёсда кенг нишонланаётган “Наврўз” умумхалқ байрами нишонланди. Биз биламизки, наврўз байрами элимизнинг энг севимли ва қалбимизнинг тўридан жой олган миллий байрамларимиздан биридир. Ушбу байрамда барча инсонлар бир-бирининг ҳолидан хабар олишади. Меҳрга муҳтож бўлган, кам таъминланганларга меҳр қўллари чўзилиб ёрдам берилади. Айни ушбу саройда умумхалқ байрамимизнинг биринчи маротаба нишонланиши нур устига аъло нур бўлса, барча давлат раҳбарлари, кекса ва фидоий санъатимиз усталари, спортимиз юлдузлари билан бир қаторда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг ректори Тохтасимов Шуҳрат Маҳмудович бошчилигида биз талабаларнинг ҳам томошада иштирок этиши жудаям қувонарли ҳол бўлди. Анча йиллар олдин юртимизнинг бундай улкан ва улуғ байрамида қатнашиш биз учун орзу эди холос. Энди эса орзумизнинг ушалганига ўз кўзимиз билан гувоҳ бўлиб турибмиз. Демак, бундан чиқадики, чин дилдан сўралса, ниятлар, албатта, амалга ошиши муқаррар экан. Хореография олий мактаби меҳмон ҳамда мезбон сифатида иштирок этиб, кўзларида қувонч ёшлари билан мириқиб дам олишди. Катта бир муз саройида баҳор кайфиятини намоён қилиб кўрсатиб берганликлари учун, санъаткорларимизга тасаннолар айтгинг келади. Байрам аввал бошида мозийга ҳам қулоқ тутиб, фидоий санъат устозларимизни ҳам ёдга олиб кетилди. Хусусан, Камолиддин Раҳимов, Мукаррама Турғунбоева, Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Ботир Зокиров ва бошқалар. Бир сўз билан айтганда ушбу умумхалқ байрами Хореография олий мактабининг концерт дастури бўлди десак, адашмаган бўламиз. Чунки, ҳар бир дақиқани раққос ва раққосаларимиз ўзининг рангин, жилвадор чиқишлари билан безаб туришди Бундай жаннатмонанд юртда яшашнинг ўзи бир бахт, меҳрибон одамлари, уларнинг ширинсуҳан сўзлари, айниқса, давлат раҳбарининг азиз ва жонажон халқи учун барча имконият ва шароитларни кенг кўламли тарзда яратиб бераётганликлари алоҳида таҳсинга сазовордир! Байрам шукуҳи юртимизнинг барча масканларида давом этмоқда.
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси Равшан Хуррамов
|
|