Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром
Музыка
Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
02.03.2018 / 10:49:14

Унитилмас оханг ,изтиробли дард ,умрибоқий рақс...


Бир куй борки , у янграши билан саҳнага майда қадамлар ила , юзини рўмол билан яшириб, уятдан кўзларини олиб қочаётган назокат ва фасоҳатли куйга мос хиром айлаб гўзал аёл чиқиб келади. Қалбида лиммо-лим ишқ, дард-у-ҳасрат, изтиробли боқишлар , қилинаётган ҳар бир харакат чин юракдан, оташин мухаббатни изоҳлайди.

 

        Бир томошасидаёқ  кишини ўз оламига олиб кириб сеҳрлаб қўйган санъаткор, Мукаррама Турғунбоевани ўзига мафтун этиб рақсга тушуриб юборган бу куй Тановвордир. У ман қилинган доимо пинҳон сақлашга мажбур этилган мухаббат ҳақидаги куйдур. Гох ашула тариқасида, гоҳ куй шаклида, гоҳо рақс қиёфасида гавдалантирилган умрибоқий Тановор ибораси Фарғона водийсида кўпроқ ишлатилган. “Тановор”  Ўзбекистон ва  Тожикистонда қўлланиб келинган эски сўз бўлиб , “Тан” (тана) “Овар” (мархамати) деганидир. Аммо бу cўз ҳақида турлича фикрлар келтирилган.   Масалан Санъатшунос олима Любов Авдиеванинг “Тановор рақс жилолари” номли китобида ёзилишича: “Кўплаб кино муҳлислари машхур хинд филми “Дайди” ни яхши эслайдилар, айниқса ёши катталарнинг кўпчилиги кўрган бўлиши табиий. Қахрамон “Овораман” деб куйлайди, кейин русчасига у брояга деб таржима қилинади. Бу сўз эски хинд ва ўзбек тилларида “интилиш” деган маънони англатади. “Тан”сўзи ҳам энг қадимги ҳинд оврупа тилларига мансубдир. Бу сўз рус тилида “с”олд қўшимчаси билан айтилади.Тан-яни тана, қизнинг танаси деганидир. Шундан сўнг эса “станок-асос тушунчаси ҳам келиб чиққан. Ўзбек тилида  эса “тан” бу-одамнинг аъзойи баданини, ҳатто жонини ҳам англатади. Баъзи манбаларда эса “Тановор” сўзига тананинг интилиши деб изох берилган. Бир қараганда сўзнинг маънолари бир хил, аммо унинг ўзбек тилидаги асл маъносига эътибор қаратиш лозим. Чунки бу сўз асл ўзбек аёлларининг орасида тарқалган- баҳт хақидаги орзуларга интилиши оқибатида яратилган сўздир. Тановор куй қўшиқларини бизгача маълум бўлган 16 та тури мавжуд. Бу ашулаларда абадий соғинч, эрк ва баҳтли мухаббат ҳақидаги орзулар бутун дунё аёллари қалбидан жой олган оташин ишқ билан йўғрилган.. Тановарнинг ашулалари- “Қора соч”, “Тановар 1-2”, ”Ёввойи тановар”,  “Гулбаҳор ва тановар”, ”Адолча тановар”,  “Фарғонача тановар”,  “Қўқон тановари”, “Марғилон тановари” ва шу каби бир қанча номлар билан аталган . Ўзбек миллий рақслари шу жумладан “Тановор” рақсини тиклаш уни ўрганишга катта хисса қўшган  Ўзбекистон халқ артисти Розия Каримова “Тановор” қўшиғининг Фарғона водийсида кенг тарқалгани, шунинг учун унинг ижрочилари кўпинча Фарғона, Марғилон, Андижон, Қўқон одамлари  бўлганлиги хақида айтади.

    Ҳалқимиз қалб қўридан жой олган  “Тановар”  рақси жуда енгил, оддий ҳаракатлардан ташкил топганга ўхшаса-да, ундаги лирик қахрамоннинг руҳий олами, инжа ҳис -туёғулари ,бой қалби, нозик тебранишлари барчани мафтун этиб келган.  Ўзбек саҳнасида гултожи бўлиб қолган “Тановор” рақси бевосита таниқли ўзбек раққосаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мукаррама Турғунбоева номи билан боғлиқ. Ушбу ўлмас рақс тарихига назар ташлайдиган бўлсак, раққосанинг  онаси аллақачон раҳматли бўлиб кетган эди. Бир куни онасининг яқин дугонаси дутор чертиб, “Қорасоч” ашуласини айтиб ўтирганда,  шу қўшиқ куйини рақс қилиш ва ижро этиш орзуси унинг дилида ниш уради. Онасиз етим қолган Мукаррамага ўша аёл “бу қўшиқни онанг жуда яхши кўрарди” деганда, унинг юраги янада қаттиқроқ уриб кетади. Ҳақиқатдан ҳам “Тановар” куйини тинглаган инсон секин аста ўйга чўмади, ашуласини эшитиб эса қалби ўртанади аммо, “Тановар” рақсини кўрганда бутун вужуди жумбушга келади. Рақсининг ўзига хос жихати шундаки, унда хам куйи , хам қўшиғи ва албатта рақси бир саҳнада жо бўлади. Куйини тинглаб, қўшиғини хис қилиб, рақси орқали эса  аёл ички изтироблари-ю қалб кечинмаларини кўрасиз. Тановар рақсининг келиб чиқиши хакида яна бир маълумот борки, у 1930 йили Москвада қўйилаётган консертларнинг бирида ажойиб рус балеринаси Гелсер ижросида “Ўлаётган оққуш” балети билан боғлиқдир. Бу ерга Мукаррама Турғунбоева ҳам ташриф буюради ва бу балет раққосанинг қалбини тўлқинлантириб юборади, унда жуда катта таассурот қолдиради, машаққатли мехнатда чидамли бўлишга ундайди. Шундан сўнг Мукаррамахоним ўзбек рақсида ҳам мана шундай ўтли рақсни яратишни ва ижро этишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Раққоса Москвадан қайтиб келиши билан бутун Фарғона водийси бўйлаб куйи, оҳанги, мазмуни билан бир-бирига ўхшайдиган аёллар қўшиғини йиға бошлади ва уста раққосалар ҳамда қўшиқчилар бу ўзига хос аёллар қўшиқ –рақс жанрини “Тановар” деб аташларини аниқлади. Тановар устида у жуда кўп ишлади ва хар бир қўшиқ мазмунини мунтазам ўрганиб чиқди . Шу асосида 1943 йилда “Тановар” рақсини яратди. Рақснинг “Тановар” деб номланишини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Темур Махмудов шундай изохлайди : “Менинг фикримча Мукаррама опа ўз рақсини Тановар деб аташининг сабаби Фарғона водийсида аёллар ижро этадиган куй қўшиқларнинг умумий номи Тановар бўлганлиги учун эмас, балки бу рақснинг биринчи ижроси вақтида махси ковуш кийиб рақс ижро этилган, ана ўшанда махси ковишнинг ғирчиллаши раққосага ритм бериб турган, шу даврларда махсидўз косиблар бу ғирчиллашни тановар деб аташган. Балки шу сабабдан Мукаррама опа ҳам ўз рақсини “Тановар” деб атаган бўлса ажаб эмас”.

         Қийинчилик билан эришилган нарса тотли бўлади, деганларидек “Тановар” рақси бошида хаммага ҳам мақул тушавермади. 1943 йилда М. Турғунбоева уни раққослар ва артистлар Москвада Сталин мукофотига тавсия этилган томошалар кўрсатаётган , Бутуниттифоқ комиссияси қошида намойиш этди. У қилган мехнатига яраша мукофотни олди ҳолбуки, ҳаёжондан йиғлаб турган Москва бадиий театрининг буюк артисти Москвиндан бошқа барча комиссия аъзолари рақсни совуқ қарши олдилар. Уруш кетяпди, ватанпарварлик мавзуйидаги бирон нарса бўлганда яхши бўларди, дейишди улар. Шунда Москвин “Ахир бу ҳарбий рақс бўлмай тағин нима – ёш аёл севган ёрини кўришга муштоқ, у эса фронтда жанг қиляпди. “Тановар” - бу фронтга жўнатилган мактуб-ку”… деб жавоб қайтаради.

        Санъатшунослик номзоди, фахрий фан доктори Любов Абдеева ўз эсталикларидан бирида “Тановар” хақида шундай ёзади “ Бу рақс- дилдаги дардни исхор этувчи, саодатни орзу қилувчи, ёлғизликдан севиклиси томон, инсонлар томон интилишдек оташин иштиёқ яширинган қалб эшигини ланг очиш рақсидир”. Шунингдек “Тановвор” ни хеч ким ,хеч қачон, хеч қайерда, Мукаррамахонимдек латофат ва назокат ,маҳорат ва дардли ҳарорат билан ижро этмаган, деган эди: таниқли шоирамиз –Зулфия. Мана Тановар ҳақида шунча тарифдан сўнг секин аста “Тановар” куйи янграй бошлади, бу куйга мос қадамлар билан ой юзли, ўйноқи кўзли, сарви қомат, нозик бадан, соф виждон, вафодор, тоза қалбли, содиқ аёл сахнага чиқиб кела бошлади. Вафо сохиби бошига паранг рўмолни дурра қилиб ўраган, эгнига оқ крепдешиндан кўкракбурма ва ёқали енги узун кўйлак , кўйлакнинг устидан беш-бел қилиб тикилган этаги кенгроқ,  учбурчак қилиб яна уланган узун беқасам камзул кийган. Камзулнинг узун енг учидан бир оз кўйлакнинг енги чиқиб турубди. Кўйлакнинг пастидан эса атлас лозим ва оёқларига ўртача пошнали туфли кийганлигини кўрамиз. Садоқат эгасининг сочлари майда қилиб ўрилган, қулоқларида кўзни қамаштурувчи зирак, бўйнида эса тарифга тил ожиз бўлган зебигардон чақнаб турубди, билакларида эса зебигардонга ҳамоханг холда тақилган билакузук. Шу билакузук таққан қўлини олдинга узатиб қалб тўридан чиқаётган дардларини ҳаракатлар орқали кўрсата бошлади. У дам-бадам рўмоли билан юзуни бекитиб, кимдандир уялиб кўзини ерга олиб қочмоқда . Ана у рўмол ортидан мўралаб неларнидир қидирмоқда, оҳ у йўқ! Балки бу ёқдадир, нозик қўллар икки ёнга очилганча , майин қадамлар ила олдинга интилди, кўзлар бўлса ишқилиб шу ёқда бўлсинда дегандек мўлтираб боқмоқда. Эх, бу ёқда ҳам йўқ. Очилган қўллар икки ёнга тушди-ю бутун гавда ғамгин тебрана бошлади. Яна умид, қўлларини узатиб кел, тезроқ…оҳ , йўқ! Мен нега чақиряпман ахир мумкин эмас-ку…! Дегандек уялиб тескари ўгирилди. Шу тариқа раққоса бор дардларини бир неча дақиқалар ичида ҳаракатлар орқали тўкиб солади.

      Бу рақсда энг асосийси сезгир , эҳтиросли қўллар ва бармоқларнинг устамонлигидир. Тановар рақсини барча раққосалар ҳам эжро эта олишмайди, чунки бу рақсни ўзига хос қонун қоидалари бор. Бунга кўра рақс ижрочиси ҳаётнинг аччиқ - чучуғини кўрган бўлмоғи ва қалбан рақс дардини хис қилмоғи лозим. Бундан ташқари раққосадан кучли махорат ҳам талаб қилинади. Агар раққоса хали жуда ёш бўлса бу рақсни ижро этмагани мақул, негаки рақснинг ташқи харакатларини махорат билан ижро этиши мумкин аммо, рақснинг дардини акс эттира олмайди. Бу хақида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Акбар Мўминов шундай деди “ Тановар бу оддий рақс эмас уни хар ким ҳам ижро этаверса тўғри бўлмайди. Мукаррама опа хаётлик даврларида ҳам кўпчилик раққосалар бу рақсни ҳаракатларини махорат билан ижро этишарди лекин, томошабинларни Мукаррама опанинг ижроси қизиқтирарди. Негаки опа “Тановар”ни ижро этишни бошлаганда буткул ташқи оламни унутиб, фақат шу рақс ва унинг дарди билан яшарди.Мукаррама опа бу рақсни ижро этиб бўлгач , бир қанча вақтгача шу образдан чиқа олмасди. Бундай ижро хар кимга ҳам насиб этавермайди”.

       Рақс мазмуни ҳақида турлича қарашлар бор. Аммо улар орасида ҳаммасидан тўғрироғи  Мукаррама Турғунбоева билан ярим асрдан кўпроқ бирга бўлган, рақс ижодида ёнма-ён яшаган ўзбек санъати рақсшуноси, Ўзбекистон ҳалқ артисти Розия Каримованинг таҳлилий мажмуасидир. Рақс мазмуни ҳаракат, ҳолатларни таҳлил қилиш орқали очиб берилади.Унда ёзилишича:

 “Яхлит холатда қиёмига етказиб ижро этилган санъат асари бу -“Тановор”дир. Ундан ортиқча бир харакатни олиб ташлаб хам бўлмайди, қўшиб хам. Мана, бир неча йиллардан буён ўзбек ҳалқи сахнасида моҳир раққосалар томонидан ижро этиб келинмоқда.Уни ўзгартиришга фақат муалллифларнинггина ҳаққи бор шу маънода, МукаррамаТурғунбоева ижро этиши жараёнида баъзи юрак тошқинлари ила ижод этар, қўшимча қўл ва оёқ ҳаракатлари, имо ишораларни киритар эди. МукаррамаТуғрунбоеванинг барча рақслари унинг ички рухий холатларидан туғилар эди. Зеро “Тановор” да бироз ортиқча ҳаракатлар киритилганда ҳам бари бир асл маъно ўзгармаган. Аммо устоз Мукаррама Турғунбоева яратган бу “Тановор” рақсини шу ҳолатда аслий нусҳасини ижро этиш шарт деб қўйилган.”

    “Тановор” рақси бизнинг юртда илк бор балет сифатида 1971-йилда хозирги Алишер Навоий номидаги катта академик театрда Юлдуз Исматова ташаббуси билан қўйилган. Ўзбек балетининг ташкил топишига ҳам ушбу қалблардан ўчмас Тановор рақсининг жилолари сабаб бўлди. Ярим асрдан кўпроқ вақт ўзбек балетининг ташкилотчиси Юлдуз Исматова рақс саҳнасидан балетга ўтишнинг дастурини ишлаб чиқди. Унинг бу интилишлари самарасида “Тановор” рақс ансамбли ташкил   топди.   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мукаррама Турғунбоева билан ёнма ён ижод қилиш баҳтига муяссар бўлган, Хозирги кунда Тошкент давлат миллий рақс  ва хореография олий мактаби ўқитувчиси , Қодир Мўминов илк бор Тановорнинг оммавий рақс кўринишини саҳнага олиб чиққан балетмейстер  ҳисобланади.

        Ҳаттоки сиз инсон  қалбига оҳиста кириб борувчи, юракларни жумбушга келтириб юборадиган , ушбу рақс   асарининг асосий маъносини Ўзбекистондаги ёши улуғроқ аёллардан сўрагудек бўлсангиз , улар кирикларини пирпиратиб ,ўйга чўмиб, ҳўрсиниб: “буни фақатгина рақс тушаётган ва уни томоша қилаётган одамнинг юраги билади” деб жавоб қайтариши тайин.      

         Ўзбек сахнасида гултож бўлиб қолган  “Тановар” рақсини бугунги кунда бир қанча истеъдодли раққосалар ижро этиб келмоқда албатта уни муқомига этказиб ўйнаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Аммо ёшлар орасида уни чин кўнгилдан ижро этишга бел боғлаганлар хам талайгина. Масалан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби, Ўзбек рақс фани ўқитувчиси Шоназар Ботиров: “Албатта Мукаррама Турғунбоеванинг яратган барча рақслари катта маҳорат талаб этади.  Хозирги кунда бу миллий рақсни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мамура Эргашева, Қундуз Миркаримова, Ўғилой Мухаммедова, Қизлархон Дўсмухаммедовалар жуда яхши ижро этиб келишаяпти.  Аммо бугунги ёш ижрочиларда эса нимадир етишмаётгандек туйилади” деб ўз фикрларини билдирди.

Тановар рақси мана 75 йилдирки турли йўллар билан қанчадан -қанча вафо сохиблари орқали, бизгача етиб келди, у албатта келажак авлодга улардан кейингиларига ҳам етиб бориши, ўзининг асл мохиятини сақлаб қолиши учун биз  ёшлар астойдил ҳаракат қилишимиз, интилишимиз, изланишимиз ва тарғиб қилишимиз жоиздир.

                                                              Тошкент давлат миллий рақс ва  хореография олий мактаби талабаси Мафтуна Мирзахўжаева





Другие материалы рубрики

26.02.2018 / 15:09:47

Лучшая среди талантов: узбекская пианистка победила в международном конкурсе

Пианистка из Узбекистана Жасмин Абдуназарова завоевала гран-при с присвоением звания победителя международного конкурса, посвященного 145-летию Сергея Рахманинова, который прошел в Павлодаре. Далее...

23.02.2018 / 17:33:46

Продвигая музыкальные традиции Узбекистана в Германии

В Европе растет интерес к богатой культуре узбекского народа, что безусловно способствует укреплению международного имиджа нашей страны. В это благородное дело вносят свой вклад и наши соотечественники, работающие и обучающиеся в Германии Далее...

21.02.2018 / 11:21:42

Живая классика - концерт, посвященный музыке Сергея Прокофьева

Программу концерта составили два монументальных творения - Пятая симфония и кантата "Александр Невский", в исполнении которой принял участие Молодежный хор коллектива (художественный руководитель – доцент Юлдуз Хуснитдинова) и ведущая солистка ГАБТа оперы и балета имени А.Навои, дипломат международных конкурсов Азиза Мухамедова (меццо-сопрано). Оба произведения прозвучали под управлением лауреата международных конкурсов Дмитрия Крюкова, одного из самых творчески активных российских дирижеров. Репертуар маэстро довольно обширен и разнообразен, включает музыку разных эпох и стилей от барокко до современности. Важное место в его репертуаре занимает классика ХХ века, сочинения Глазунова, Рахманинова, Прокофьева, Шостаковича. Далее...

20.02.2018 / 16:30:25

Сэр Пол Маккартни получил престижную израильскую премию Вольфа

Британский певец и композитор сэр Пол Маккартни удостоен престижной израильской премии Вольфа. Церемония ее вручения пройдет в мае 2018 года в кнессете в рамках торжеств по случаю 70-летия Государства Израиль. Далее...

20.02.2018 / 11:33:13

Фёдор Шаляпин: "Я Божьей милостью певец…"

В Ташкенте большим концертом отметили 145–летие со дня рождения великого певца Фёдора Ивановича Шаляпина Далее...





15.10.2018 / 10:15:58
Новая премьера балета композитора Анвара Эргашева "Хумо" состоялась в ГАБТе им. А.Навои
 
12.10.2018 / 11:16:20
Смена поколений в Большом
 


15.10.2018 / 10:37:39
И снова о документальном фильме "Я тебя не забыл" Али Хамраева. И снова потрясение, теперь от просмотра в зале Дворца кино им. А.Навои
 
10.10.2018 / 17:20:21
В Азербайджане отметили День национального кино
 


04.10.2018 / 12:45:10
В Узэкспоцентре 3 октября открылась 24 Ташкентская международная туристическая ярмарка "Туризм на Шелковом пути"
 
03.10.2018 / 19:32:53
Яркий и колоритный выставочный стенд Ташкента представлен на ежегодной туристической ярмарке "Туризм на Шелковом пути"
 


16.10.2018 / 12:50:16
Пронзительное и точное рассуждение Михаила Жванецкого
 
09.10.2018 / 15:03:45
22 факта об основателе Фейсбука Марке Цукерберге
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2018 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте